“Яна Парвардигорингиз билдирган
(бу сўзларни)
эсланг: “Қасамки, агар
(неъматларимга)
шукр қилсангиз, албатта,
(уларни)
зиёда қиламан. Агар куфрони
(неъмат)
қилсангиз, албатта,
азобим жуда қаттиқдир”
(“Иброҳим” сураси, 7-оят).
Яъни, эй Бани Исроил! Раббингиз Аллоҳ таоло Ўз ваъдасини эълон қилиб: “Агар берган
неъматларимга шукр қилсангиз, уларни яна кўпайтираман. Агар неъматларимни инкор этсангиз, ношукр
бўлсангиз, у ҳолда сизларни қаттиқ азоблайман, неъматларнимни тортиб оламан”, деганини эсланг.
Аллоҳ берган неъматларни эслаш, улар ҳақида гапириш ҳам ибодатдир. Зеро, Қуръони каримда:
"--------------------------- Арабий матн --------------------------"
“Ва Парвардигорингиз неъмати ҳақида сўзланг!”
деб амр этилган (“Зуҳо” сураси, 11-оят).
Бу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни неъматларга шукр
тариқасида уларни ошкор қилишга, неъматлар ҳақида гапиришга буюрмоқда.
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу ушбу оят ҳақида: “Агар бирон яхшиликка эришсанг, уни
биродарингга айт”, деган (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Абу Назра айтади: “Мусулмонлар неъматлар ҳақида гапириш унинг шукридир, деб билишарди”
(Ибн Жарир ривояти).
ِه دَج ْنَع ِهيِبَأ ْنَع ٍبْيَعُش ِنْب وِرْمَع ْنَع
ُلوُسَر َلاَق :َلاَق
ا
َص ِلله
ا ىَّل
ُلله
ِهْيَلَع
َو
:َمَّلَس
َللها َّنِإ
َأ َّبُِيُ
ِهِتَمْعِن َرَ ثَأ ىَرَ ي ْن
ِدْبَع ىَلَع
ِه
َر .
َو ُها
تلا
ْر ِم
ِذ
ي
َو
َس َن
ُد ُه
َح
َس
ن
َص
ِح
حي
.
Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам:
“Албатта, Аллоҳ бандасида Ўз неъмати асарини кўришни хоҳлайди”,
деганлар (Термизий
ривояти. Ҳадис санади ҳасан-саҳиҳ).
Яъни, Аллоҳ бандасига берган неъматлари кўриниб туришини истайди. Бу, ҳар ким ўз ҳолига (бой
ёки ўртаҳоллигига) қараб кийиниши, Аллоҳ берган неъматларни кўрсатиш, қариндошларга хайр-эҳсон
қилиш, қорни очларга таом бериш билан бўлади. Шунда бойнинг бойлиги, олимнинг илмли экани
билинади, муҳтожлар бадавлат кишидан закот, садақа сўрашади, олимнинг илмидан фойдаланишади.
Албатта, бу ўринда доим қимматбаҳо, сўнгги урфдаги либослар кийиш, билағонлигини доим кўз-
кўз қилиш шарт, дейилаётгани йўқ. Балки, Аллоҳ бир бандага илм ёки бойлик, обрўъ, мансаб, мартаба
берганми, уни беркитавермасдан, одамларга билдириш, неъматга эгалигини кўрсатиш назарда
тутилмоқда. Мақсад мақтаниш эмас, бошқалар ҳам ундан фойдаланишлари ёки ҳавас қилишларидир.
ْب ِسَنَأ ْنَع
ٍكِلاَم ِن
َيِضَر
ُللها
ُهْنَع
َص ِللها ُلوُسَر َلاَق :َلاَق
ُللها ىَّل
َلَع
َمَّلَسَو ِهْي
ا ِنَع ىَضْرَ يَل َللها َّنِإ :
َلُكْأَي ْنَأ ِدْبَعْل
َلَع ُهَدَمْحَيَ ف َةَبْرَّشلا َبَرْشَي ْوَأ اَهْ يَلَع ُهَدَمْحَيَ ف َةَلْكَلأا
اَهْ ي
اَوَر .
َو مِلْسُم ُه
ِذِمْر تلا
.ُدَْحَْأَو ي
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |