Зомин шахрида курулиши режалаштирилган йиллик ишлаб чикариш куввати 30000 дона бўлган қурулиш ғиштини ярим қуруқ усулида ишлаб чиқариш корхонасини лойиҳалаш


Керамик буюмларнинг асосий хоссалари



Download 0,91 Mb.
bet4/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#173851
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
amirov nurmuhammad

Керамик буюмларнинг асосий хоссалари.
Ғоваклик (ГОСТ 530-2012). Керамик буюмнинг сирланган қисми ғоваклиги одатда 10-40% бўлади. Деворбоб буюмларни зичлигини камайтириш учун ғовакли ғишт ва керамик тошлар олинади.
Сув шимувчанлик (ГОСТ 7025-91). Керамик буюмнинг сирланган қисмини ғоваклигига мос тушади. ғовак керамик буюмлар: WП1=6-20%; Wv= 12-40%
Зич керамик буюмлар: WП1=1-5%; Wv= 2-10%
Мустахкамлиги (ГОСТ 8462-85). Бу асосан керамик буюмнинг сирланган қисми структурасига, ғоваклигига, ёрикларининг сонига боғлиқ. Керамик буюмларнинг (масалан ғиштни) маркаси унинг сиқилишга бўлган мустахкамлик чегараси билан белгиланади.
Деворбоб керамик буюмлар
Деворбоб керамик буюмлар қурилишда ишлатиладиган деворбоб буюмларнинг 50% ни ташкил этади. Зичлиги бўйича керамик деворбоб буюмлар (ғишт, керамик тош) 3 қисмга бўлинади (ГОСТ 530-2012):
1 — Эффектов — зичлиги 1400-1450 кг/м3 дан кўп эмас, иссиқни яхши ушлаб тура оладиган.
2 — Шартли эффектив- 1450-1600 кг/м3
3 — Оддий — 1600 кг/м3 дан катта.
Оддий пишиқ ғиштнинг ўлчамлари 250x120x65 мм бўлиб, қирралари тўғри, аниқ, юзаси силлиқ ва текис бўлиши керак. Томонлари 3 мм гача фарқ қилиши мумкин.
Модулли ғиштлар ўлчамлари 250x120x88 мм ва думалоқ ёки турбурчак ғовакли бўлади (бир дона ғиштнинг оғирлиги 4 кг дан ошмаслиги).
Мустаҳкамлигига қараб ғишт қуйидаги маркаларга бўлинади: 75; 100; 125; 150; 200; 250; 300. Зич пишиқ, ғиштни ўртача зичлиги 1600-1900 кг/м3 . Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0.7-0.82 Вт/(м * °С).
Ғиштнинг маркаси 150 дан юқори бўлса уни сув шимувчанлиги 6% дан кам бўлмаслиги керак, бошка маркали ғиштларда эса 8% дан кам эмас.
Республикамизда энг кўп тарқалган деворбоп материаллардан бири-оддий қурилиш ғиштидир. Ўзбекистонда қурилиш ғиштларини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида асосан соз тупроқ ишлатилади. Соз тупроқ келиб чиқиши, таркиби ва техник хусусиятларига кўра оддий тупроқдан кам фарқ қилади. Текширишлар шуни кўрсатдики, соз тупроқ таркиби актив минералларга бойроқ экан. Тошкент атрофидаги соз тупроқнинг таркиби қуийдагича (% хисобида); кварц (SiО2)-37,87; кальций карбонат (CaCО) -18,97; магний карбонати-(MgCО3)-3,07; гипс-1,33; калийли дала шпати-6,4 плагиоклаз -11,4 ; слюда -14,02; каолинит-3,53; кальций ва магний циликатлари-4,48; лиманит-4,86; титан оксиди-0,46; эрувчан кремний-1,03.
Бундай соз тупроқдан ишланган ғиштнинг сиқилишидаги мустаъкамлик чегараси 60-200 кг/см2 (6-20 МПа), қуригандан кейинги кириши 2,5-6,0% бўлиб, 900-1060 С темературада пиширилгандан кейинги сув шимувчанлиги эса 19-29%.
Қуйида Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ғишларнинг намуналари келтирилган.







Чапдан ўнга:
Оддий керамик ғишт, ковакли керамик ғишт, сайқалли ковак ғишт

Фигурали (фасонли) ғишт








Одий ва йўғон ковакли ғишт

Анъанавий ва режалаштирилган рангли ғиштлар








Силлиқ, қавариқланган ва кварцланган ғиштлар

Тўлиқтанли ва ковактанли ғиштлар

Республикамизда узок вақтларгача ковакли ғиштлар ва блоклар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мумкин бўлмади. Маҳаллий хом ашёдан ковакли ғиштлар яратиш борасида проф. Ф. Х. Тожиев (1939й.) кўп текширишлар ўтказди. Натижада Қувасойдаги "красная горка" конидан олинадиган кам қумли соз тупроқ, Дарвоза конидан топилган кулранг лой, Тошкентдаги соз тупроқ конлари ковакли ғишт ишлаб чиқариш учун хом ашёга яроқли эканлиги аниқланди. Яланғочда ковакли ғишт ва блоклар ишлаб чиқарувчи завод 1960 йили ишга туширилди.


Керамик буюмлар билан қопланган қадимий Самарқанддаги Афросиёб деворлари хозиргача ўз рангини ўзгартмай сақланиб келмокда. Биноларнинг олд қисмини бадиий безаклар билан пардозлашда миллий нусхалар билан сирланган гулдор керамик (майолик) плиткалар қурилишда кўплаб ишлатилмокда.
Ўзбек халқ усталари ва олимлари рангдор қилиб сирланган гулли керамикнинг бадиий жихатдан ғоят катта аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб, сирнинг таркибини топиш ва керамик ишлаб чиқариш технологиясини мукаммаллаштириш устида кўп иш олиб бордилар. Милий нусхалар билан безалган керамик ҳосил қилиш бу сохадаги ишларга асос қилиб олинди. Изланишлар натижасида тўпланган маълумотлар кейинчалик, Москвада Қишлоқ хўжалиги кўргазмасидаги Ўзбекистон павилъони биносини безашда. (1952 йил), "Тошкент" мехмонхонаси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти, Тошкент вокзали ва Вазирлар махкамаси биноси каби қатор биноларни безашда пордозбоп милий нусхадаги керамик плиткалар ишлатилди. Қурилишда бундай плиткалар феруза, кўк, оқ, яшил, жигар ранг ва олтин ранг сир бериб турли нусхаларда ишлатилмоқда.
Лойиҳалашда техниканинг янги ютуқларини қўллаш, илғор цех ва заводнинг прогрессив усулларидан фойдаланиш, меҳнатни илмий ташкил қилишни такомиллаштириш бу ишларни самарадорлигини оширади хамда хизматчи ходимларга яхши санитар – гигееник шароит яратади.


    1. Download 0,91 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish