Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi




Ислом ақидаси 
(Аҳли сунна вал жамоа ақидаси) 
Муаллиф: 
Зиёвуддин Раҳим 



БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ! 
МУҚАДДИМА 
Бизни тўғри йўлга бошлаган, Ўзи рози бўладиган амалларни қилишга тавфиқ берган 
Парвардигоримиз Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар айтамиз! 
Бизга соф ақидани ўргатган, нотўғри йўллардан, бидъат-хурофотлардан огоҳлантирган 
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи киромларига салавотлар ва 
саломлар йўллаймиз! 
Ақида ҳар доим энг долзарб масала бўлиб келган. Чунки инсон амали биринчи навбатда ақидасига 
боғлиқ. Агар ақида тўғриланса, амал мақбул бўлади. Ақида бузилиши билан амал бузилади. Эътиқоди 
нотўғри одам ҳарчанд уринмасин, қилган ҳеч бир солиҳ амали Аллоҳ даргоҳида мақбул эмас. Шунинг 
учун биринчи галда ақида илмини ўрганиш зарур. 
Фарзандларимизга тарбия беришни ақидадан бошласак, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ўғил-
қизларимиз қалбига Аллоҳ Яккаю Ягоналиги, оламлар Парвардигори, Буюк, Қудратли, Меҳрибон, 
Раҳмли экани, ҳамма нарсани кўриб-кузатиб туриши, эртага қиёматда амалларимизни ҳисоб қилиши 
сингдирилса, келажакда улардан солиҳ ва солиҳалар етишиб чиқади. Зеро, мусаффо ақида мустаҳкам 
пойдеворга ўхшайди. Иморат пишиқлиги унинг пойдеворига боғлиқ. 
Банда ҳақни таниса, Аллоҳ уни нима мақсадда яратганини англаб етса, тушунчаси, эътиқоди, 
амаллари тўғри бўлади. Дунёга нима учун келганини билмайдиганлар, ҳалол-ҳаромнинг фарқига 
бормайдиганлар охиратга ҳеч қандай захира тўпламай қуруқ қўл билан, ғофил ҳолда ўтиб кетишади. 
Бунинг асосий сабаби ақида нотўғрилиги, эътиқод илмидан бехабарликдир. Башарият ҳаёти 
бузилишининг энг катта сабаби оламлар Парвардигорини танимаслик, Уни инкор этиш, айтганларини 
қилмасликдир. Аслида икки дунё саодатига эришаман, деган банда Аллоҳга имон келтиради, У Зотнинг 
буйруқларига бўйсунади. Илоҳий мезон асосида яшаганларгина ҳақиқий бахтга муносибдирлар. 
Мустаҳкам ақидани кучли иммунитетга ўхшатиш мумкин. Киши иммунитети қанча кучли бўлса, 
касалликка чалиниш хавфи шунча камаяди. Худди шунга ўхшаб, инсон эътиқоди тўғри, ақида ҳақидаги 
билими кучли бўлса, ёт ғояларга ишонмайди, эгри йўлларга кириб кетмайди. 
Сўнгги йилларда юртимизда ақидага оид бир қанча китоблар нашр этилди. Бу қувонарли ҳол, 
албатта. Бироқ, шундай бўлса-да, ақида китобларига эҳтиёж камаймади. Аксинча, бир неча баравар 
ортди. Зеро, омма мусулмонларга соф Ислом ақидасини содда, равон, халқчил тилда ифодалайдиган 
китоблар сув ва ҳаводек зарур бўлса-да эҳтиёжни қондирадиган даражада етарли эмас. Шу мақсадда 
яхшилик сари ожизона ҳаракат қилинди. Келажакда бу борада янгидан-янги тадқиқотлар қилинишини, 
фойдали китоблар ёзилишини кутиб қоламиз. 
Муҳтарам ўқувчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, Аҳли сунна вал жамоа ақидасини – 
тафсилотларга чуқур киришмаган ҳолда – қисқароқ ифодалашни, масаланинг асл моҳиятини баён этишни 
ният қилдик. Қўлингиздаги китоб Аллоҳни, Унинг Динини, Расулини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
танишда сиз азизларга ёрдамчи бўлишидан умидвормиз. 
Аллоҳ таоло ушбу камтарона ҳаракатни муносиб тақдирласин, саҳву хатоларни кенг карами билан 
кечириб, ҳосил бўлган ажр-савоблардан, аввало, устозларимни, ота-онамни, яқинларимни баҳраманд 
қилсин! 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish