5. Ўзбекистонда бандликни таъминлашда меҳнат биржалари фаолияти. Ишсизларни ижтимоий химоялаш.
Меҳнат иқтисодий ресурсларидан бири бўлганидан унга талаб бозорда юзага келади ва бу меҳнат яратадиган товар ва хизматларга бўлган талабга боғлиқ бўлади. Агар буларга талаб ошса бозорда меҳнатга ҳам талаб ошади, аксинча буларга талаб қисқарса, меҳнатга талаб камайади.
Меҳнат бозори бу ишчи кучини олди-сотди қилиш юзасидан ишга талабгорлар билан иш берувчилар ўртасидаги иқтисодий муносатдир.
Ўзбекистон Республикаси Конситутсиясига мувофиқ ҳар бир шахс меғнат қилиш, эркин иш танлаш, хаққоний мехнат шароитлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Фуқороларнинг меҳнат хуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва тегишли қонунлари билан ҳимояланиб қолмай, балки бундай ҳимоя кафолатланади ҳам. Давлат меҳнат бозорининг шаклланиши ва самарали амал қилишига, хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратишга, меҳнат сифати ва унумдорлигини оширишга ва пировард натижада мамлакат ахолисининг турмуш даражасини ўстиришга ҳар томонлама кўмаклашади. Ўзбекистон Республикасида барча фуқоролар меҳнат хуқуқлари ва улардан фойдаланишгада тенг имкониятларга эгадирлар. Хеч кимнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди ёки ижтимоий келиб чиқиши меҳнат хуқуқларидан фойдаланишда тўсиқ бўла олмайди.
Меҳнат бозори харидорлар – иш берувчилар бўлиб, улар давлат идора ташкилотлари, хусусий ва жамоат ташкилотларидан иборат бўлади. Меҳнатни бозорга таклиф этувчилар – сотувчилар иш кучи эгалари бўлиб, улар меҳнат қобилятига эга бўлган ва ўз меҳнатини сотишга иштиёқи бўлган кишилардан иборатдир, улар асосан хонодон ахли хисобланади. Меҳнат бозорининг аниқ шакллари бўлади, булар меҳнат биржалари ва ишга ёлловчи фирмалардир, булар ёлланиб ишловчилар билан иш берувчиларни бир-бирига боғловчи воситалар хисобланади. Воситачиликни касаба уюушмалари ҳам бажаради.
Меҳнат бозорини тартибга солишда меҳнат биржаси алоҳида ўрин тутади.
Меҳнат биржаси – ишчи, хизматчи ва корхона, фирматашкилотлар ўртасида иш кучини сотиш ва сотиб олиш бўйича кесишувни амалга оширишда мунтазам воситачи вазифасини ўтайдиган махсус муассасадир. Ўзбекистонда бандлик хизмати муассасалари томонидан ишга жойлаштирилганлар қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади (минг киши)
1 Статистическое Обозрение Узбекистана, Т., 2009.
Вилоятлар бўйича
|
2007й
|
2008й
|
Ўзбекистон Рес.
Қорақолпоғистон Рес.
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сурхандарё вилояти
Сирдарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шахри
|
486.5
36.2
39.5
27.3
23.8
49.7
26.2
41.5
48.7
28.2
15.2
33.1
57.3
28.3
31.5
|
546.6
42.6
45.2
31.0
26.6
49.1
29.1
45.5
58.7
31.7
17.4
38.1
64.3
31.4
35.4
|
2008 йилда Ўзбекистон бўйича иш қидириб меҳнат биржасига мурожат қилганлар сони 623.3 минг кишини ташкил қилди, мурожат қилганларнинг 87.7%ни ишга жойлашганлар ташкил қилди.
Дастлабки мехнат биржалари Х1Х асрнинг биринчи ярмида очилган.
Хозирги пайтда мехнат биржаси функциясини асосан давлатнинг мехнат биржалари бажаради. 2009 йилдан бошлаб меҳнат биржалари –“Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказлари” деб атала бошлади.
Бундай марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
ишсиз қолганларни рўйхатга олади, хамда иши жойини ўзгартирмоқчи бўлганларни ишга жойлаштиришда воситачилик қилади;
ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни ўрганади;
қандай ихтисосликлар бўйича ишчилар зарурлиги хақида ахборот беради;
ёшларни касб ихтисосликлар бўйича йўналтиради, янги касбҳунарга ўргатишни ташкил қилади.
Чунки мехнат биржалари жойлашган худуддаги корхона, фирма, ташкилотлар унга ўзларига зарур бўлган турли касбдаги мутахасислар бўйича талабномалар билан мурожаат қиладилар.
Бу марказларнинг фаолияти фақат иш билан таъминлаш эмас, балки ишлаб чиқариш тармоқлари таркибидаги ўзгаришлар билан боғлиқ холда ўзгариб турадиган меҳнат бозори эхтиёжини қондиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат Статистика
Қўмитасининг маълумотларига кўра 2008 йилда иқтисодиётда банд бўлганларнинг сони 11035.4 минг кишини ташкил қилди. Ушбу йилда Республика бандлик хизмати муасасаларига 623.3 минг киши ишга жойлаштиришга кўмаклашиш учун мурожаат қилиб, улардан 546.6 минг киши иш билан таъминланди, бу 2007 йилга нисбатан 0.4 % пунктга кўпдир.
Республикамизда ахолининг юқори суръатлар билан ўсиб бораётганлигини, шунингдек жахон молиявий-иқтисодий инқирозининг таъсирини хисобга олган холда иш билан бандликнинг таъминлаш учун мамлакатимизда бир қатор тадбирларни амалга ошириш мўлжалланмоқда:
Биринчидан, кенг фаолият турлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорликни кенгайтириш учун шароит яратиш. Биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги ҳам ашёни қайта ишлаш, истеъмол моллари, махаллий хом ашёдан қуриш материаллари тайёрловчи хусусий кичик корхоналарни фаол ривожлантиришни рағбатлантириш.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтганларид “...... кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг ялп ички махсулот ишлаб чиқаришда нафақат хал қилувчи мавқе эгаллаши, айни вақтда ахоли фаровонлиги ва даромадлар ортишида, ишсизлик муаммосини ечишда хал қилувчи омилга айланишига эришмоғимиз лозим”.
2008 йили фаолият юритётган кичик бизнес субъектлари сони қарийб 400 мингтани ташкил этди, яъни сўнги 6 йил мобайнида бу кўрсатгич 1.9 баробарга кўпайди.
Кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат махсулотлари хажми 2008 йилда салкам 22% га кўпайди. Бу саноат тармоқларидаги ўртача ўсиш кўрсаткичидан анча кўпдир. Бунинг натижасида кичик бизнеснинг ялпи ички махсулотдаги улуши 2007 йилдаги 45.5%дан 2008 йилги 48.2% га кўтарилди. Бугунги кунда мамлакатимизда иш билан банд бўлган ахолининг 76%дан кўпроғи айнан шу сохада меҳнат қилаяпти.
Иккинчидан, хизмат кўрсатиш сохаси ва касаначиликнинг турли шаклларини кенг жорий этиш, қишлоқ жойларда чорвачиликни ривожлантиришни рағбатлантиришга алохида ахамият берилмоқда.
1 Каримов И.А Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон хаёт –пировард мақсадимиз.Т.: Ўзбекистон, 2000 ,17-б
2008 йил мобайнида мамлакатимизда 661 мингга яқин, жумладан кичик бизнес сохасида – қарийб 374 мингта, хизмат кўрсатиш ва сервис сохасида-қарийб 220 мингта, касаначилик хисобидан эса – 97 минг 800 тага янги иш ўрни яратилди, булардан 436 минг иш ўрни, яъни 66%и қишлоқ жойларига тўғри келади. Вахолангки дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида иш ўринлари қисқариб бораётган шароитда бу ижобий натижадир.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Бугунги босқичда касаначилик сохаси бандлик ва оила бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча манбаига айланиб бораётганини хеч ким инкор этолмайди. Айни вақтда касаначилик фуқороларни, биринчи навбатда, хотин-қизлар, айниқса, кўп болали аёлларни, ёрдамга мухтож ногиронлар ва меҳнат қобиляти чекланган бошқа шахсларни ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этиш учун мухим ахамият касб этмоқда”.
2008 йилда касаначилар томонидан 34 милиард сўмлик махсулот ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди.
2008 йилда кимошди савдосида 20300 бош қорамол сотилди, ушбу йилда қорамол сотиб олиш учун 48.2 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
Учинчидан, қишлоқларда кенг тармоқли ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, шу орқали янги иш жойларини очиш, янги ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш.
Тўртинчидан, ишдан бўшаган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитишни ташкил этишни тубдан ўзгартириш.
Бешинчидан, вақтинча ишга жойлаштириш имкони бўлмаган меҳнатга яроқли ахолини давлат томонидан ишончли равишда ижтимоий химоялаш. Бу сиёсат уларнинг ўта зарур эхтиёжларини қондириш ва кафолатли тирикчилик манбаларига эга бўлишига қаратилади.
Ахолининг иш билан бандлиги муаммоси кўп қиррали бўлиб, у барча одамларга ўз қобилятларини ишга солиш, ўз эхтиёжларини қондириш учун дастлабки тенг имкониятларни таъминловчи давлат ва бозор механизмини вужудга келтириш, ишчи кучини унумли ва самарали иш билан банд қилиш, зарур холларда ишчи кучини иқтисодий тармоқлари ва сохалари ўртасида қайта тақсимлаш каби масалаларни ҳам ўз ичига олади.
Фойдаланилган адабиётлар
Do'stlaringiz bilan baham: |