Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишдаги йоналишлари мундарижа



Download 1,28 Mb.
bet1/18
Sana27.06.2022
Hajmi1,28 Mb.
#710966
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
DIPLOM ISHI ...EKSPORT SALOHIYATI (2)


ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШДАГИ ЙОНАЛИШЛАРИ

МУНДАРИЖА






Кириш…………………………………………………………...

3

I боб

Мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг назарий асослари………………………………………………

11


1.1.

Ташқи иқтисодий фаолият ва унинг мамлакат экспорт салоҳиятини оширишдаги роли………………………………..

11


1.2.

Ўзбекистонда экспортни рағбатлантиришга қаратилган сиёсат…………………………………………………………….

20









II боб

Ўзбекистонда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб –қувватлаш механизмининг амал қилиши………………..

30


2.1.

Ўзбекистон экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб –қувватлашнинг ташкилий ва меъёрий асослари…………….

30


2.2.

Ўзбекистон Республикасида экспорт фаолиятининг ҳозирги кундаги ҳолати таҳлили……………………………………….

35


2.3.

Маҳаллийлаштириш дастурининг мамлакат экспорт салоҳиятини оширишдаги аҳамияти…………………………

50









III боб

Мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантириш истиқболлари…………………………………………………..

58


3.1.

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлаш орқали экспорт салоҳиятини ривожлантириш……………………….

58


3.2.

Саноат ишлаб чиқариши ва инвестиция сиёсатини такомиллаштириш………………………………………………

62












Хулоса ………………………………………………………….

76




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………….

80



КИРИШ
Диплом иши мавзуси асосланиши ва унинг долзарблиги. Ҳозирги кунда ташқи иқтисодий алоқалар миллий иқтисодиётлар ҳолатига таъсир кўрсатувчи муҳим омилга айланиб қолди. Мана шундай алоқаларнинг таркибий қисми бўлган экспорт ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида алоҳида ўрин эгаллайди. Иқтисодий ўсиш суръатларини жадаллашиши, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, унинг самарадорлигини ошиши экспорт амалиётининг яхши йўлга қўйилиши билан боғлиқ. Экспорт даражасининг ўсиши тўлов балансининг мустаҳкамланишига, хорижий валюта тушумлари ва заҳираларининг кўпайишига олиб келади.
Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда экспорт салоҳиятини юксалтириш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, замонавий технологияларга асосланган янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш устувор масала сифатида қаралмоқда.
Бу борадаги вазифаларни ҳал этиш натижасида охирги 7 йил ичида мамлакатимизда экспорт ҳажми 1,22 баробар ўсди1.
Экспортни ҳар томонлама қо‘ллаб-қувватлаш ва раг‘батлантириш, унинг ҳажмлари барқарор о‘сишини та’минлаш ва таркибини такомиллаштириш бо‘йича мамлакатда амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар, ушбу мақсадларда мавжуд ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган чекловларнинг оқибатларини юмшатиш имконини берди.
2021-йилда республика экспорт салоҳиятини тиклаш ва янада кенгайтириш мақсадида:
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бо‘йича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги о‘ринларда — Ҳукумат комиссияси) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бо‘линмаларида жойлаштирган ҳолда доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штабларини ташкил этиш то‘г‘рисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳукумат комиссияси о‘н кун муддатда “ишлаб чиқаришдан то хорижий исте’молчигача” тамойили бо‘йича экспортчи ташкилотларга ко‘маклашишда алоқадор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг “горизонтал ва вертикал о‘заро ҳамкорликда ишлаш” механизмини назарда тутган ҳолда ҳудудий экспорт штабларининг то‘лақонли фаолият юритишини та’минласин.
2021-йилда Экспортни қо‘ллаб-қувватлаш жамг‘армасидан экспортчи ташкилотларга хомашё сотиб олиш ва экспортга ё‘налтириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 100 миллион АҚш доллари ажратилиши назарда тутилганлиги ма’лумот учун қабул қилинсин.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021-йил 1-февралдан Экспортни қо‘ллаб-қувватлаш жамг‘армаси маблаг‘лари ҳисобидан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилишини та’минласин.
Белгилансинки, 2021-йил 1-апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан бог‘лиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни раг‘батлантириш агентлиги маблаг‘лари ҳисобидан қоплаб берилади.
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан бог‘лиқ чет элдаги харажатларини қоплаб бериш тартибини тасдиқласин.
Ҳукумат комиссиясига Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи савдо операциялари бо‘йича то‘лов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар то‘г‘рисида” 2019-йил 6-июндаги 464-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бо‘йича доимий фаолият юритувчи республика ишчи гуруҳининг вазифа ва ваколатлари юклатилсин.
Ҳукумат комиссияси валюта назорати органлари билан биргаликда бир ой муддатда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан эчиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига кирицин.
Қуйидагиларга:
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бо‘йича о‘ринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига — барқарор о‘сишни та’минлаш, экспортга ё‘налтирилган маҳсулотларни ташқи бозорларга узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилиш, экспортчи ташкилотларни давлат томонидан қо‘ллаб-қувватлаш бо‘йича ташкил этилган тизимнинг самарали фаолият юритиши;
Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбаг‘алликни қисқартириш масалалари бо‘йича о‘ринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбаг‘алликни қисқартириш вазири Ж.А. Қо‘чқоров зиммасига — экспортни ривожлантириш бо‘йича чора-тадбирларни о‘з вақтида буджетдан молиялаштириш, экспортчи ташкилотларга қонунчиликка мувофиқ солиқ имтиёзлари, преференсиялар ва субсидиялар бериш;
энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига — экспортчи ташкилотларни шартнома мажбуриятларига мувофиқ электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз та’минлаш;
қишлоқ хо‘жалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига — қишлоқ хо‘жалиги хомашёсини ишлаб чиқаришнинг самарали тизими яратилишини та’минлаш, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, республика ҳудудларида то‘лиқ ишлаб чиқариш сиклига эга йирик агросаноат кластерларини барпо этиш, рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш бо‘йича замонавий интенсив бог‘лар ва иссиқхона хо‘жаликларини ташкил этиш;
транспорт вазири вазифасини бажарувчи И.Р. Махкамов зиммасига — экспортчи ташкилотларни ҳаракатланувчи таркиб билан узлуксиз та’минлаш, авиа парки ва темир ё‘л ҳаракатланувчи таркибини кенгайтириш, шунингдек, қо‘шни давлатлар ҳудуди орқали экспорт ва транзит юкларининг эркин ҳаракатланишини ташкил қилиш ҳамда экспорт ва транзит юк ташувлари соҳасида тариф сиёсатини оптималлаштириш;
ташқи ишлар вазирининг биринчи о‘ринбосари Ф.Н. Арзиев зиммасига — О‘збекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг маҳаллий экспортчи ташкилотларга хорижий ҳамкорларни топиш ҳамда экспорт шартномаларининг имзоланишини та’минлаш бо‘йича фаолиятини ва дипломатик қо‘ллаб-қувватлашнинг бошқа чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;
Қорақалпог‘истон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига — мева-сабзавот ва саноат маҳсулотларининг экспортчи ташкилотларига ишлаб чиқариш омиллари ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан та’минлашда ко‘маклашиш бо‘йича шахсий мас’улият юклансин.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган о‘згартириш ва қо‘шимчалар то‘г‘рисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар кирицин.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш О‘збекистон Республикаси Бош вазирининг о‘ринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин2.
Шу билан бирга республика экспорт салаҳиятини ошириш имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида айрим муаммолар мавжуд бўлиб, уларни ўрганиш долзарб вазифалардан саналади3.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish