Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»



Download 441,05 Kb.
bet51/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

Туман (шаҳар) комиссияларининг вояга етмаганларни жойлаштириш шакли кўрсатилган қарорлари:
1) таълим органларига:
болаларни умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига жойлаштириш учун;
жисмоний ёки ақлий ривожланишида етишмовчилиги бор болаларни ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига ва бошқа тегишли ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш учун;
2) меҳнат органларига — ногирон болаларни жойлаштириш учун;
3) васийлик ва ҳомийлик органларига — етим ва ота-она қаровисиз қолган болаларни жойлаштириш учун;
4) соғлиқни сақлаш органларига — спиртли ичимликлар, гиёҳванд воситалар, психотроп ёки интеллектуал-ўзини идора қилиш фаолиятига таъсир этадиган бошқа моддаларни мунтазам истеъмол қиладиган вояга етмаганларни даволашни, ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсонлари бўлган вояга етмаганларга ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатишни ташкил этиш учун;
5) ички ишлар органларига — вояга етмаганлар ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилалар билан якка тартибда профилактика ишлари олиб боришни ташкил этиш учун;
6) корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига (меҳнат органларидан бўш иш жойлари ва бўш лавозимлар борлиги тўғрисида маълумотлар олингандан кейин) — ишга қабул қилиш учун юборилади.
Комиссиянинг масъул котиби жорий ишларни ва комиссия қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар комиссия қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида комиссияга ўн кун мобайнида хабар беришлари шарт.
Туман (шаҳар) комиссиялари тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга уларнинг комиссиялар қарорларини бажармаган мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
Комиссия қарори юзасидан судга шикоят бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Комиссиянинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарган қарори юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда шикоят берилиши мумкин.
Комиссиянинг қарори ва шикоят бўйича чиқарилган қарор юзасидан прокурор протест билдириши мумкин. Прокурорнинг протест билдириши шу протест кўриб чиқилгунга қадар комиссия қарорининг ва шикоят юзасидан чиқарилган қарорнинг ижросини тўхтатиб туради.
7. Профилактик ҳисобга олинган шахсларга нисбатан якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларини манзилли (муайян шахсга нисбатан), ҳар бир шахснинг ижтимоий хавфлилик ҳолати, у содир этган ҳуқуқбузарлик таснифи, турини ҳисобга олинган ҳолда самарали амалга ошириш учун профилактика (катта) инспектори ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда яшайдиган бундай шахсларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг махсус қисмларида кўрсатилган ижтимоий хавфли қилмишлар объектларидан келиб чиққан ҳолда тоифаларга ажратган ҳолда уларга нисбатан ҳисоб профилактика ишларини, шунингдек улар билан олиб борилган профилактик ишлар натижалари бўйича ҳисоботларни юритади.
8. Бир шахсни профилактик ҳисобга қўйиш учун бир қанча асослар мавжуд бўлган тақдирда, асосларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида профилактик ҳисобга олиш амалга оширилиб, битта «ҳисоб профилактика иши» юритилади ва унда ҳар бир тоифа алоҳида кўрсатилади.
Профилактик ҳисобга олинган, аммо турли сабабларга кўра яшаш манзилларидан узоқ муддатга кетган ва қайтиб келган шахслар аниқланади ҳамда ҳар бири бўйича «Узоқ муддатга кетган шахс ҳақида маълумот» варақаси тўлдирилиб, тезкор хизматларга тақдим этиб борилади.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish