4. Ишчи кучини қайта тақсимлашнинг бозор механизми. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг бандлик ва ишсизликка таъсири.
Ишчи кучи ҳам бозор иқтисодиётида олди-сотди объекти бўлганлиги учун меҳнат бозорида унга талаб ва таклиф вужудга келади.
Меҳнатнинг бозор нархи иш хақи бўлиб, бу ёлланиб ишловчиларга маълум вақтда бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига қараб тўланади.
Меҳнатга талаб у келтирадиган даромадга боғлиқ бўлиб ва доимо ўзгариб туради. Меҳнатга талаб бошқа шароитлар ўзгармаса, талаб қонунига кўра, иш ҳақига боғлиқ бўлади, яъни иш хақи юқори бўлса, меҳнатга талаб қисқаради, агар у пас бўлса, аксинча, талаб ортади. Иш хақи паст бўлган шароитда албатта фойда ортади. Иш берувчилар иш хақини камайтиришга интилишса, ёлланиб ишловчилар уни оширишга ҳаракат қилади, чунки хар қандай товар эгаси уни яхши пуллашга харакат қилади. Аммо иш ҳақи ортган шароитда ҳам меҳнатга талаб кўпайиши мумкин, чунки иш ҳақига нисбатан мехнат унумдорлиги тезроқ ортиб бориши юз беради. Натижада иш ҳақига кетган қўшимча сарфни мехнат унумдорлигининг ортиши қоплайди ва ҳатто уни тежашига ҳам олиб келади.
Иш ҳақи харажатлар тарзда фойдага таъсир этиши орқали меҳнатга талабни ўзгартиради.
Иш ҳақи билан меҳнатга талабнинг ўзгариши боғлиқлигини қуйидаги чизмада кўрсатишимиз мумкин:
Y
u3 u1 0 100 200 300 400 500 600 700 800 900 Ишловчилар u сони (нафар) u2
Чизмада кўриниб турибдики, соатбай иш ҳақи 50 сўм бўлганда ишлаш учун 500 киши талаб қилинган, меҳнат арзонлашиб, соатбай ҳақ 20 сўмга тушганда, меҳнатга талаб ортиб, жами 700 кишидан иборат бўлган, яъни иш ҳақини қисқариши меҳнатга талабри оширган – бу талаб қонунининг меҳнат бозоридаги ифодаланишидир.
Меҳнат бозоридаги таклиф ҳам нархга нисбатан эластик бўлади, иш ҳақи ошса, меҳнат таклифи кўпаяди, камайса, таклиф қисқаради. Аммо меҳнатни тирик одам таклиф этганидан, таклиф меҳнат аҳлиининг нимани афзал кўришга боғлиқ бўлади. Турмуш даражаси паст бўлиб, моддий мухтожлик шароитида кўп ишлаб, кўп пул топишга интилиш устунлик қилади. Моддий тўкинчилик ва юқори турмуш даражаси шароитларида оз ишлаб яхши яшаш мумкин бўлганлигидан, қўшимча пул топишга нисбатан дам олиш афзал кўрилади. Натижада иш вақти қисқариб, бўш вақт кўпайиши мумкин. Нимани афзал кўришига қараб меҳнатнинг таклифи ўзгаради. Қуйидаги чизмада меҳнатнинг таклифи билан иш ҳақининг боғлиқлиги тасвирланган.
(график)
u2 u3 u1 u0 100Иш 200 300 400 ловчилар сони 500 600 700 800 900 (нафар)
Ушбу чизмада иш ҳақи 30, 50, 70 сўм бўлишига қараб, меҳнат таклифи 300, 500, 700 кишидан иборат бўлади. Бу меҳнат таклифининг меҳнат нархига эластиклигини кўрсатади.
Меҳнат бозорида талаб ва таклиф тенглашганда мувозанат ҳосил бўлади. Бу мувозонат маълум иш ҳақи миқдори даражасида пайдо бўлади. Буни юқоридаги икки чизманинг бирлаштирилган ҳолатида кўриш мумкин.
Чизмада талаб чизиғи АВ таклиф чизиғи DS билан М нуқтасида кесишган. Бу нуқта мувозанат нуқтаси бўлиб, талаб ва таклиф миқдорини тенглашганлигини билдиради. Иш ҳақи 500 сўм бўлганда фирманинг 500 киши меҳнатига талаби қондирилади, иш қидирган 500 киши ишга жойлашади, демак, иш кучининг бундан ортиғи керак бўлмайди.
Меҳнатга бўлган талаб ва меҳнатнинг таклифига иш хақидан ташқари бошқа омиллар ҳам таъсир қилади, булар:
Техника тараққиёти;
Иқтисодий танглик ёки турғунлик;
Янги технологиянинг жорий этилиши;
Ишлаб чиқариш таркибининг ўзгариши;
Мавсум йиллик;
Булардан ташқари шундай меҳнат турлари борки, улар махсус қобилият талаб қилади. Масалан: оғир жисмоний иш соғлом ва бақувват кишиларни; санъат,адабиёт, фан, конструкторлик алохида истеъдод талаб қилади. Шундай касблар борки, улар пухта билим, махсус тайёргарлик ва катта тажриба талаб қилади. Масалан, Германияда мустақил ишловчи врач бўлиш учун, олий маълумот олгач, яна 10-12 йил тайёргарлик кўриши лозим.
Меҳнатнинг таклифига яна ишнинг қизиқарли бўлиши, ундан обрў топиш, қўшимча имтиёз олиш, юқори мансабга эришиш имкони, ишсиз қолиш хавфининг йўқлиги, меҳнат шароитининг яхшилиги, шунингдек ишхонадан арзон кредит (қарз) олиш имкони ва бошқалар таъсир қилади.
Меҳнатнинг таклифига нуфус қонуни, яъни аҳолининг ўсиш қонуни хам таъсир қилади. Аҳоли тез ўсиб, меҳнат қилиш ёшига етган аҳоли қанча кўп бўлса, меҳнат таклифи хам шунча кўп бўлади. Ўзбекистонда 1995 йилда меҳнат ёшига етганлар жами аҳолининг 49.3%ни ташкил этади. Шунга кўра меҳнат таклифи ҳам кўп бўлган. 1995 йилдан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли ўсишининг секинлашуви натижасида тахминан 2015 йилдан бошлаб меҳнат таклифининг қисқаришига олиб келди. Аммо, шу даврга келиб меҳнатга талаб хам кескин қисқариши мумкин, чунки техника шиддат билан ўсмоқда.
2008 йилда бошланган ва бугунги кунда кўлами тоборо кенгайиб бораётган жахон молиявий – иқтисодий инқирози реал секторга яъни иқтисодиётнинг барча жабхаларига, жумладан бандлик ва ишсизликка ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
Ишчи кучи махсус товар бўлиб, у ишлаб чиқаришга хизмат
қилади, яъни унинг иштирокида пировардиди истеъмолга тайёор товарлар яратилади. Меҳнатга бўлган талабнинг миқдори меҳнат билан яратиладиган товар ва хизматларга бўлган талабнинг хажмига боғлиқ бўлади. Агар бозорда товарларга талаб ошиб, улар яхши сотилиб турса, меҳнатга ҳам талаб ортади. Агар талаб қисқариб товар бозори касодга учраса, мехнатга талаб қисқаради. Мана шу сабабли иқтисодий инқирозлар даврида меҳнатга талаб кескин қисқариб кетади, яъни ишсизлар сони кескин ошиб кетади.
Мамлакатимиз Призиденти И.А.Каримов ўзининг “Жахон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китобида қайд қилиб ўтганларидек: ”Аҳолининг иш билан таъминланиш муаммоларини ҳал қилишда ҳам жиддий сифат ўзгаришлари кўзга ташланмоқда. Биз учун ўта долзарб бўлган бу масалани ечишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш билан бирга, хизмат кўрсатиш соҳаси ва касаначиликнинг турли шаклларини кенг жорий этиш, қишлоқ жойларда чорвачилик ривожлантиришни рағбатлантиришга алохида ахамият берилмоқда.
2008 йил мобайнида юртимизда 661 мингга яқин, жумладан, кичик бизнес сохасида 374 мингта, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида қарийб 220 мингта, касаначилик хисобидан эса 97 минг 800
1 та янги иш ўрни яратилди.
Бу республикамизда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини таъсирини камайтириш ва уни бартараф этиш бўйича амалга оширилган чора тадбирларнинг натижасидир. Чунки ривожланган мамлакатларда бу инқироз таъсирида ишсизлар сонининг ошиб бораётганлигини қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |