3.2. Керамик массанинг фазали ва химиявий таркибини аниқлаш
Турли керамик массаларнинг физик – химиявий таркибини таққослаш учун, фазали таркиб ҳисобини амалга ошириш зарур. Ушбу ҳисоб-китоб келтирилган шаклда фазали таркибни аниқлаш имкониятини беради, чунки материал структураси (игнали, донадор, толали) шакланишига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олмайди. Фазали таркибни ҳисоблашда К2О ва Na2O миқдори ва микроклин К2O Al2O3 6SiO2 ҳамда альбит Na2 O Al2O3 6SiO2 миқдорига қайта ҳисоблаш йўли билан шишали фаза миқдори ўрнатилади. Мавжуд бўлиши мумкин бўлган муллит миқдорини Al2O3 умумий миқдоридан дала шпатидаги шиша фазада мавжуд Al2O3 миқдорини айириш билан аниқланади. Муллит миқдорини SiO2 умумий миқдори бўйича (дала шпати шишаси ҳосил бўлишига сарфланган SiO2 миқдорини айрилади) 3Al2O3 2SiO2 га қайта ҳисоблаш билан аниқланади. Шунингдек, дала шпати эритмасида 25% гача муллит ва 15% гача қолдиқ кварц бўлиши мумкинлигини шартли қабул қилинади, муллит ва эркин кварцнинг кристалланиш фазаси топилади. Шиша фазаси миқдорини, 100% ли ва йиғинди кристалланиш фазалари орасидаги фарқни ҳисоблаб топилади.
3.2.1.-жадвал
Массанинг химиявий таркиби
Хом-ашё
|
Масса миқдори, %
|
Массада оксидлар миқдори, %
|
SiO2
|
Al2O3
|
Fe2O3
|
CaO
|
MgO
|
K2O
|
Na2O
|
Гилтупроқ
|
23
|
12,85
|
8,81
|
0,33
|
0,20
|
0,11
|
0,52
|
0,18
|
Коалин
|
26
|
13,71
|
11,55
|
0,24
|
0,30
|
0,04
|
1,10
|
0,06
|
Пегматит
|
30
|
21,94
|
4,64
|
0,13
|
0,28
|
0,07
|
1,87
|
1,07
|
Кварц қум
|
21
|
20,65
|
0,22
|
0,04
|
0,05
|
0,01
|
0,02
|
0,01
|
Жами:
|
100
|
69,15
|
25,22
|
0,74
|
0,83
|
0,23
|
2,51
|
1,32
|
Манба: Жиззах вилоят геология ва минералоги қидирув бошқармаси маълумотлари асосида тузилди.
Массанинг дастлабки таркиби (3.2.1.-жадвал) ҳар бир оксид умумий миқдори ва унинг кристалланиш фазаси миқдорлари фарқидан шиша фаза таркиби аниқланади ва уни 100% га ҳисобланади. Масса таркибига тупроқ ва каолин билан киритилган Al2O3 муллит ҳосил бўлишига тўлиқ сарфланади деб қабул қиламиз. (8,81 + 11,55 = 20,36 мас. %). Al2O3 миқдори бўйича муллит миқдори ва бу ҳосил бўлиши учун сарфланган SiO2 миқдори аниқланади:
2SiO2 + 3Al2O3 = 3Al2O3 SiO2.
Муллитнинг молекуляр массаси:
120 + 306 = 426.
Пропорция тузамиз:
306 – 426
20,36 – Х Х = 28,34 муллит мас. м.
Бундай муллит миқдорига сарфланган SiO2 :
426 – 120
28,34 – Х Х = 7,98 мас. м. ≈ 8,0 мас. м.
Шунингдек, R2O оксидлари шиша фазаси ҳосил бўлишига сарфланишини ҳисобга олиб, дала шпати миқдорини аниқлаймиз, у бутунлай эритмага айланади деб қабул қиламиз. К2О умумий миқдори (3.2.1.-жадвалга қаранг) 2,51 мас. %, у ҳолда микроклин миқдори қуйидагини ташкил этади:
К2О Al2O3 6SiO2 – К2О
556,7 – 94,2
Х – 2,51 Х = 14,87 мас. м.
Дала шпати шишасида 25% гача қолдиқ кварц эриши мумкин. Эркин кварцнинг ушбу миқдоридан келиб чиқиб, фазали таркибда 43,810,75 = 32,85 мас. % мавжуд бўлади. Фазали таркибда муллит миқдори, унинг 25% дала шпати шишасида эришида аниқланади: 28,34 0,75 = 21,25 мас. %.
Амалга оширилган ҳисоб-китобга асосланиб уйидаги фазали таркибни ўрнатамиз, мас. %:
кварц – 32,85;
муллит – 21,25;
шиша фазаси (фарқи бўйича) – 45,9 (100 – 54,1).
Фазали таркибни ҳисоблаш келтирилган бўлиб, у муллит, кристобаллит шаклидаги кварц ва бошқаларнинг кристалланган фазасининг турли технологик омиллари таъсирини ҳисобга олмайди, у материал таркибини ва бошқа механик хоссаларга таъсирини аниқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |