Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


-модда. Шахсни мажбурий даволанишга юбориш



Download 441,05 Kb.
bet55/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

40-модда. Шахсни мажбурий даволанишга юбориш
Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахс томонидан жамоат тартиби, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилган ёхуд у аҳолининг хавфсизлиги, соғлиғи ва жамиятнинг ахлоқига таҳдид солган тақдирда ички ишлар органлари «Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ уни мажбурий даволанишга юбориш бўйича чора-тадбирларни кўради.



Ш А Р Ҳ

Жамоат тартибини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган, ёхуд аҳолининг осойишталигига, саломатлигига ва маънавиятига хавф туғдираётган сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларга нисбатан мажбурий даволаш қўлланади.


Шахсни мажбурий даволанишга юбориш билан асосан ички ишлар идораларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизмати профилактика (катта) инспекторлари шуғулланадилар. Улар профилактик ҳисобга олинган, шунингдек расмий огоҳлантирилган сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахсларни унинг яқин қариндошларининг аризаси ёки фуқаролар йиғини мурожаати ҳамда ушбу касалликка чалинганлик ҳақида тиббий хулосага асосан Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил
9 декабрдаги «Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштиради ва тўпланган ҳужжатларни шахсни мажбурий даволашга юбориш масаласини ҳал қилиш учун судга тақдим этади.
Мазкур тоифадаги шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материаллар тиббий хулоса бўлган тақдирда ички ишлар идоралари томонидан уларнинг ўз ташаббусига кўра, ёки беморнинг оила аъзолари ёхуд қариндошларининг, меҳнат жамоаларининг, соғлиқни сақлаш муассасаларининг илтимосномалари асосида тайёрланади ва расмийлаштирилади.
Шахсларни мажбурий даволашга жўнатиш масаласи йигирма кунлик муддат ичида бемор яшаб турган жойдаги ёки наркология муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан бемор иштирокида ҳал этилади.
Бемор узрсиз сабаб билан келмаса, у ички ишлар идоралари орқали мажбурий тарзда олиб келинади.
Суднинг мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори устидан қарор чиқарилган шахс ёхуд унинг ҳимоячиси шикоят қилиши ёки прокурор томонидан кассация тартибида етти кунлик муддат ичида юқори турувчи судга норозилик билдирилиши мумкин.
Шикоят берилиши ёки прокурор томонидан кассация тартибида норозилик билдирилиши суд қарорининг ижросини тўхтатиб туради.
Суднинг шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори ички ишлар идоралари томонидан бу қарор қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб кечи билан ўн кунлик муддат ичида ижро этилади.
Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 1 май куни қабул қилинган 195-сонли қарори билан тасдиқланган «Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисидаги Низом»ги талаблари асосида ижро этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 15 мартдаги 113-сон қароринибажариш юзасидан ва сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандлик тарқалишининг олдини олиш, бундай касалликларга чалинган беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифатини ошириш мақсадида 1999 йил 24 августда «Сурункали алкоголизм ва гиёҳвандлик касалига чалинган беморларни даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тармоғини кенгайтириш тўғрисида»ги 401-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга асосан Республика наркология маркази ташкил этилиб, ушбу марказнинг асосий вазифалари белгиланган.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish