3 Ишсизлик ва унинг турлари
Ишсизлар – бу меҳнатга лаёқатли бўлиб ,ишлашни хоҳлаган, лекин иш билан таъминланмаганлардир.
Ишсизлик келиб чиқишининг асосий сабаби –ишчи кучи (меҳнат)нинг аниқ бозорида ишчи кучи таклифининг унга бўлган талабдан ортиб кетиши ва бунинг натижасида иқтисодий фаол аҳоли бир қисмининг иш билан таъминланмаслигидир.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ 16 ёшдан бошлаб то пенсияга чиқиш хуқуқини олишгача бўлган ёшдаги ишга ва иш ҳақи (меҳнат даромади)га эга бўлмаган, ҳақиқатда иш қидираётган, меҳнат қилишга, касб-кор тайёрлигига ва қайта тайёргарликдан ўтишга тайёр шахс сифатида, иш билан таъминлаш давлат ҳизматлари мақбул келадиган ишни таклиф қилмаган, лекин меҳнатга лаёқатли шахслар ишсизлар деб юритилади. Ишсизлик келиб чиқиш сабабларига кўра: фрикцион, таркибий ва циклик ишсизликка бўлинади.
Фрикцион ишсизлик янги ишлаш жойига кўчиб ўтиши натижасида асосий иш жойини вақтинча йўқотган, лекин фаол иш қидираётганлар киради. Буларга қуйидагиларни киритиши мумкин:
ўз хоҳиши билан иш жойини ўзгартирувчилар;
ишдан бўшатилганлиги туфайли янги иш жойи қидирувчилар;
вақтинчалик иш жойини йўқотганлар(масалан, автомобил саноатида янги модел ишлаб чиқаришга ўтиш);
биринчи марта ишга жойлашиш учун иш қидириб юрган ёшлар.
Бу турдаги ишсизлар у ёки бу сабабга кўра иш жойини йўқотган бўлиб, бундай шаклда ишсизлик доимо сақланиб қолади ва меҳнат бозорини тўлдиради.
Фрикцион ишсизлик зарур ва мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки кўпчилик ишчилар ўз хоҳиши билан кам ҳақ тўланадиган иш жойидан, кўп ҳақ тўланадиган ишга ўтади. Бу иш кучининг малакасини ва махоротини оширишга ундайди. Меҳнат ресурсларини самарали тақсимлашга шу билан бирга реал миллий маҳсулотларнинг кўпайишига олиб келади.
Таркибий ишсизлик - истеъмолчи талаби ва технологиядаги ўзгаришлар оқибати ҳисобланган таркибий ўзгаришлар натижасида келиб чиқади. Таркибий ишсизлар махсус тайёргарлик қилмасдан, билимини оширмасдан иш топа олмайдилар.
Фрикцион ишсизлик қисқа муддатли ҳарактерга эга, таркибий ишсизлик эса узоқ муддатга чўзилиб жиддий ҳисобланади.
Циклик ишсизлик – иқтисодий инқироз фразаси билан боғлиқ равишда келиб чиқади ва мажбурий ишсизлик ҳисобланади. Масалан АҚШда 1982 йилда кризис даврида ишсизлик даражаси 9.7%га кўтарилган (буюк турғунлик) даври – 1933 йилда эса циклли ишсизлик даражаси 25%га етган. 2008 йилги жаҳон моилавий - иқтисодий инқирозда АҚШда ишсизлик даражаси 5,6%га етди.
Ишсизлик намоён бўлиш хусусиятига кўра ихтиёрий, муассасавий (институционал), технологик, худудий, яширин ва турғун турларга бўлинади.
Ихтиёрий ишсизлик – одатда бу турдаги ишсизликка ўз хоҳиши билан ишламаётганлар киритилади. Иш ҳақиниг пасайиши сабабли ёки уй хўжалиги билан шуғулланиши, бола боқиш ва бошқа сабабларга кўра ихтиёрий равишда ишламасликлари мумкин.
Муассавий ишсизлик - бу меҳнат бозорларининг самарали ташкил этилмаслиги натижасида келиб чиқади. Масалан, вакантли жойлар тўғрисида тўлиқ маълумот бўлмайди.
Технологик ишсизлик - ишлаб чиқаришнинг технологик усули ўзгариши, хусусан механизациялаш ва автоматлаштириш, роботлаштириш ва инфармацион технологияларнинг қўллаш натижасида вужудга келади.
Худудий ишсизлик - худудий, тарихий, демографик, маданий, миллий ва ижтимоий-рухий омиллар билан боғлиқ ҳамда мавжуд бўлади.
Яширин ишсизлик – фаол ахолининг иш куни ёки иш хафтаси давомида тўлиқ банд бўлмаган қисмидир.
Турғун ишсизлик - меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш жойини йўқотган, ишсизлик нафақасини олишдан махрум бўлган ва меҳнат фаолиятига хеч қандай қизиқиши бўлмаган қисми.
Ишсизлик давом етиш вақтига қараб қисқа муддатли ва узоқ муддатли ишсизликка бўлинади. Кўпгина мамлакатларда 6 ойгача ишсизликни қисқа муддатли, ундан ортиқ муддатга чўзилган узоқ муддатли ишсизлик деб аталади. Иқтисодий фаол ахолининг қай даражада иш билан бандлигини аниқлаш мақсадида ишсизлик даражаси аниқланади. Ишсизлик даражаси ишсизлар сонининг ишчи кучи умумий сонига нисбатининг фоиздаги ифодасидир:
Ишсизлик даражаси =ишсизлар сони/ишчи кучи сони •100%
Ишчи кучи сони=Ишловчилар ёки банд бўлганлар + фаол иш қидирувчилар ёки ишсизлар
Тўлиқ бандлилик ишсизликнинг табиий даражада мавжуд бўлишининг кўзда тутади ва у қуйидагича аниқланади, чунки фрикцион ва таркибий ишсизлик доимо бўлиб туради:
Ишсизликнинг табиий ёки муқаррар даражаси = фракцион ишсизлар + таркибий ишсизлар
Do'stlaringiz bilan baham: |