Диплом иши объекти. Республиканинг ташқи иқтисодий алоқалари ишнинг объекти бўлиб ҳисобланади.
Диплом иши предмети. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалари, шу жумладан экспорт соҳасида кечаётган жараёнларни ўрганиш ишнинг предмети ҳисобланади.
Диплом иши мақсади. Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалари, шу жумладан экспорт салоҳиятини ўрганиш асосида уни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш магистрлик диссертациясининг мақсади ҳисобланади.
Диплом иши вазифалари. Қўйилган мақсадга эришиш учун ишда қуйидаги вазифалар ҳал этилди:
- ташқи иқтисодий алоқаларни шаклланиши ва ривожлантиришнинг назарий жиҳатлари кўриб чиқилди;
- ташқи иқтисодий алоқаларга бўлган назарий қарашлар ўрганилди;
- ташқи савдо ташқи иқтисодий фаолиятнинг муҳим йўналиши сифатида кўриб чиқилди;
- глобаллашув жараёнларининг мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқаларига таъсири ўрганилди:
- ташқи иқтисодий фаолият ва унинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни кўрсатиб берилди;
- ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда давлатнинг роли кўриб чиқилди;
- Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият ва ташқи савдонинг ҳозирги кундаги ҳолати таҳлил қилинди;
- мамлакат ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш йўналишлари кўриб чиқилди.
Диплом иши илмий янгилиги. Ишнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларида кечаётган жараёнлар ўрганилди;
- республика экспорт салоҳиятини ривожлантиришда маҳаллийлаштириш дастурининг роли кўриб чиқилди;
- республика экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Республиканинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви чуқурлашиб бораётган шароитларда ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш мамлакат миллий манфаатларини амалга оширишга хизмат қилади.
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи.. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида тутган ўрни, уни давлат томонидан турли дастаклар ёрдамида тартибга солиш масалалари, ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, унинг миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини, жаҳон хўжалигига интеграциялашувини жадаллаштиришдаги аҳамияти, экспортни рағбатлантириш, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, уни тартибга солишнинг усуллари, бу борадаги жаҳон тажрибаси каби масалалар илмий ва ўқув адабиётларида ўз аксини топган.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳиятини ошириш масалалари республика олимлари билан биргаликда халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ҳам ўрганилган. Масалан, 2010 йилда БМТнинг Тараққиёт дастури доирасида “Структурные изменения в экономике Узбекистана: достижения, проблемы, перспективы” ҳамда “Совершенствование торговой политики в целях человеческого развития”, деб номланган маърузалар эълон қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |