Оддий ковакли қалинлаштирилган керамик ғишт.
Сиқилишга мустаҳкамлик чегараси, МПа:
М 100 – 10–12,4;
М 125 – 12,5–14,9;
М 150 – 15–17,4;
М 175 – 17,5–19,9.
Чизиқли ўлчамлари, мм:
узунлиги – 250±4,0;
кенглиги – 120±3,0;
қалинлиги – 88±2,0.
Массаси, кг, – 4,3 ортиқ эмас.
Сув шимувчанлиги, %, – 6,0 кам эмас.
Совуққа бардошлилиги, цикллар, – F 15, F 25, F 35, F 50.
Оддий керамик тошлар.
Сиқилишга мустаҳкамлик чегараси, МПа:
М 100 – 10–12,4;
М 125 – 12,5–14,9;
М 150 – 15–17,4.
Чизиқли ўлчамлари, мм:
узунлиги – 250±5,0;
кенглиги – 120±4,0;
қалинлиги – 138±4,0.
Массаси, кг, – 4,3 ортиқ эмас.
Сув шимувчанлиги, %, – 6,0 кам эмас.
Совуққа бардошлилиги, цикллар, – F 15, F 25, F 35, F 50.
III-боб бўйича хулосалар
Ўзбекистонда қурилиш ғиштларини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида асосан соз тупроқ ишлатилади. Соз тупроқ келиб чиқиши, таркиби ва техник хусусиятларига кўра оддий тупроқдан кам фарқ қилади. Текширишлар шуни кўрсатдики, соз тупроқ таркиби актив минералларга бойроқ экан. Тошкент атрофидаги соз тупроқнинг таркиби қуийдагича (% хисобида); кварц (SiО2)-37,87; кальций карбонат (CaCО) -18,97; магний карбонати-(MgCО3)-3,07; гипс-1,33; калийли дала шпати-6,4 плагиоклаз -11,4; слюда -14,02; каолинит-3,53; кальций ва магний циликатлари-4,48; лиманит-4,86; титан оксиди-0,46; эрувчан кремний-1,03.
Бундай соз тупроқдан ишланган ғиштнинг сиқилишидаги мустаҳкамлик чегараси 60-200 кг/см2 (6-20 МПа), қуригандан кейинги киришиши 2,5-6,0% бўлиб, 900-1060 С темературада пиширилгандан кейинги сув шимувчанлиги эса 19-29%.
Хулоса ва таклифлар
Лойиҳалаштириш ишларимиз натижасида биз бир қатор хулоса ва таклифларни ишлаб чиқдик ва бу таклифларимиз керамик материаллар ишлаб чиқариш соҳасида лойиҳалаш ишлари самарадорлигини оширади деб ўйлаймиз. Улар қуйидагилардан иборат:
1.Керамик деганда минерал хом ашёлардан қолиплаш ва пишириш йўли билан олинган тош буюмларга айтилади. “Керамика” термини “керамейя” сўзидан олинган бўлиб, қадимги Юнонистонда лойдан буюмлар ясаш санъати деган маънони англатган. Ҳозирги даврда керамик буюмлар ишлаб чиқариш технологиясида асосан гилтупроқдан фойдаланилади, шунингдек гилтупроқ билан бирга бошқа минерал хом ашёлар ҳам қўшилган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, масалан соф оксидлар (оксидли техник керамиклар). Керамик буюмлар энг қадимги сунъий тош материалларидир. Тош асрига тўғри келувчи одамлар яшаган маконлардан топилган дағал керамик идишлар ва ғишт бўлаклари, керамик ғиштларнинг ёши 5000 йил эканлигидан далолат беради.
2. Керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё материаллари сифатида, тоза шаклда қўлланилувчи, аксарият ҳолларда қўшимчалар (қаттиқлаштирувчи, буғлатувчи, эритувчи, пластификаторлар ва бошқалар) билан коалинлар ва гилтупроқлардан фойдаланилади. Коалинлар ва гилтупроқлар деганда пиширилгандан кейин тош шаклига айланувчи, турли қўшимчалар билан табиий сувли алюмосиликатлар тушунилади.
3. Керамик ғишлар ва тошларни зинчлиги ва техник хоссаларига кўра уч гурухга бўлинади: биринчи – самарали зинчлиги 1400 – 1450 кг/м3 дан кўп эмас; иккинчи – шртли – самарали зинчлиги 1450 – 1600 кг/м3; учинчи – оддий ғишт зинчлиги 1600 кг/м3 дан юқори.
4. Яхлит керамик ғишт тўғри бурчакли параллилопипед шаклида бўлиб, ўлчамлари 250х120х65 мм тўғри қавурғали аниқ қиррали ва усти текис юзали шаклда бўлиши керак, ғиштнинг қавурғалари ва қирралари четланиши 3 мм, дан ошмаслиги зарур. Модулли ғиштлар 250х120х88 мм ўлчамга эга ва юмалоқ ёки ёриқ шаклдаги коваклар билан ишлаб чиқилади, бир дона ғиштнинг оғирлиги 4 кг, дан ошмаслиги керак. Ўлчамлардан четланиш ўрнатилган миқдорлардан ошмаслиги зарур.
5. Ғишт механик бузилишлар ва очиқ ёриқларга эга бўлмаслиги керак. Ғишт меёрида пиширилган бўлсин; етарли пиширилмаган ва куйдириб юборилган ғишт брак ҳисобланади. Ғишт пиширилгандан кейин меёрида пиширилган ғиштнинг ранг намунасига мос келиши зарур. Ғиштни бузилишга олиб келувчи оҳак (пуфакча) қўшимчаларига рухсат этилмайди.
6. Сиқилишга мустаҳкамлик чегарасига боғлиқ равишда ғишт қуйидаги маркаларга бўлинади: 75, 100, 125, 150, 200, 250, 300. Яхлит ғиштнинг зинчлиги 1600 – 1900 кг/м3, унинг иссиқлиқ ўтказувчанлиги 0,7 – 0,82 Вт/(м * С). Маркаси 150 юқори ғиштларнинг сув шимувчанлиги 6%, бошқа маркали ғиштларники 8% дан кам бўлмаслиги керак. Бундай талаб ғиштнинг маълум ғоваклигини таъминлайди, акс ҳолда иссиқлиқ ўтказувчанлиги юқори бўлиб, қурилиш қоришмаси билан ёмон илашади. Ғиштнинг совуққа бардошлилиги музлаш ва эришнинг 15 циклидан кам бўлмаслиги керак; бундан ҳам юқори совуққа бардошли маркалар назарда тутилган: Мрз 25, Мрз 35, Мрз 50.
Do'stlaringiz bilan baham: |