«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ да меҳнатни муҳофаза
қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги
Н И З О М
Мазкур Низом «Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамиятининг барча корхона ва ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил қилинишини белгилайди.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги принципларга асосланади:
-корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги;
-меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириб бориш;
-мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар барча корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона тартиб-қоидаларни белгилаб қўйиш
-меҳнатнинг экологик жиҳатидан хавфсиз шароитларини яратилишини ва иш жойларида атроф муҳит ҳолати мунтазам назорат этилишини таъминлаш;
-корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ҳамма жойда бажарилишини назорат қилиш;
-меҳнатни муҳофаза қилишни маблағ билан таъминлашда давлатнинг иштирок этиши;
-олий ва ўрта махсус ўқув юртларида меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар тайёрлаш;
-хавфсиз техника, технологиялар ва ходимларни ҳимоялаш воситалари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини рағбатлантириш;
-фан, техника ютуқларидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ватанимиз ва чет эл илғор тажрибасидан кенг фойдаланиш;
-ишловчиларни махсус кийим ва махсус пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, парҳез овқатлари билан бепул таъминлаш;
-корхоналарда меҳнатнинг соғлом ва хавфсиз шарт-шароитларини яратишга кўмаклашувчи солиқ сиёсатини олиб бориш;
-ишлаб чиваришдаги ҳар-бир бахтсиз ҳодисани ва ҳар - бир касб касаллигини текшириб чиқиш ҳамда ҳисобга олиб боришнинг ва шу асосда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ҳамда касб касалликларига чалинишлар даражаси ҳақида аҳолини хабардор қилишнинг мажбурийлиги;
-ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисадан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимоялаш;
-касаба уюшмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари, корхоналар ва алоҳида шахсларнинг меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган фаолиятини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш;
Меҳнатни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этиш чоғида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш принципларига асосланади.
2.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назоратни давлат томонидан Ўзбекистон Республикаси Мехнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Давлат меҳнат техник инспекцияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари : Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Давлат меҳнат техник инспекциялари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари амалга оширади.
3. Меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилишни:
- махсус ваколатли давлат органлари ва уларнинг инспекциялари;
- касаба уюшма қўмиталари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари амалга оширади.
4. Ёлланма меҳнатдан фойдаланувчи корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчиликлари ва бошқа меъёрий далолатномаларга риоя қилиниши юзасидан жамоатчилик назоратини корхона жамоаси ва касаба уюшма ташкилоти, тузилмавий бўлинмалар умумий йиғилишларида ходимлар орасидан сайланган меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари амалга оширади.
5. Махсус тайергарликдан ўтган меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иш жойларига монеликсиз кириб бориб меҳнат муҳофазаси ҳолатини текшириш, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш ва айбдорларга нисбатан чора кўриш таклифларини киритишга ҳақлидир. Корхона жамоа шартномасида кўрсатилган бандга мувофиқ, меҳнатни муҳофаза қилиш вакилига ўз мажбуриятларини бажариш учун ҳафтасига ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда уч соат берилади.
6.Корхонанинг ҳар қандай бошқариш даражасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошка меъёрий далолатномалар талабларига риоя қилишда раҳбар масъул шахс этиб ҳисобланади.
7.Меҳнатни муҳофаза қилиш-бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий,ташкилий,техникавий,санитария-гигиена ва даволаш- профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборатдир.
8.Иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш, инсоннинг саломатлиги ва иш қобилиятини сақлаш учун ўзаро бир-бирига боғлиқ қуйидаги мажмуавий масалаларни ҳал қилиш зарурдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |