ЭКСПОРТ
Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида мамлакатнинг экспортёрлари сони 6 109 тани ташкил этиб, улар томонидан 9 323,3 млн. АҚш доллари (қимматбаҳо металлар экспортидан ташқари) қийматидаги (2019- йилнинг мос даврига нисбатан 25,7% га камайди) товар ва хизматлар экспорт қилиниши таʻминланди.
Озбекистон Республикаси экспорти декабр ойида 930,4 млн. АҚш доллари қийматида қайд этилиб, оʻтган йилнинг шу ойига нисбатан 673,5 млн. АҚш долларига камайди.
Оʻзбекистон Республикаси экспорти декабр ойида 930,4 млн. АҚш доллари қийматида қайд этилиб, оʻтган йилнинг шу ойига нисбатан 673,5 млн. АҚш долларига камайди.
Ҳудудлар кесимида республика экспорти таркибида энг юқори улушни Тошкент шаҳри 19,5% улуш билан 2 954,7 млн. АҚш долларини ташкил этди. Республика экспорти таркибида энг қуйи улушни Жиззах вилояти 0,8% улуш билан 124,1 млн. АҚш долларини ташкил этди.
ИМПОРТ
2020- йилнинг январ-декабр ойларида импорт ҳажми 21 171,5 млн. АҚш долларини ва 2019- йилга нисбатан 87,2% ни ташкил этди. Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (37,6%), саноат товарлари (16,9%) ҳамда кимёвий воситалар ва бошқа тоифаларга киритилмаган шунга оʻхшаш маҳсулотлар (13,7%) ҳисобига тоʻгʻри келди.
Товарлар импорти динамикаси таҳлилига коʻра, 2020- йилнинг январ-декабрида импорт қилинган товарлар ҳажми, оʻтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 911,3 млн. АҚш долларига камайди ва 19 955,1 млн. АҚш долларини ташкил этди. Хизматлар импорти эса 1 216,4 млн. АҚш долларига етди.
2020- йилнинг январ-декабр ойлари якуни боʻйича Оʻзбекистон Республикаси томонидан 147 давлатдан товарлар ва хизматлар импорти амалга оширилди. Етти йирик ҳамкор давлатлар (Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Корея Республикаси, Қозогʻистон, Туркия, Германия ва чехия Республикаси) жами импортнинг 71,9% улушини ташкил қилди, бу 15 228,2 млн. АҚш долларини ташкил этди.
Таъкидлаш керакки, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва бу соҳаларни диверсификация қилишга қаратилаётган улкан эътибор экспорт ҳажми, унинг таркиби ва сифатига ижобий таъсир кўрсатди.
Ташқи савдо айланмаси таркибидаги бундай ижобий ўзгаришлар мустақиллик йилларида мазкур соҳага қаратилган эътибор, хусусан экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган иқтисодий сиёсат натижалари ҳисобланади. Экспортнинг товар таркибини диверсификация қилиш натижасида мамлакатимиз пахта яккаҳокимлиги оқибати бўлган пахта толаси экспортига қарамликдан халос бўлди. Унинг экспортдаги улуши камайиб, 1990 йилдаги 59,7 фоиздан 2010 йилда 11,3 фоизга тушди”20. 2020 йилда экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 72 фоиздан ортиқни ташкил этди, ҳолбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич қарийб 46 фоизни ташкил этган эди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон мустақилликкача бўлган даврдаги четга хомашё чиқарадиган ва тайёр маҳсулотлар, асосан истеъмол товарларини олиб кирадиган мамлакатдан бугунги кунда тобора қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотларни экспорт қиладиган ва кўпроқ ишлаб чиқаришни техник ҳамда технологик модернизация қилиш учун мўлжалланган юқори технологиялар асосидаги ускуналарни импорт қиладиган мамлакатга айланиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |