Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишдаги йоналишлари мундарижа


II боб. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ –ҚУВВАТЛАШ МЕХАНИЗМИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ



Download 1,28 Mb.
bet6/18
Sana27.06.2022
Hajmi1,28 Mb.
#710966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
DIPLOM ISHI ...EKSPORT SALOHIYATI (2)

II боб. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ –ҚУВВАТЛАШ МЕХАНИЗМИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ
2.1. Ўзбекистон экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб –қувватлашнинг ташкилий ва меъёрий асослари
Мамлакатда экспорт режимининг стратегик мақсади экспорт таркибида хомашё товарларини қисқартириш ва тайёр маҳсулотлар улушини оширишдан иборат. Буни амалга ошириш макроиқтисодий сиёсат, иш билан бандлик холатини ва аҳоли даромадларини хомашё товарларига бўлган жаҳон нархлари конъюнктурасига боғланиб қолишини камайтиради, иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатларини узоқ муддат сақлаб қолиш имкониятларини кенгайтиради16.
Ўзбекистонда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб – қувватлашнинг ҳуқуқий ва меъёрий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди ва уларнинг ижроси таъминланди.
2021-йилда республика экспорт салоҳиятини тиклаш ва янада кенгайтириш мақсадида:
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бо‘йича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги о‘ринларда — Ҳукумат комиссияси) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бо‘линмаларида жойлаштирган ҳолда доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штабларини ташкил этиш то‘г‘рисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳукумат комиссияси о‘н кун муддатда “ишлаб чиқаришдан то хорижий исте’молчигача” тамойили бо‘йича экспортчи ташкилотларга ко‘маклашишда алоқадор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг “горизонтал ва вертикал о‘заро ҳамкорликда ишлаш” механизмини назарда тутган ҳолда ҳудудий экспорт штабларининг то‘лақонли фаолият юритишини та’минласин.
2021-йилда Экспортни қо‘ллаб-қувватлаш жамг‘армасидан экспортчи ташкилотларга хомашё сотиб олиш ва экспортга ё‘налтириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 100 миллион АҚш доллари ажратилиши назарда тутилганлиги ма’лумот учун қабул қилинсин.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021-йил 1-февралдан Экспортни қо‘ллаб-қувватлаш жамг‘армаси маблаг‘лари ҳисобидан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилишини та’минласин.
Белгилансинки, 2021-йил 1-апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан бог‘лиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни раг‘батлантириш агентлиги маблаг‘лари ҳисобидан қоплаб берилади.
Бундан ташқари Фармонда иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган чоралар ҳам белгиланди. Бунда банкрот деб эълон қилинган ишлаб чиқариш корхоналарини аукцион ва танлов савдоларида тижорат банкларига мулк сифатида сотиш, банклар томонидан банкрот корхоналарни молиявий соўломлаштириш ва қайта тиклаш, уларни техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш ҳамда қайтадан жиҳозлашни таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ашкил этиш бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш, кейинчалик корхоналарни стратегик инвесторларга бозор қийматида сотиш кўзда тутилди17.
Фармонга мувофиқ иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси тузилди ва Фармонда унинг вазифалари белгилаб қўйилди. Ушбу Фармоннинг ижроси сифатида “Мамлакатимиз бўйича, йирик корхоналарни ҳам қўшганда, жами 240 та корхона банкрот деб эълон қилинди. Айни пайтда уларнинг 154 таси янги мулкдорларга сотилди, 86 таси эса тижорат банклари балансига ўтказилди.
Бугунги кунда тижорат банклари балансига ўтказилган 70 та иқтисодий ночор корхонада ишлаб чиқариш тўлиқ қайта тикланиб, истиқболли сармоядорларга сотилди, қолганларида молиявий соғломлаштириш ишлари олиб борилди.
“Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб – қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора – тадбирлари дастури“ ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Фармонда республика иқтисодиёти реал сектори соҳасида жаҳон молиявий – иқтисодий кризисининг салбий оқибатларини бартараф этишнинг ҳал қилувчи омиллари белгиланди. Улар қуйидагилардан иборат:
- иқтисодиётнинг базавий тармоқларида модернизация, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнларини фаоллаштириш, сифатли, экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий мослашувчан минитехнологияларни тадбиқ этиш;
- ички ва ташқи бозорларда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини янада ошириш, экспорт қилувчи корхоналар томонидан янги товарлар турларини сотиш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда маҳсулот сотишнинг истиқболли бозорларини ўзлаштириш;
- иқтисод қилишнинг қаттиқ тартибини жорий этиш, жумладан, технологик жараёнларни рационализациялаш, ишлаб чиқаришда материаллар, элект ва энергия сарфини ҳамда бошқа сарф-ҳаражатларни камайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва маҳсулот таннархини кескин камайтириш;
- техник ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилиш, маҳсулот сифатини бошқаришнинг ҳалқаро стандартларини татбиқ этиш;
- мослашувчан нарх- наво сиёсатини амалга ошириш, жаҳон бозорларида нарх – наво конъюнктураси тез ўзгариб бораётган шароитда экспорт механизмларини такомиллаштириш.
Фармонда жойлардаги раҳбар ходимлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари раҳбарлари зиммасига иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда шахсий жавобгарлик юкланди.
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни, реал секторни ривожлантириш борасидаги чора–тадбирларни амалга оширишда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб–қувватлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги «Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони муҳим меъёрий хужжат бўлиб хизмат қилди.
Жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт – транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Навоий шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этилди.
Фармонда “Навоий” эркин индустриал – иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши – замонавий хорижий юқори унумли асбоб – ускуналар ва техника, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришдан иборат этиб белгиланди.
“Навоий” эркин индустриал – иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади. Эркин индустриал – иқтисодий зона фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган18. “Навоий” эркин индустриал – иқтисодий зона фаолияти Фармонга илова қилинган норматив – ҳуқуқий ҳужжатларга асосан мувофиқлаштирилади.
Республика маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини қўллаб - қувватлаш механизмини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 апрелдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги Фармони алаҳида аҳамият касб этди. Фармонда ёзилишича, “Ангрен” махсус индустриал зонаси “юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш бўйича қилай шарт – шароитларни шакллантириш, Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самрарали фойдаланиш, шу асосда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида” барпо этилди .
Фармонда “Ангрен” махсус индустриал зонаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди:

  • ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун инвестициялар, энг аввало тўғридан – тўғри инвестицияларни жалб этиш борасида қулай шарт – шароитларни шакллантириш;

  • махсус индустриал зонага кириувчи минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, минерал – хомашё ресурсларини янада чуқурроқ қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;

  • махсус индустриал зона ва умуман, республика корхоналари ўртасида мустаҳкам кооперацион алақалар ўрнатиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий хомашё ва материаллар негизида юксак технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни макҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

  • транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш ҳамда самарали фойдаланиш, “Ангрен” логистика маркази салаҳиятини, юкларни автомобиль ва контейнерларда ташиш борасида яратилган тизимни янада ривожлантириш ҳамда улардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш.

Булардан ташқари Фармонда “Ангрен” махсус индустриал зонаси қатнашчилари учун имтиёзлар, бир қатор манфаатдор вазирликлар ва идораларга махсус индустриал зонани ташкил этишни амалга ошириш борасида вазифалар юклатилган.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш керакки, юқоридагилар Ўзбекистонда экспорт қилувчи корхоналарини қўллаб–қувватлаш йўлида муҳим натижаларга эришиш имконини берди.

2.2. Ўзбекистон Республикасида экспорт фаолиятининг ҳозирги кундаги ҳолати таҳлили


Юқоридаги параграфларда таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда жаҳоннинг барча мамлакатлари билан халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ҳар томонлама кенгайтиришга қаратилган изчил сиёсат олиб борилмоқда. Мана шундай сиёсатнинг натижасида республика миллий иқтисодиётининг экспорт салоҳияти жадал ривожланиб, тобора рақобатга бардошли бўлиб бормоқда.
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналиши ҳисобланган ташқи савдо соҳасида мустақиллик йилларида Ўзбекистонда содир бўлган ва давом этаётган тенденциялар таҳлили шуни кўрсатадики, республикада бу соҳада сезиларли ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ташқи савдо режимини босқичма-босқич эркинлаштириш сиёсати олиб борилди. Ушбу жараённи шартли равишда бир нечта босқичга бўлиш мумкин.
Жаҳон бозорида талабнинг пасайиб бориши оқибатида Ўзбекистон экспорт қиладиган қимматбаҳо ва рангли металлар, пахта, уран, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулот ларнинг нархи тушиб бораётганлиги ва бу ўз навбатида, хўжалиук юритувчи субъектлар ва инвесторларнинг экспортдан оладиган тушумлари камайишига олиб келаётганлиги ҳам таъкидлаб ўтилган. Бундай холат эса ишлаб чиқарувчиларнинг фойда кўрсаткичларига, ретабеллигига, оҳир – оқибатда эса макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари ва иқтисодиётнинг бошқа томонларига салбий таъсир этади.
Экспорт 3,5 млрд долларни ташкил қилди — 2020 йилнинг январ-март ойларига нисбатан 19,1 фоизлик пасайиш қайд этилди. Импорт 7 фоизга о‘сиб, 6,8 миллиард долларни ташкил этди. Натижада ташқи савдо айланмасининг салбий салдоси 3,3 миллиард долларни ташкил этди.
шу билан бирга, олтин ҳисобга олинмаган экспорт 26,7 фоизга о‘сди.
Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (20,5%), Россия (17,8%), Қозог‘истон (11,8%), Туркия (9,3%), Корея Республикаси (4,8%), Қирг‘изистон (2, 4%) ва Афг‘онистон (2,3%) билан қайд этилди.
Ташқи иқтисодий фаолият бо‘йича 20 та йирик шерик давлатлар орасида олти мамлакат билан, хусусан Афг‘онистон (ижобий салдо — 233,4 млн доллар), Қирг‘изистон (141,4 миллион доллар), Тожикистон (100,9 млн доллар), Туркия (100,9 млн доллар), Канада (58,9 млн доллар) ва Эрон (16,7 млн доллар) билан фаол ташқи савдо баланси мавжуд.
О‘збекистон ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 39,3%и МДҲ давлатларига то‘г‘ри келиб, ташқи савдо айланмасидаги 2020 йилнинг мос даврига нисбатан улуши 4,9%га ко‘пайган.
Экспорт таркибида 81,3% товарлар бо‘либ, улар асосан саноат товарлари (35,9%), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (9%), кимёвий моддалар ва шу каби маҳсулотлардан (8,8%) иборат.
Аввалроқ «Газета.уз» ёзганидек, О‘збекистон саккиз ойдан буён олтин экспорт қилаётгани ё‘қ. Ушбу ҳолат экспорт ҳажмининг сезиларли пасайишига сабаб бо‘лмоқда. шунингдек, ушбу чоракда газ сотуви 86,5 миллион долларни ташкил этди, бу о‘тган йилнинг шу даврига нисбатан 49,8 фоизга кам.
Рангли металларнинг сотилиши кескин о‘сди — 464,2 миллион доллар (75,2 фоизга), то‘қимачилик иплари, мато ва тайёр маҳсулотлар — 658,4 миллион доллар (71,9 фоизга), кийим-кечак — 204,7 миллион доллар (49, 1 фоизга), автомобиллар — 125,4 миллион долларни (75,2 фоизга) ташкил этди.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 327,9 минг тоннани ташкил этди ва қиймат жиҳатидан 186 миллион доллардан ошди (0,5%га).
2021 йил январ-апрел ойларида хизматлар экспорти ҳажми 13,2 фоизга камайиб, 650,7 миллион долларни ташкил этди. Унинг таркибида транспорт хизматлари (72,8%), саёҳат / туризм (12,3%), телекоммуникация, компютер ва ахборот хизматлари (6,9%) катта улушга эга бо‘лди.
Э’тиборлиси, Туркия (528,5 млн доллар) Россияни (495,3 млн доллар) ортда қолдирди ва О‘збекистоннинг экспорт шериклари орасида иккинчи о‘ринни эгаллади. Хитой, Қозог‘истон, Афг‘онистон, Қирг‘изистон ва Тожикистон билан биргаликда ушбу мамлакатлар умумий экспорт ҳажмининг 73,4 фоизини эгаллайди.
Импорт таркибида асосий улушни машинасозлик ва транспорт ускуналари (32%) — 2,2 млрд доллар, саноат товарлари — 1,3 млрд доллар (19,1%), шунингдек, кимё маҳсулотлари ва шунга о‘хшаш маҳсулотлар — 954,2 млн доллар (13,9%) ташкил этди.
Машина ва транспорт ускуналари импорти 5,7 фоизга камайди. Ушбу товарларни мамлакатга етказиб беришнинг катта қисми Хитойга — 822,7 млн доллар (37,6%), Корея Республикаси — 322,1 млн доллар (14,7%) ва Россия — 202,5 млн доллар (9,3%) то‘г‘ри келади.
О‘збекистон озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импортини кескин оширди — 711 миллион долларга (48,2%), шу жумладан дон ва ундан олинган маҳсулотлар — 251,9 миллион долларга (31,2%), шакар — 102, 9 миллион долларгача (52,1%) ошди.
Тиббий ва фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш 421,5 млн долларгача (39,9%) о‘сди.19
Ташқи бозорда конъюнктуранинг ёмонлашувига қарамасдан, 2008 йилда ташқи савдо айланмаси 21,4 фоизга ошди, айни вақтда товарлар ва хизматлар экспорти 28,7 фоизга ортди. Натижада ташқи савдо балансида ижобий сальдо ҳажми сезиларли даражада ўсди. Бу эса ишончли тўлов баланси ва иқтисодиётимиз барқарорлигининг муҳим кўрсаткичи бўлиб хизмат қилмоқда.
Ташқи савдо таркибида чуқур ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Кейинги йиллар мобайнида экспорт таркибида рақобатбардош тайёр маҳсулот салмоғининг барқарор ўсиш тенденцияси ва хомашё етказиб берувчи тармоқлар маҳсулотлари улушининг камайиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда
Республиканинг ташқи савдо муносабатлари географияси, аввало, ривожланиб бораётган Осиё қитъаси бозорлари билан савдо айланмасининг ўсиши ҳисобидан сифат жиҳатидан ўзгармоқда.
Бу кўрсаткичларнинг барчаси, аввало, экспорт таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган рақобатдош тайёр маҳсулот улушининг изчил ошиши, биринчи навбатда, иқтисодиётимизнинг ўсиб бораётган салоҳияти ва имкониятларидан далолат беради. Шу билан бирга, бундай ҳолат экспортимизнинг хомашё ресурслари нархи тез-тез ўзгариб турадиган жаҳон бозори таъсирига боғлиқлигини камайтиришда муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилади.
Жаҳон иқтисодий инқирози давом этаётган ҳозирги шароитда бундай ўзгариш айниқса муҳим аҳамиятга эга. Нега деганда, бугунги кунда экспорт асосан хомашё етказиб беришдан иборат бўлиб, дунё бозоридаги нарх-наво ўйинларига ҳаддан ташқари боғланиб қолаётгани айрим мамлакатларда валюта тушумларини камайтирадиган, молиявий барқарорликнинг ёмонлашувига олиб келадиган, иқтисодиётни издан чиқарадиган жиддий факторга айланмоқда.
Мустақиллик йилларидаги Республика ташқи савдо айланмаси ҳажмининг динамикасини таҳлили шундан далолат берадики, 1996 йилда бу кўрсаткич ўзининг чўққисига эришди. Шу йили республика ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажми 9,3 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди. 1997 ва 1998 йилларда эса Ўзбекистондан экспорт қилинадиган асосий товарларга жаҳон бозорларида нархларининг тушиб кетиши натижасида, республика ташқи савдо айланмаси қисқариб кетди ва мос равишда 8,9 млрд. ва 6,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.
2019 йилнинг 11 ойида республиканинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 38,3 млрд.долларни ташкил этиб, о‘тган йилнинг мос даврига нисбатан 33,4 фоизга ёки 9,6 млрд. долларга ошган (2018й. – 28,7 млрд, долл.).
Жумладан: экспортнинг умумий ҳажми 16,3 млрд. долларни ташкил этиб, 43,3 фоизга ёки 4,9 млрд, долларга ошган (2018 й. – 11,3 млрд, долл.).
Импорт ҳажми 22,0 млрд. долларни ташкил этиб, 27,0 фоизга ёки 4,7 млрд, долларга ошган (2018 й. – 17,3 млрд. долл.).
Натижада, ташқи савдо айланмаси манфий салдоси
-5,7 млрд.долларни ташкил этиб, о‘тган йилнинг мос даврига нисбатан 228,4 млн.долларга ёки 3,8 фоизга камайган (2018й. – -6,0 млрд.долл.).



Экспортни раг‘батлантириш, хусусан маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқишни ҳар томонлама соддалаштириш ҳамда молиявий қо‘ллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида 2019 йил якуни билан умумий экспорт ҳажми 34 %га о‘сиб, 18,7 млрд. долларга етиши кутилмоқда.
Бунда асосан, жаҳон товар-хомашё бозорларида асосий экспорт товарлари учун юқори нархлар шаклланиши товарлар экспорти ҳажмини 1 млрд. долларгача ёки 7 фоиз о‘сишига, халқаро иқтисодий алоқаларнинг ривожлантирилиши ҳисобига эса 1,5 млрд.долларга ёки 11 фоиз о‘сишига хизмат қилди. Натижада, о‘тган даврда товар ва хизматлар экспорт қилувчи корхоналар сони 1138 тага ко‘пайиб, ҳамкор мамлакатларнинг экспорт географияси 18 та давлатга кенгайиб, 177 тага етди.
Таҳлиллар яна шуни ҳам кўрсатадики, ислоҳотлар давомида мамлакатда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспортни рағбатлантириш каби чора – тадбирларни амалга оширилганлиги натижасида ташқи савдо айланмасида экспорт улуши ошиб борди.
Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти о‘тган йилнинг мос даврига нисбатан 392,3 млн.долларга ёки 38 фоизга, рангли метал ва ундан тайёрланган буюмлар - 146,4 млн.долларга ёки 20 фоизга, то‘қимачилик маҳсулотлари - 289,7 млн.долларга ёки 24,6 фоизга, хизматлар - 344,8 млн.долларга ёки 12,5 фоизга ва бошқалар - 252,3 млн.долларга ёки қарийб 2 баробаргача о‘сди.
Жорий йил якуни бо‘йича импорт ҳажми жами 24,0 млрд долл. (2018 йилга нисбатан 123,7 фоиз) ташкил этиши кутилмоқда.
2019 йилнинг 11 ойида импорт қилинган товарлар ҳажми о‘тган йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 млрд.долларига ошиб, 19,8 млрд.долларни, хизматлар импорти ҳажми 2,2 млрд.долларни ташкил этди.
Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари 44,1 фоизни, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар 13 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари 7,6 фоизни ташкил этди.
Ушбу импорт товарларнинг қарийиб 50 фоизи иқтисодиётда инвестицион импортни, 25 фоизи қайта ишлаш учун хом-ашё импортини, 25 фоизи тайёр маҳсулот сифатида исте’мол импортини ташкил этди.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish