Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишдаги йоналишлари мундарижа


III боб. МАМЛАКАТ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ



Download 1,28 Mb.
bet12/18
Sana27.06.2022
Hajmi1,28 Mb.
#710966
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
DIPLOM ISHI ...EKSPORT SALOHIYATI (2)

III боб. МАМЛАКАТ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
3.1. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлаш орқали экспорт салоҳиятини ривожлантириш
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, мамлакатнинг ташқи савдо соҳасидаги ютуқлари кўп жиҳатдан унинг иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошиши билан боғлиқ. Мамлакат рақобатбардошлигини ошириш ва уни келажакда ҳам юқори даражада сақлаб қолиш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш керак бўлади. Улар жумласига кўйидагилар киради: инвестицияларни анъанавий ва технологик инфратузилмага йўналтириш, хусусий жамғарма ва ички инвестицияларни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш йўли билан экспортга йўналтирилган сиёсат олиб бориш, бошқарув сифатини яхшилаш чора-тадбирларини кўриш, иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги ва солиқларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, минимал ва максимал иш ҳақи ўртасидаги фарқларни камайтириш, таълим соҳасига йирик инвестицияларни йўналтириш.
Техник-иқтисодий жиҳатдан ривожланиш даражасини ошириш ҳам миллий миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим йўналиши бўлиб ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулот ва экспортда юқори технологик тармоқлар улуши қанчалик катта бўлса, мамлакатнинг, шу жумладан унинг хўжалик юритувчи субъектларининг рақобат позициялари мустаҳкам ва истиқболли бўлади. Чунки бундай тармоқларда экспорт имкониятлари катта бўлиб, ташқи иқтисодий алоқаларни ҳам кенг миқёсда олиб борадилар. Масалан, саноати ривожланган индустриал мамлаакатларда экспорт диверсификацияси янги индустриал мамлакатларга нисбатан 1,4 марта, аграр соҳада экспортга ихтисослашган мамлакатларга қараганда 3,9 марта, нефть экспорт қилувчи мамлакатларга қараганда 7,7 марта юқоридир.22
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш республика миллий иқтисодиётини рақобатбардошлигини оширишнинг яна бир йўналиши бўлиб ҳисобланади. Чунки ушбу тармоқларни ривожлантириш натижасида, биринчидан, дунё бозорига чиқиш мумкин, иккинчидан эса, мамлакат ичида капитал жамғаришга эришиш мумкин. Ўзбекистон республикаси кичик корхоналар, фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш соҳасида катта салоҳиятга эса. Лекин, етиштирилган маҳсулотларни тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, айниқса экспорт қилиш масалалариниҳал этишда жуда катта муаммолар мавжуд бўлиб. Ишлаб чиқарувчилар хатто ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотни ташиш харажатларини ҳам қоплай олмайдилар. Етиштирилган сабзавот ва меваларни тайёрлов ва сотиш тизимини ислоҳ қилиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни реал даромадларини ошириш имконини яратади.23 Ҳозир Ўзбекистонда бундай маҳсулотларни етиштирувчилар учун солиқ имтиёзлари мавжуд.
Бу борада Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида барча ҳудудларда ўз филиалларига эга бўлган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташкил этилгани муҳим аҳамият касб этмоқда24.
Ушбу жамғарманинг асосий вазифаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Жамғарманинг ўтган қисқа даврдаги фаолияти давомида 153 та тадбиркорлик субъектига умумий қиймати 56 миллион доллардан зиёд бўлган экспорт шартномаларини тузишда ёрдам кўрсатилди25.
Ҳозирда жаҳон бозорида кучли рақобат кураши мавжуд бўлиб, бу курашда ғолиб чиқиш учун жуда катта ҳаракат қилиш керак бўлади. Қандай маҳсулот бўлишидан қатъий назар, уни дунё бозорида сотиш учун маркетинг тадқиқотлари ўтказиш талаб этилади, маҳсулотга бўлган талабни ўрганиш ва уни реклама қилиш зарур бўлади. Бундан ташқари, маҳсулотни ташиш учун зарур транспорт воситаларини ёллаш керак бўлади. Табдиркорлар халқаро шартномалар тузиш соҳасида ҳам етарли билимларга эга бўлишлари, хатто баъзи холатларда суд орқали ўз манфаатларини ҳимоя қила олишлари ҳам талаб этилади. Шунинг учун ҳам маҳсулот экспорт қилишга ихтисослашган воситачи фирмалар тармоғини ташкил қилиш ва кенгайтириш меҳнат тақсимоти устунликларидан фойдаланиш имконини беради. Экспорт қилишга ихтисослашган фирмалар муаммоларни самарали ҳал этишлари мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг катта қисми майда ишлаб чиқариувчилар томонидан етиштирилади. Уларда нафақат молиявий операциялар ўтказишдаги билим ва тажрибанинг етарли бўлмаганлиги, балки ишлаб чиқариш хажмларининг унчалик катта эмаслиги ҳам маҳсулотларни мустақил равишда экспорт қилиш имконини бир мунча чегаралайди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, корхона халқаро бозорга чиқиши учун мамлакат ичида етарли хажмда операцияларни амалга ошириш лозим бўлади. Маркетинг тадқиқотларини ўтказиш учун эса сотув тармоғини ташкил этиш талаб этилади. Бундай имкониятларга, одатда, йирик корхоналаргина эга бўладилар. Бундай ишлар билан йирик савдо корхоналари шуғулланадилар. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқарувчилар, айниқса кичик корхоналар (деҳқон ва фермер хўжаликларини қўшиб ҳисоблаганда)дан маҳсулотларни сотиб олувчи тайёрлов ташкилотлари ва воситачи фирмаларга шароитлар яратиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам миллий рақобатбардошликни оширишнинг яна бир муҳим йўналиши бўлиб ҳисобланади.
Экспорт базасини ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни ўз ичига олган ташқи иқтисодий сиёсат, Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш стратегисини танлаш иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг энг муҳим элементларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Бундай ўзгаришларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш бўйича бажарилган ишлар муҳим рол ўйнади.
Сўнгги 3 йилда мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки баробар ошди. Фақат ўтган йилнинг ўзида 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1 минг 140 та лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича якуний самара 5 миллиард 300 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ўзи республика иқтисодиёти таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради. Фақатгина ўтган йилнинг ўзида юртимизда 26 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти иш бошлади, ушбу секторда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг умумий сони йил охирига келиб 190 мингтага етди .
Бугунги кунда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 55,8 фоизи айни шу соҳада ишлаб чиқарилмоқда. Ваҳоланки, 2000-йилда бу кўрсаткич 31 фоиздан иборат эди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, дунёнинг энг ривожланган давлатлари ҳам иқтисодиёт таркибини қайта қуриш ва натижада хўжалик мажмуасининг самарали таркибини шакллантииришга юз йилликлар давомида эришганлар. Жануби-Шарқий осиёнинг янги индустриал мамлакатлари - Жанубий Корея, Тайвань, Сингапур, Малайзиялар ташқи иқтисодий фаолиятнинг анъанавий шакли бўлган савдодан, маҳсулот ишлаб чиқариш, фан ва техника соҳасида чуқур ва комплекс халқаро ҳамкориликка ўтиш йўли билан ўз экспорт базаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масаласини биринчи ўринга қўйганлар ва натижада барқарор ва юксак иқтисодий ўсишга эришганлар.
Мамлакатимизда ҳам мана шундай экспортни рағбатлантириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган сиёсатни амалга оширилганлиги мамлакатимиз иқтисодиётини келгусида ҳам барқарор ривожланиши ва унинг ташқи иқтисодий алоқаларини янада кенгайиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish