Ташқи ва ички то‘г‘ридан-то‘г‘ри инвестициялар жалб этиш механизмини такомиллаштириш. Бунда иқтисодий жиҳатдан истиқболли ва самарали бо‘лган инвестицион лойиҳалар базасини шакллантириш ва лойиҳаларни амалга оширишда ишлатиладиган товарлар ва хизматлар ҳажмида импорт улушини маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига камайтиришни раг‘батлантириш тартибини ишлаб чиқиш.
Мамлакатимизда тайёр исте’мол ва бутловчи товарларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришни давлат томонидан қо‘ллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш (тасдиқланган ро‘йхат асосида исте’мол ва бутловчи товарларини ишлаб чиқарувчи бирликларга товарлар турлари бо‘йича табақалаштирилган ҳолда тармоқдаги о‘ртача фойда нормасидан паст бо‘лган ҳолларда юзага келган фойда нормаси камомадини корхона то‘ла қувватга чиққунга қадар қоплаб бериш тартибини жорий этиш).
Импорт о‘рини босувчи ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш масалалари. 2017-2021 йилларда О‘збекистон Республикасини ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш устувор ё‘налиши ҳамда республикамиздаги барча ишлаб чиқариш корхоналари учун тенг рақобат муҳитини та’минлаш мақсадида маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларга қо‘лланиладиган божхона ҳамда солиқ имтиёзлари
2018 йилнинг апрел ойидан бекор қилинди.
Бундан ташқари, маҳаллий исте’молчиларга танлов имкониятини бериш, ҳалол рақобат, бозордаги адолатли нарх ва юқори сифат ко‘рсаткичларига эришиш мақсадида аксарият импорт маҳсулотлари бо‘йича божхона тарифлари ислоҳ қилинди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатда маҳаллий хомашёлар асосида импорт о‘рнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда йирик саноат корхоналари билан кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик суб’эктлари о‘ртасида саноат кооперацияси алоқаларини янада кенгайтиришни та’минлаш мақсадида қо‘йидаги
чора-тадбирлар амалга оширилди:
1) О‘збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хо‘жалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари фаолиятида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини кенгайтиришни жадаллаштириш энг муҳим устувор ё‘налишлардан бири этиб белгиланди;
2) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш бо‘йича ваколатли орган сифатида белгиланди;
3) Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларида ҳокимнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бо‘йича ёрдамчиси лавозими жорий этилди;
4) Тармоқ хо‘жалик бирлашмалари ва йирик ишлаб чиқариш корхоналарида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бо‘лган ишлаб чиқариш корхоналарида корхона раҳбарининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот-технологиялари масалалари бо‘йича биринчи о‘ринбосари лавозими жорий этилди;
5) 2020-2021 йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган манзилли дастур ишлаб чиқилиб, 2020 йилда 1396 та лойиҳа доирасида 26,4 трлн. со‘млик (шунданҳудудларда 674 та, 4,1 трлн. со‘млик), 2021 йилда 1644 та лойиҳа доирасида 37,6 трлн. со‘млик (шундан, ҳудудларда 787 талойиҳа, 6,1 трлн. со‘млик) маҳаллийлаштирилган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва бунда о‘ртача маҳаллийлаштириш даражаси 60-85 фоизни ташкил этади.
Республика ташқи савдосида амалга ошаётган жараёнларни ўрганишда ташқи савдо айланмаси элементлари таркибини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки, айнан экспорт ва импортнинг таркибида кечаётган жараёнлар мамлакатнинг жаҳон бозорида қандай ўринни эгаллаб бораётганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон хўжалик ва молиявий – иқтисодий тизимига интеграциялашув жараёни тобора чуқурлашиб бораётган бир шароитда жаҳон молиявий инқирозининг оқибатлари республика иқтисодиётига ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмади. Бундай таъсир “... мамлакатимиз экспорт қиладиган маҳсулотларнинг муҳим турларига нисбатан ҳамда экспортга йўналтирилган етакчи тармоқлар ва улар билан боғлиқ турдош корхоналар фаолиятида” намоён бўлди.