Бандлик тушунчаси. Тўлиқ ва самарали бандлик муаммоси. Бандлик тўғрисидаги асосий назариялар



Download 151,55 Kb.
bet1/11
Sana24.02.2022
Hajmi151,55 Kb.
#194039
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1493309452 68062


Бандлик ва ишсизлик
Режа:

  1. Бандлик тушунчаси. Тўлиқ ва самарали бандлик муаммоси.

  2. Бандлик тўғрисидаги асосий назариялар.

  3. Ишсизлик ва унинг турлари.

  4. Ишчи кучини қайта тақсимлашнинг бозор меҳанизми. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг бандлик ва ишсизликка таъсири.

  5. Ўзбекистонда бандликни таъминлашда меҳнат биржалари фаолияти. Ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш.



1. Бандлик тушунчаси. Тўлиқ ва самарали иш бандлик муаммоси
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатларнинг қонунларига мувофиқ иш билан бандлик деганда фуқороларнинг қонунда тақиқланмаган ва уларга даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишларини тушунамиз. Республикамиздаги машҳур иқтисодчи олимлар проф. А.Ўлмасов ва проф. А.Ваҳобовлар ўз дарсликларида бандликка қуйидагича таъриф берадилар: “Бандлик меҳнат қобилиятига эга бўлган ва меҳнат қилишга иштиёқи бор кишиларнинг ишга жойлашиб фойдали меҳнат билан машғул бўлишларидир”. Иш билан банд аҳолига ёлланиб ишловчилар ва ўзларини мустақил равишда иш билан таъминлаган шахслар (тадбиркорлар, фермерлар, кооператив аъзолари ва бошқалар) кирадилар.
Иш билан банд бўлиш учун мехнатга лаёқатли, яъни меҳнат қилиш қобилятига эга бўлиш керак, бундай қобилятга эга бўлган кишилар меҳнат ресурсларини ташкил этадилар. Ўзбекистонда меҳнат ресурсларига қуйидагилар киради: I. Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар:
- 16 ёшден-54 ёшгача бўлган аёллар; - 16 ёшдан-60 ёшгача бўлган эркаклар.

  1. Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ёшдаги (меҳнат нафақасидаги) ишловчилар.

  2. Балоғат ёшига етмаган ишловчи ўсмирлар (16 ёшгача бўлганлар).

Юқорида кўрсатилган ахоли қатлами ялпи ишчи кучини ташкил қилади. Ишчи кучи деганда инсоннинг жисмоний ва ақлий қобилиятлари йиғиндисини тушунамиз. Меҳнат эса инсоннинг мақсадга мувофиқ йўналтирилган онгли фаолиятидар.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётда банд бўлганлар сони 2008 йилда 11035,4 минг кишини ташкил қилди.
Бошқа ресурслар каби, меҳнат ресурслари ҳам такрор хосил қилиб турилиши керак, буни тор ва кенг маънода қараш мумкин.
Ишчи кучини тор маънода такрор хосил қилиш инсоннинг жисмоний ва ақлий қобилиятларини узлуксиз кенгайтирилган тарзда тиклаб туриш, уларнинг меҳнат малакасини, умумий билими, касбий тайёргарлик даражасини янгилаб ва ўстириб бориш ҳамда ишчи авлодини тайёрлаш кабиларни ўз ичига оладиган жараёндир.
Кенг маънода ишчи кучини такрор хосил қилиш эса қуйидагиларни англатади:

  • ахолининг табиий ҳаракати, табиий ўсишнинг умумий шартшароитлари яратиш;

  • ходимларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш ва бўшатиш;

  • меҳнат ресурсларини тармоқлар, соҳалар ва ҳудудлар ўртасида тақсимлаш ҳамда қайта тақсимлаш;

  • аҳолининг ижтимоий, маънавий ва маданий эҳтиёжларини қондириб бориш;

  • ишчи кучини тўлиқ ва самарали бандлигини таъминлаш.


Download 151,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish