Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Энди инсон нимадан яратилганига назар солсин! У отилиб чиқувчи сувдан яратилган. У



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Энди инсон нимадан яратилганига назар солсин! У отилиб чиқувчи сувдан яратилган. У 
(отанинг)
 бели, 
(онанинг)
 кўкрак суяги орасидан чиқади. Сирлар ошкор бўладиган кунда У Зот уни 
қайта 
(тирилти)
ришга, албатта, Қодирдир. Унинг учун бирон куч ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмайди” 
(“Ториқ” сураси, 5-10-оятлар). 
Энди инсон ўзининг нимадан яратилганига ибрат кўзи билан қарасин! Шунда у Аллоҳнинг 
қудратини ҳис қилади, ўзининг ожизлигини англаб, кибрдан, ғурурдан узоқлашади, инсонни йўқдан бор 
қилган Аллоҳ уни қайта тирилтира олишига шак-шубҳасиз имон келтиради. 
Эркакдан шиддат билан отилиб чиқувчи сув (маний) аёл суви билан қўшилиб, бачадонга тушади. 
Кейин одам пайдо бўлади. Шундай экан, инсон нимадан яратилганини, нақадар ожизлигини бир зум ҳам 
унутмасин. 
Инсонни йўқдан бор қилган Аллоҳ уни қайта тирилтиришга Қодир. Бунга шубҳа бўлиши мумкин 
эмас. Қиёмат куни дунёда беркитиб келинган сирлар очилади, қалблардаги ниятлар кундек равшан 
бўлади. Ана шунда яхши билан ёмоннинг фарқи очиқ-ойдин кўринади. 
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Энди инсон таомига назар солсин! Биз 
(осмондан)
кўп миқдорда сув ёғдирдик. Сўнг ерни 
ёрдик. 
(Шундан сўнг)
унда донни, узум ва кўкатни, зайтун ва хурмони, қалин боғларни, мева ва 
гиёҳларни ундириб чиқардик. 
(Булар)
сизларга, чорваларингизга манфаат бўлиши учун 
(ато 
қилинди)
 
(“Абаса” сураси, 24-32-оятлар). 
Энди инсон тирик туришига асосий омиллардан бўлган, ҳар куни истеъмол қиладиган таомига 
ибрат назари билан қарасин! Уни ким яратди, таомга, ичимликка тўйимлилик хусусиятини ким берди? 
Шу ҳақида ўйлаб кўрсин! 


147 
Бандалар ризқига бош омил бўлган сув Аллоҳ томонидан осмондан ёғдирилади. “Ўлик” ерга сув 
тушганидан сўнг яна бир мўъжиза юз беради – турли ўсимликлар униб чиқади. Буларни Ким 
ундиришини эсдан чиқармайлик. 
Ҳа, инсонга озуқа бўладиган дон, кўкат, зайтун, хурмони, турли меваларни Аллоҳ яратади. 
“Буларни табиат яратади”, “Бу табиат инъомлари”, деб ўзини алдаш, ўзгаларни чалғитиш ақлли инсонга 
ярашмайди. Балки бу неъматларни берган Аллоҳга шукр қилиш, уларни Аллоҳ рози бўладиган жойларга 
ишлатиш энг тўғри йўлдир. 
Юқорида санаб ўтилган неъматлар инсон учун, чорва ҳайвонлари учун озуқа қилиб берилди. 
Чорвалар эса инсон манфаати учун хизмат қилади. Бундан чиқди, барча неъматлар инсон учун яратилган. 
Ундан талаб қилинадиган нарса Аллоҳга ибодат қилиш, У Зот айтганини қилиш. 
Демак, Аллоҳнинг махлуқотлари, неъматлари, фазл-марҳамати ҳақида фикр юритиш имон зиёси, 
қалб нуридир. Тафаккур билан Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳни яхши кўриш мартабасига эришилади. 
Тафаккур билан имонда камолатга эришилади. Тафаккур мўминнинг имонини мустаҳкамлайди, кофирни 
имон неъматига мушарраф этади. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish