Ўзбекистон ва Қирғизистон: ўзаро муносабатлардаги мураккаб саҳифалар ёпилди ҳисоб



Download 74,83 Kb.
bet10/11
Sana14.06.2022
Hajmi74,83 Kb.
#667121
TuriИнтервью
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро муносабатлардаги мураккаб саҳифалар ёпилди ҳисоб

Шерадил Бақтигулов: Асосий омил лойиҳанинг иқтисодий жиҳатдан рентабеллиги масаласидир.2020 йил баҳоларига кўра, Қирғизистон ҳудудидан ўтадиган темирйўл қисмини қуриш харажатлари 7 миллиард доллардан ошар экан. Бу Хитойдан Ўзбекистонгача битта темирйўл бўлиши тахмин қилинмоқда. Шу сабабли бир қисми Қирғизистондан ўтадиган Хитой – Ўзбекистон темирйўлини қуриш учун яна битта кредит олиш мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақидаги фикр бошқаларидан устун келмоқда (таққослаш учун Қирғизистоннинг ташқи қарзи деярли 4 миллиард доллардир). Боз устига, пулни қирғизистонлик қурувчилар ва муҳандислар сарфламайди. Яна бир омил – темирйўлнинг харажатларни қоплаш масаласи. Масалан, Қозоғистон темирйўл компанияси юк ташиш тарифларни пайсатирадиган бўлса, зикр этилган темирйўлнинг Қирғизистондаги қисмини ишлатиш рентабеллиги муаммога айланиб қолади. Хитой билан Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва юк ташувчилари учун дотация бериши мумкин, Қирғизистон эса бундай имтиёзлар беришга қодир эмас. Шунинг учун “тарифлар уруши” йўлга сарфланган харажатларни чиқариб олиш муддати чўзилишига, демакки, кредит ва унинг фоизларини қайтаришга таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу билан бирга, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт коридорининг имкониятлари жуда баланд. Буни билиб олиш учун 2020 йил 5 июнда “Ланчжоу – Кошғар – Эркештом – Ўш – Андижон – Тошкент – Марв” маршрути бўйича илк мултимодал транзит ишга туширилганини эслаш кифоя. Айни маршрут бўйлаб юк ташишнинг ишга туширилиши “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” коридори имкониятларидан самарали фойдаланиш натижаси ҳисобланади. Юкларни ташиш учун темирйўл ва автомобил уловидан фойдаланилади.
Қирғизистонда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўли лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш учун идоралараро комиссия фаолият юритмоқда. Идоралараро комиссия бошқа ишлари баробарида темирйўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги Хитой ва Ўзбекистон томонлари музокара олиб бориши бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланади.
Элдор Ёқубов: “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт коридори билан боғлиқ ҳолатда қўшимча равишда маршрутни йил-ўн икки ой ишлатишга тўсқинлиқ қиладиган мураккаблик, йўл узоқлиги, табий ва иқлим шароити ҳақида кетмоқда. Пандемия ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани шубҳасиз. Транспорт коридори иқтисодий ривожланиш йўлида самарали фаолият кўрсатиши учун ташилаётган юклар ҳажми кутилаётган иқтисодий самара даражасига мос бўлиши керак. Ҳозирги кунда ташилаётган юклар миқдори чекланган. Жорий йил мартидаги саммит чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари темирйўл қурилишини тезлаштириш, юк ташиш миқдорини ошириш ва маршрутнинг йил давомида бўш турмаслигини таъминлаш вазифасини қўйгани бежиз эмас.
Бундан ташқари, Ўзбекистон учун “Тошкент – Андижон – Ўша – Эркештом – Кошғар” транспорт коридори лойиҳаси ягона эмас. Маълумки, 2021 йилда трансафғон лойиҳасини амалга ошириш масаласи эътибор марказига тушди. Ушбу йўналиш 200 миллион кишидан ортиқ бозори бор Покистонга ва ундан ҳам муҳимроғи, дунё океанига энг қисқа йўл билан чиқиш имконини беради, бу бошқа муқобил лойиҳалардан кўра жозибалироқдир.

Download 74,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish