Ўзбекистон ва Қирғизистон: ўзаро муносабатлардаги мураккаб саҳифалар ёпилди ҳисоб



Download 74,83 Kb.
bet5/11
Sana14.06.2022
Hajmi74,83 Kb.
#667121
TuriИнтервью
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро муносабатлардаги мураккаб саҳифалар ёпилди ҳисоб

Шерадил Бақтигулов: ПрезидентЖапаровнинг Тошкентга буюрган давлат ташрифи вақтида кенг қамровли масалалар бўйича келишувларга эришилди. Юқорида уларнинг айримлари ҳақида гапириб ўтдик. Ўзбекистоннинг Қамбарота ГЭС тизмаси қурилишида иштирок этишига келсак, бу Марказий Осиёда минтақанинг сув ва энергетика муаммоларини ҳал этишдаги илк қабул қилинган қарор сифатида намуна бўлиши мумкин. Айни лойиҳа тағин CASA-1000 лолйиҳасига улкан ҳисса бўлиб қўшилади ҳамда Қирғизистонга ҳам, Ўзбекистонга ҳам иқтисодий манфаат келтиради.
Узоқ йиллар давомида чегара муаммоларининг ҳал этилмай келаётгани икки томонлама муносабатлар динамикасини тийиб турувчи омили бўлиб қолмоқда. Чегарадаги баҳсли қисмлар бўйича бир тўхтамга келиш чегара бўйидаги савдо-сотиқни рағбатлантиради, янги инфратузилма лойиҳалари қурилиши, янги иш ўринлари яратилишига кўмак беради, шу тариқа чегара бўйидаги ҳудудлар аҳолиси фаровонлиги ошишига ёрдам қилиши шубҳасиз.
Элдор Ёқубов: Жапаровнинг Ўзбекистонга сафари сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар қанчалик ўзгариб кетганини кўрсатиб берган муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти ШҲТ саммитларини истисно қилганда, Қирғизистонга 2000 йилдан бери ташриф буюрмаганини, Қирғизистон президенти Ўзбекистонга И. А. Каримов даврида сўнгги марта 2006 йилда сафар қилганини эслаб ўтишнинг ўзи кифоя. Шу маънода С. Жапаровнинг биринчи сафари Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлди, чунки Ш. М. Мирзиёев раҳбарлиги даврида Атамбаевнинг 2016 йил декабрида Самарқандга қилган сафари чоғида илк учрашув юз берган эди. Моҳиятан, эришилган келишувлар икки давлат муносабатлари ривожланиши ва олдиндан белгилаб олинган истиқболни кўришнинг умумий йўналишига мос тушади.
С. Жапаровнинг сафари давомида Қамбарота ГЭС қурилиши бўйича инвестиция лойиҳаси тайёрлаш ва электр қувватини етказиб бериш мажбуриятларига оид ҳужжатлар имзоланди. Бундай лойиҳани амалга ошириш нафақат икки томонлама муносабатлар, қолаверса, бутун Марказий Осиё учун чин маънода ёриб ўтиш бўлади ҳамда минтақа мамлакатларининг бундай улкан миқёсдаги лойиҳаларни мустақил амалга ошириши мумкинлигини кўрсатиб беради. Айни чоқда Ўзбекистон қиймати 2 миллиард доллар бўлган лойиҳага инвестиция киритишга тайёрми? Шуниси аниқки, бундай инвестициялар маблағни босқичма-босқич ажратиш ҳисобга олинганда ҳам, осон бўлмайди. С. Жапаровнинг сафарини ёритган ўзбек ОАВнинг ижобий баҳоларида Қамбарота ГЭС тилга олинмагани бежиз эмас, айни чоқда қирғиз ОАВ қурилишни 3 йилда битириш режаси ҳақида шов-шув кўтарган, ҚР энергетика ва қурилиш вазири, агар ўзбек томони вақтни чўзадиган бўлса, Бишкек бошқа манбаларни қидиришга тўғри келиши ҳақида баёнот берган эди.
2021 йил мартида чегаранинг сўнгги баҳсли қисмлари бўйича келишувга эришилди. Келишувларга қандай шароитда эришилгани ишонч ва муросага тайёрлик даражаси юқори эканидан далолат беради. Бироқ Қирғизистон аҳолисининг норозиликлари келишувлардан воз кечишга мажбур қилди. Шу муносабат билан қирғиз томонининг эришилган келишувларни бажариши ва келиша олишга қобил эканини тасдиқлаши ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Чегаранинг қолган баҳсли қисмлари сув ресурсларидан фойдаланиш ва уни тартибга солиш ниҳоятда қийин бўлган ҳудудлар эканини кўрсатади, афсуски, улар имзоланган ҳужжатларга тўлиқ боғлиқ эмаслиги аён.
Пандемия даврида кўплаб эски муаммолар бир қанча мамлакатларда қайтадан юзага чиқди. Пандемия ва чеклаш чоралари Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг чегара бўйидаги ҳудудлардаги ижтимоий кайфиятга қандай таъсир этяпти? Ўша ҳудудларда ижтимоий сўровлар ўтказиляптими?

Download 74,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish