тира олди. Унинг қўзғалган юраги бир текис зфа
бошлади, ичидаги пўртана аста тинчиди. Ва бир-
данига денгизнинг қора сокин юзасидай ёлғиз-
лик руҳига кириб олди. Кўзларини юмди. Унинг
«мен»ига қора эшик очилди ва у кирди. Гренуй
қалби театрида навбатдаги томоша бошланди.
28
Кунлар ортидан кунлар, ҳафталар ортидан
ҳафталар, ойлар ортидан ойлар шундай ўгарди.
Шу алфозда бутун етти йил ўтди.
Бу даврда ташқи дунёда уруш ҳукм сурарди.
Силезия ва Саксонияда, Ханновер ва Бельгия-
да, Богемия ва Померанияда ур-калтак бўларди.
Қирол аскарлари Хессен ва Вестфалияда, Балер
оролларида, Ҳиндистонда, Миссисипи ва Канада-
да, агар улар ўш а ерга етгунча ич терлама билан
ўлмасалар, ҳалок бўлардилар. Уруш миллионлаб
одамнинг ҳаётига тенг эди, Франция қиролига
эса - унинг мустамлака ерларига, унда қатнаша-
ётган барча мамлакатларга қанчалаб пулга тенг
эдики, улар ниҳоят, истамасликларига қарамай,
уни тўхтатишга қарор қилдилар.
Бу вақтда қунлардан бир қун, қишда, Гренуй
ўзи ҳам сезмаган ҳолда музлаб қолишига бир бахя
қолди. У беш кун алвон меҳмонхонада чўзилиб
ётди, ғорда қўз очганда эса совуқдан қимирлай
олмади. Ш у заҳотиёқ уйқусида ўлмоқ учун қайта
кўзини юмди. Бироқ энди илиқлик бошланиб уни
муздан туширди ва қутқариб қолди.
Бир марта шундай қалин қор ёғдики, замбу-
руғларга етиб бориш учун уни қазиб чиқишга куч
164
Патрик Зюскинд
тополмади. Ва музлаган кўршапалаклар билан
озиқланди.
Ғор олдида ўлган қарғани топди ва уни ҳам
еди. Бу ўтган етти йил ичида ташқи дунёдан қа-
Download Do'stlaringiz bilan baham: |