Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ортиқ нарсага таклиф қилмайди”



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ортиқ нарсага таклиф қилмайди”
(“Бақара” сураси, 286-
оят).
Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билади. Жумладан, ҳар бир жон нимага ярайди, нимага ярамайди, 
ҳаммаси Аллоҳга маълум. Шунинг учун бандаларини кучларига етмайдиган ишларга ундамайди. Бу, 
Аллоҳ таоло бандаларига кўрсатган фазлу марҳаматидир. 
Ҳақиқатан, Ислом шариатида мусулмон банда зиммасига юкланган вазифаларнинг биронтаси 
инсонга оғир келмайди, уларни эркак ҳам, аёл ҳам, ёш ҳам, қари ҳам бажара олади. 
Аллоҳ таоло яна шундай деган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғир бўлишини истамайди”
(“Бақара” сураси, 185-оят).
Кишиларни машаққат остида қолдирмаслик Ислом динининг асосий қоидаларидандир. Мисол учун, 
рўза ибодатида ҳам Аллоҳ бизларга енгиллик жорий этган. “Ҳаммага рўза тутиш фарз”, дейишга 
Аллоҳнинг ҳақи бор. Бунга ҳеч ким эътироз билдира олмайди. Лекин У Зот лутф кўрсатиб, беморлар, 
мусофирлар ўз вақтида тута олмасалар, кейин тутиб беришлари мумкинлигини билдирди. Шунингдек, 
йилда бир ой эмас, икки-уч ой рўза тутишни фарз қилса бўларди, бироқ Аллоҳ бандаларига осон 
бўлишини истади. Шунинг учун мусулмон одам рамазон ойининг ҳар бир кунини, ҳар бир соатини 
ғанимат билиб, солиҳ амалларни кўпайтирса, охиратига захира ҳозирлаб олса, мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бошқа ўринда айтилади: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 
“... ва сизларга бу Динда бирон танглик қилмади”
(“Ҳаж” сураси, 78-оят).


152 
Аллоҳ мўминлар зиммасига тоқатларидан ташқари вазифаларни юкламади, Дин ишларида уларни 
машаққатга солмади, балки кенглик қилди. Агар бу имкониятдан унумли фойдалансак, Аллоҳ буюрган 
ишларни сидқидилдан бажариб, қайтарганларидан тийилсак, У Зот розилигига эришамиз. 
ЖИНЛАР 
Жинлар ҳақида ҳар ким турлича эътиқодга эга. Масалан, араб қабилалари жинларни махфий 
худолар, деб эътиқод қилган. Улар “Жинлар насаби Аллоҳ таолога етиб боради. Аллоҳнинг жинлардан 
шериклари бор”, деган бузуқ қарашда бўлишган. Араблар “Жинлар ҳукми ер юзида ўтади”, деб 
билишарди. Шунинг учун кимдир маълум жойда тунаб қолмоқчи бўлса, “Ушбу жойнинг хўжайин жини 
паноҳ беришини сўрайман”, деб дуо қиларди. 
Яна бир тоифа одамлар жинлар борига умуман ишонмайди, жинлар ҳақидаги гапларни афсона, 
уйдирма, деб билади. 
Ислом динида эса жинлар ҳақида энг тўғри эътиқод баён этилган. Динимиз жинлар борлигини 
таъкидлайди, улар ҳақидаги нотўғри тушунчаларни тўғрилайди, хато қарашларни рад этади. 
Жинлар ҳақиқатан бор мавжудот. Улар тутунсиз оловдан яратилган. Жин инсон кўзига кўринмайди 
(“Жин” сўзи “тўсилган”, “беркитилган” маъносини англатади). Бироқ улар бизни кўради. Жинлар турли 
шаклларга кира олади. Аллоҳ таоло жинларга шундай хусусиятни берган. 
Аллоҳ таоло жинларни инсонлардан олдин яратган. Бу ҳақида шундай дейилган: 
"--------------------------- Арабий матн --------------------------" 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish