§ 7. Устанинг асосий меъёрномалари.
136. Ишларнинг олиб борилишини, асбоблардан, механизмлардан фойдаланишнинг тўғри ва хавфсиз ташкил этилишини ва иш жойларни талаб даражасида сақланишини таъминлайди Агар бирон-бир иш жойида уларни бажариш имкони бўлмаганда, ишчиларни ишга қуймасдан, ўзининг бевосита раҳбари - цех бошлиғига хабар қилади.
137. Иш жойида,деталлар, эҳтиёт қисмлар ва асбоб - ускуналарнинг тўғри жойлаштирилишини, уларнинг сақланишини таъминлайди ва ўтиш йўлакчаларини (транспорт ва пиёдаларнинг) тўсиб қўйилишига ва ифлосланишига йўл қўймайди.
138.Олдиндан ишлаб чиқилган режа ёки наряд бўйича мураккаб ва хавфли ишларни бевосита бошқаради.
139.Ишчилар томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига, хавфсизлик қоидалари ва йўриқномаларига, технологик тартиблар ва регламентларга риоя қилинишини, қоидаларда кўзда тутилган ҳолларда эса, шахсий ҳимоя воситаларнинг албатта қулланилишини таъминлайди. Ходимларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғилаётган ҳолларда эса ишни тўхтатиш чораларини кўради.
140.Қурилмалар, механизмлар, мосламалар ва асбоб-ускуналарни соз ҳолда сақлаш ва тўғри ишлатилиши устидан мунтазам назоратни амалга оширади. Шамоллатиш мосламалари ва тизимининг узлуксиз ишлатилишини, иш жойларини мўътадил ёритилишини, тўсувчи ва ҳимояловчи воситаларнинг мавжудлиги ва созлигини кузатиб боради.
141.Барча иш жойларини (ҳар куни иш бошланишидан олдин) кўриб чиқади. бунда ускуналар, механизмлар ва меҳнат шароитларини текширади. Текширувни меҳнатни муҳофаза қилиш вакили билан бирга амалга оширади.
142.Тезкор йиғилиш (ҳафтада бир мартадан кам бўлмаган ҳолда) ўтказади, унда иш жойларини текшириш, ускуналар, механизмларни кўрикдан ўтказиш натижалари кўриб чиқилади, аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликлар муҳокама қилинади, ишчилар буйруқ ва фармойишларнинг мазмуни, бахтсиз ҳодисаларнингшарт-шароитлари ва келиб чиқиш сабаблари билан тпништирилади.
143.Объектларда меҳнат шароитларининг ҳолати ҳақида ҳар куни цех бошлиғига маълумот беради.
144.Хавфсиз ишлаш бўйича ишчиларга белгиланган муддатларда йўл- йўриқлар беради. Ўтказилган йўл-йўриқлар бўйича қайд этиш журналига тегишли ёзувларни киритади.
145.Ўта хавфли ишларни бажариш учун топшириқ берилганда, жорий йўл-йўриқни ўтказади ва бу ҳақида йўл- йўриқларни қайд этиш журналига тегишли ёзувларни киритади.
146.Янги ишга қабул қилинган ходимларнинг меҳнатнинг хавфсиз усулларини ўзлаштирганлиги ва йўриқномалар бўйича билимларини текширади. Зарурият туғилганда ишчиларга қоидалар ва йўриқномалар талабларини ишнинг тўғри усулларини кўрсатиш орқали тушунтиради. Комиссия томонидан бирламчи билимлари текширилгандан кейин, уларни амалиёт(стажировка)дан ўтишини назорат қилади.
147.Ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда қатнашади ва йўриқномаларни айрим бандларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритади.
148.Ишчилар билимларини синаш бўйича жадвал тузади ва текшириш жараёнида қатнашади.
149.Ишчилар ва меҳнатни муҳофаза қилиш вакилларининг танбеҳлари ва таклифларини тўплайди ва ўрганади, цех бошлиғига меҳнат шароитларини янада яхшилаш бўйича таклифларни тақдим этади.
150.Меҳнатнинг хавфсиз шароитларини таъминлаш бўйича белгиланган тадбирларни, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари ва ишчиларнинг таклифларини белгиланган муддатларда бажаради, шунингдек аниқланган қоидабузарликлар ва камчиликларни бартараф қилади.
151.Жабрланганга биринчи ёрдам кўрсатишни ва уни тиббиёт муассасига жўнатишни ташкил қилади,содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида дарҳол цех бошлиғига(тегишли ҳолларда корхонанинг раҳбарларидан бирига ва касаба уюшма қумитасига) хабар қилади.ва иш жойидаги ҳолат, ускуна ва механизмлар ҳолати воқеа содир бўлиш пайтида қандай бўлса, шундай ҳолда сақлаб қолиш( агар бу вазият атрофдаги ишловчиларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф тўғдирмайдиган ва аварияга олиб келмайдиган бўлса) чораларини кўради.
152.Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатининг уч босқичли назорат текширувида иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |