АРХИТЕКТУРА ҚИСМИ
Кириш
Қурилиш олдида турган яна бир муҳим муаммолардан бири Республикамизда турар жой, жамоат ва саноат корхоналарини қуриш масаласини ҳал қилишдир. Бунинг учун қурилиш саноатини уй жой қуришга қаратиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва уларни бинолар ва корхоналар қурилишига ўз вақтида етказиб бериш зарур.
Саноат биноларига қўйиладиган талаблар.
Саноат корхоналарига қўйиладиган талаблар асосан 4 та улар қуйидагиларга бўлинади: функционал, техник, бадиий меъморчилик ва иқтисодий.
1) Функционал талаб, яъни саноат биноларига ўрнатилган (технология учун хизмат қиладиган) асбоб - ускуналар ишлаб чиқариладиган маъсулотларни сифатли ва ишлаб чиқишни қаноатлантирсин. Бу талаб бинонинг ҳажмий- режасига ва тузилмасига, цех ичидаги кўтариш ва ташиш механизмларига, ҳаво, ёруғлик ва шовқин каби ҳолатларни ўз ичига олган бўлиши керак, ҳамда технологик жараённи ўзгаришига ва ривожланишига хизмат қилсин.
2) Техник талаб бинонинг мустаҳкам, бикир, чидамли бўлишини, ишчилар учун хавфли бўлган ёнғин ва портлашларни, ҳамда бинони индустриал усул билан тиклашни таъминлайди.
Бу талаблар бинодаги санитар – техник ва муҳандислик жиҳозларига ҳам тегишли ҳисобланади. Лойиҳалашда ва қурилишда бино тузилмаларининг мустаҳкамлиги, бикирлиги ва чидамлилиги бинодан фойдаланишда, уни ишончлигини аниқлайди.
3) Меъморчилик - бадиий талаб, саноат бинолари ташқи қиёфаси кўринишли, бадиий томонлари қониқарли бўлиши керак. Бино меъморчилиги комплекс иморатлар ва ташқи муҳит билан гармоник боғланган бўлиши талаб этилади
4) Иқтисодий талаб, бинони қуриш ва ундан фойдаланиш вақтида кам харж қилишни ўрганади. Бу талаб асосида ҳажмий – режавий, тузилмавий ва бадиий- меъморчилик каби хусусиятлари яхши бўлган лойиҳаларни танлаб олинади.
Юқоридаги талаблардан ташқари, лойиҳаларда ишлаётганлар учун қулай маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш, малака ошириш ва маданий дам олиш хоналари бўлиши керак. Цехларда меҳнат қилаётган ишчиларга қулай санитар – гигиеник шароит яратиш учун қуйидагилар кўрилади:
нормал ҳарорат - намлик режими бўлиши;
ишлаш жойларини меъёрдагидан кам бўлмаган ёруғлик билан таъминлаш;
ўткир ҳидли ва заъарли моддалар чиқарадиган ва тўпланадиган жойларни аниқлаш ва у жойларни сунъий ва табиий шамоллатиш йўли билан тозалаш;
иш жойларида ҳосил бўладиган шовқин ва тебранишнинг олдини олиш;
заҳарли моддалар ва шовқин чиқарадиган биноларни бошқа бинолардан махсус тузилмалар ёрдамида ажратиб қўйиш керак.
Саноат корхоналарида меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш учун аввало саноат майдонини сифатли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш талаблари қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |