Ўзбекистон ва Қирғизистон: ўзаро муносабатлардаги мураккаб саҳифалар ёпилди ҳисоб



Download 74,83 Kb.
bet6/11
Sana14.06.2022
Hajmi74,83 Kb.
#667121
TuriИнтервью
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро муносабатлардаги мураккаб саҳифалар ёпилди ҳисоб

Шерадил Бақтигулов: Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудлари аҳолиси Бишкек аҳолиси билан солиштирганда, юксак ижтимоий масъулияти ва интизомлилиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, ушбу ҳудудларда ҳам бутун Қирғизистонда бўлгани каби аҳолининг муҳтожлар ва касалларга ёрдам беришдаги уюшқоқлиги анча баландлиги маълум бўлди. Яна бир ўзига жиҳати шуки, Қирғизистоннинг ёши 30 дан ошган ватандошлари ота-онасининг ёрдамидан воз кечиб, давлат имтиёзлари ва саъй-ҳаракатларидан кўра ўз кучи, билими ва имкониятлари таянишни афзал билмоқда.
Элдор Ёқубов: Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг чегарабўйи туманлари ҳар доим иккала давлатнинг алоҳида эътиборидаги ҳудудлари бўлиб келган. Ҳозирча Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг чегарабўйи туманларида ўтказилган қандайдир махсус тадқиқотлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, айни чоқда Қирғизистонда ўтказилган сўнгги тадқиқотлар кўрсатишича, аҳолининг фақат 18 фоизи COVID-19 билан боғлиқ муаммоларни энг долзарб деб ҳисоблайди, аксарият кишилар эса фақат иқтисодий муаммоларни муҳим деб билади.
Махсус ташкил этилган тузилмалар: Ҳукуматлараро комиссия ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарабўйи вилоятлари маъмуриятлари раҳбарлари кенгаши фаолиятини алоҳида қайд этиш лозим. Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг амалдаги соддалаштирилган тизими ва янги назорат-ўтиш нуқталари очилиши ҳамкорлик яхшиланишига йўл очиб бераётир.
Умуман, икки мамлакатнинг баҳсли чегарабўйи туманларида яшовчи этник гуруҳлар ўртасидаги муносабат билан боғлиқ вазият қандай баҳоланмоқда? Айрим мутахассислар фикрича, Ўшдаги тартибсизликларга сабаб бўлган асосий сабаблар ҳали ҳам ҳал этилгани йўқ. Келгусида бундай воқеалар қайтарилиши мумкинми?
Шерадил Бақтигулов: Ўш воқеалари ҳақида гапирганда, айрим мутахассислар ҳеч қачон Ўшда бўлмаганини, бўлган бўлса ҳам, инглиз тилида ёзилган нарсаларни такрорлаётганини қайд этиб ўтиш мақбул. “Ўш воқеалари” деб аталаётган дастлабки воқеалар Ўзган шаҳри ва Ўзган туманининг бир неча аҳоли маконларида юз берган эди. Иккинчи “Ўш воқеалари” биринчи “Ўш воқеалари” юз берган жойларда эмас, Ўш ва Жалолобод шаҳарларида ва бир қанча уларга яқин аҳоли маконларида содир бўлган. Шунинг учун ушбу воқеаларни умумлаштириш йўли билан бутун бошли вилоят ёки жанубий минтақага кўчириш, юмшоқ қилиб айтганда, инсофдан эмас. Биринчи “Ўш воқеалари”дан сўнг хулосалар чиқарилди. Иккинчи “Ўш воқеалари” вақтида биринчи воқеалар бўлиб ўтган туманлар ва аҳоли маконларида қандайдир жанжал ёки оммавий тўқнашувлар кузатилмади. Аксинча, аҳолининг кўплаб вакиллари уни бир-бирига қарши гижгижлаган фитначиларни ҳайдаб солди. Биринчи “Ўш воқеалари” табиатига кўра қозоқлар билан дунганлар ўртасида юз берган Қўрдай можаросига табиатига ўхшаб кетади.
Иккинчи “Ўш воқеалари” этно-сиёсий характерга эга: Қирғизистондаги ҳокимиятнинг ўтиш давридаги (2010 йил апрели-майи) қийинчиликларидан фойдаланиб қолишга уринган айрим жанублик сиёсатчилар этник шиорлар ортига бекиниб олиб, ўз сиёсий ва иқтисодий манфаатларини олға сурмоқчи бўлган эди.
Шунинг учун можарога ишсизлик ва ҳк. сабаб бўлган, қабилидаги бир қолипга туширилган иддаолар “Ўш воқеалари” табиати ҳақида қисман тушунча бериши мумкин, холос. Иккинчи воқеалар пайтида Ўзган шаҳри ва Ўзган тумани аҳолиси Ўш ва Жалолобод шаҳарлари аҳолиси билан бир хил шароитда кун кўраётган эди. Бироқ 2010 йилда Ўзганда қурбонлар ва қирғин бўлмади.
Агар бундай воқеалар келгусида қайтариладиган бўлса, бу учинчи мамлакатларнинг Эрон, Хитой ва Россия чегаралари бўйлаб беқарорлик минтақасини вужудга келтириш учун Марказий Осиёдаги вазиятни беқарорлаштириш йўлидаги хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлади, чунки ушбу мамлакатлар ҳудудининг бир қисми Марказий Осиё деб аталган жуғрофий минтақага киради. Шунинг учун Марказий Осиёнинг постсовет мамлакатлари учун яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини олға суриши муҳимдир.

Download 74,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish