Тадқиқотда қўлланилган услублар. Тадқиқот давомида статистик методлар, гуруҳлаш, иқтисодий ва қиёсий таҳлил, таққослаш усуллари қўлланилди.
Диплом иши назарий ва амалий аҳамияти. Мамлакатимиз ва хорижий давлатлар иқтисодчи олимларининг ўрганилаётган муаммоларга бағишланган илмий ишлари, илмий адабиётлар, дарсликлар, матбуотда эълон қилинган илмий мақолалар, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримов ва Президентимиз Ш.М.Мирзиёев асарларидаги муаммога тегишли фикр ва мулоҳазалар магистрлик диссертациясининг назарий ва услубий асосини ташкил этади. Унда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, турли меъёрий хужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланилди.
Диплом ишининг назарий ва амалий қисмларидан, таҳлилий маълумотларидан изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабалари фойдаланишлари мумкин.
Диплом иши таркибий жиҳатдан кириш, учта боб, боблар бўйича хулоса, умумий хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Диплом ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг объекти ва предмети, мақсади ва вазифалари белгиланган, адабиётлар шарҳи келтирилган, илмий янгилиги, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти ўз аксини топган.
Ишнинг биринчи бобида мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг назарий асослари кўриб чиқилган. Бунда ташқи иқтисодий фаолиятнинг муҳим таркибий қисми бўлган экспортнинг мамлакат иқтисодиёти салоҳиятини оширишдаги роли очиб берилган. Ўзбекистонда экспортни рағбатлантиришга қаратилган сиёсатнинг мазмун ва моҳияти ёритиб берилган.
Диплом ишининг иккинчи бобида Ўзбекистонда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмининг амал қилиши ўрганилган. Ушбу бобда Ўзбекистонда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб –қувватлашнинг ташкилий ва меъёрий асослари кўриб чиқилган, экспорт фаолиятининг ҳозирги кундаги ҳолати таҳлили амалга оширилган. Булардан ташқари мамлакат иқтисодиёти экспорт салоҳиятини оширишда маҳаллийлаштириш дастурининг аҳамияти ва роли очиб берилган.
Тадқиқот ишининг учинчи боби мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантириш истиқболларини ёритишга бағишланган. Бунда алоҳида эътибор иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлаш орқали экспорт салоҳиятини ривожлантириш, саноат ва инвестиция сиёсатларини янада фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги асослаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |