Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“У Зот Одамга барча нарсалар исмларини ўргатди. Сўнг уларни фаришталарга рўбарў қилиб



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“У Зот Одамга барча нарсалар исмларини ўргатди. Сўнг уларни фаришталарга рўбарў қилиб 
деди: “Агар 
(халифаликка биз ҳақдормиз, деган)
сўзларингиз рост бўлса, мана бу нарсалар 
исмларини Менга билдиринг!”. Улар айтдилар: “Эй Пок Парвардигоро, биз фақат Сен билдирган 
нарсаларнигина биламиз. Албатта, Ўзинг илм-ҳикмат Соҳибисан”. 
(Аллоҳ:)
“Эй Одам, буларга у 
нарсалар исмларини билдир”, деди. 
(Одам)
уларга барча нарсалар исмларини билдирганидан 
кейин 
(Аллоҳ)
айтди: “Сизларга “Мен Еру осмонлар сирларини, сизлар ошкор қилган, яширган 
нарсаларни биламан”, демаганмидим?”, деди”
(“Бақара” сураси, 31-33-оятлар). 
Ибн Аббос айтади: “Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга қиёмат кунигача келадиган авлодларидан 
ҳар бир кишини номма-ном санаб ўргатган. Шунингдек, унга барча нарсалар исми билдирилган: “Бу 
тоғ”, “буниси от” тарзида таълим берилган”. 
Мужоҳид: “Унга барча судралиб юрувчилар, қушлар, хуллас жами нарсалар номи ўргатилган”, деб 
айтган. 
“Аъроф” сурасида Одам алайҳиссалом ва Ҳавво тилидан шундай дейилади: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Парвардигоро, биз ўз жонимизга жавр қилдик. Агар Ўзинг бизни мағфират қилмасанг, бизга 
раҳм-шафқат кўрсатмасанг, шубҳасиз, зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз”, дедилар”
(“Аъроф” 
сураси, 23-оят).
Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз Аллоҳ таоло томонидан гапирадиган, ақл юритадиган 
қилиб яратилган. Илк инсонлар гапи жуда содда, имо-ишоралардан иборат бўлмаган. Оятда келганидек, 
улар “Эй Парвардигоримиз, биз ўз нафсимизга зулм қилдик”, деб айтмоқдалар. Улар бу жумлаларни 
қайси тилда ифодалагани Ёлғиз Аллоҳга аён. Лекин мазкур гаплари инсониятнинг илк вакиллари тили 
равон, мукаммал бўлганини кўрсатади. 
БАЛОҒАТ ВА ОҚИЛЛИК 


150 
“Балоғат” сўзи луғатда “бориш”, “етиш” маъносини англатади. Бола балоғатга етди, деганда 
эҳтилом ёшига етиб, мукаллаф бўлиши назарда тутилади. 
(Изоҳ: Мукаллаф бўлиш шаръий буйруқларни бажариш, қайтариқлардан тийилиш ёшига етишдир). 
Инсонда болалик даври тугаб, шаръий буйруқ ва қайтариқларни бажариш лозим бўлиши балоғатга 
етиш саналади. 
Бола (ўғил бўлсин, қиз бўлсин) балоғатга етганининг бир қанча белгилар бор. Жумладан: 
1. Эҳтилом. 
Бола тушида жинсий алоқани кўриб, маний чиқариб юбориши “эҳтилом” дейилади. 
2. Қовуқ остидан тук чиқиши. 
Яъни, бола жинсий аъзоси атрофида туклар чиқса, балоғатга етган ҳисобланади. 
Қиз бола ҳайз кўра бошлаши билан балоғат ёшига етган бўлади. Ҳайз кўриши қиз бола балоғатга 
етганининг асосий белгисидир. Шунингдек, қўлтиқ остидан тук чиқиши, овоз йўғонлашиши, мўйлаб 
ўсиши, қиз болалар кўкраги бўртиб чиқиши ҳам балоғат аломатларидандир. 
Бола балоғатга етганини аниқлаш учун юқоридаги белгиларга қаралади. Агар мазкур аломатлар 
кўринмаса, унда ёш билан аниқланади. 
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида ўғил бола ўн саккиз ёшга, қиз бола ўн етти ёшга 
тўлганида балоғатга етган бўлади. 
Абу Юсуф ва Муҳаммадга кўра, ўғил бўлсин, қиз бўлсин, ўн беш ёшга тўлганидан кейин балоғатга 
етган саналади. 
Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, ўғил бола қамарий ҳисобда ўн икки, қиз бола тўққиз ёшга 
тўлмалгунича балоғатга етган деб ҳукм чиқарилмайди. Яъни, қиз бола тўққиз ёшидан, ўғил бола ўн икки 
ёшидан кейин балоғатга ета бошлайди. Бу ҳолат ҳар кимда турлича бўлиши мумкин
51

Бола балоғатга етганидан кейин мукаллаф ҳисобланади. Энди унинг зиммасига шаръий 
буйруқларни бажариш, қайтариқлардан тийилиш юкланади, қилган ишига ўзи жавобгар бўлади, номаи 
аъмолига савоблари ҳам, гуноҳлари ҳам ёзилади. 
Бу масалада бир қанча ривоятлар келтирилган. 
يِرْدُلخا ٍديِعَس ِبَِأ ْنَع
َيِضَر
ُللها
ُهْنَع
ىَّلَص ِبَِّنلا ِنَع
ا
َلَع ُلله
َو ِهْي
َلاَق َمَّلَس
َو ِةَعُمُلجا َمْوَ ي ُلْسُغلا :
ٍمِلَتُْمُ لُك ىَلَع بِجا
.
َر َو
ُها 
ْلا ُب
َخ
ِرا
ي
َو ُم
ْس ِل
م 
َو َأ ُب
َد و
ُوا َد
.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish