Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»



Download 441,05 Kb.
bet2/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

Сўз боши
«Аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш – бугунги кунда энг муҳим вазифадир»1. Мазкур вазифа ижроси юзасидан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилиб келинаётган кенг кўламли ислоҳотлар хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, республикада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашишнинг янгича тизими шаклланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди. Мамлакатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2001 йил 27 март) фармони асосида ҳукуматнинг бир қатор қарорлари қабул қилиниб, ИИВ тизимида тузулмавий ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш Бош бошқармаси ташкил этилиб, жойларда маҳалла, қишлоқ ва овулларда милиция таянч пунктлари жорий этилди. Шунингдек, ушбу масканда профилактика инспекторларининг ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш механизмлари амалиётга татбиқ этилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда босқичма-босқич қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, мавжудлари қайтадан такомиллаштирилди.
2014 йилнинг 14 май кунига келиб «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни навбатдаги босқичга олиб чиқди. Негаки, қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ўрни ва аҳамияти, мақсад ва вазифалари, субъектлари ва уларнинг ваколатлари, умуман олганда, давлатнинг, жамиятнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги позицияси ўзининг аниқ ва қатъий ифодасини топди.
Мазкур қонун амал қилиш доираси билан кенг ҳажмга эга бўлиб, ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий каби бир қатор соҳаларга оид муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган.
Қонунда бир қатор тушунчаларга янгидан таъриф берилди, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг принципи, янгидан-янги профилактик чора-тадбирлар, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи субъектлар тизими шакллантирилди, мазкур субъектларнинг ижтимоий мақомидан келиб чиқиб, уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ваколатлар берилди.
Чунончи, қонунда ҳам назария ва ҳам амалиётда турлича талқин қилинган «ҳуқуқбузарлик», шунингдек «ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш», «ғайриижтимоий хулқ-атвор», «ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс» тушунчаларига таъриф берилди. Қолаверса, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг тўртта тури, шу жумладан шу давргача тушунча ва моҳияти назарий жиҳатдан батафсил ёритилган, бироқ амалиётга тўлиқ татбиқ этилмаган ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси илк маротаба ўз ифодасини топди. Қонунийлик, инсонпарварлик ва тизимлилик каби айнан ҳуқуқбузарликлар профилактикасига хос бўлган ва унинг самарадорлигини таъминловчи ишонтириш усулининг устуворлиги ҳамда таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш принциплари белгилаб қўйилди.
Бироқ ушбу қонунни тушуниш ва қўллашдаги мавжуд муаммолар амалиётда ижросини таъминлашга йўналтирилган самарали механизмини татбиқ этишда сунъий тўсиқларни келтириб чиқарди. Натижада, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришган илк даврларданоқ бу масалага жиддий эътибор қаратди ва танқид остига олди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси»нинг иккинчи йўналиш бўйича қонун устуворлигини таъминлашда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштиришга алоҳида урғу берилди.
2017 йилнинг 9 февралида ички ишлар органлари тизимида ўтказилган видеоселектор йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «тергов ва айблаш билан чекланмай, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларини ўрганиш, профилактика мақсадида ҳар бир жиноят тафсилотларини ички ишлар органлари раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаолллари иштирокида чуқур таҳлил қилиш зарурлиги»нинг таъкидланиши эса қонуннинг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасидаги иштироки» белгиланган 21-моддаси талабларини ижтимоий хаётга татбиқ этиш масаласини долзарблаштирди.
Шундан сўнг, Президент Ш.М. Мирзиёев 2017 йил 14 март куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
2833-сонли қарорни қабул қилди. Қарорда, мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услублари, энг аввало ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги, давлат идоралари аксарият ҳолларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси деб баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор қаратилмаётганлиги ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ манзилга йўналтирилмаганлиги ва уларга комплекс ёндашилмаётганлиги, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш самарадорлиги мавжуд эмаслиги ва натижада кутилаётган натижаларга эришилмаётганлигига оид салбий ҳолатларнинг мавжудлиги таъкидланди.
Мазкур қарор билан давлат органларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишлари қониқарсиз деб эътироф этилди ва ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг устувор вазифаси этиб кўрсатиб ўтилди. Шуннгдек, уларнинг ушбу соҳадаги фаолиятининг асосий йўналишлари, энг эътиборлиси, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланди ва ушбу кунда амалга ошириладиган тадбирлар доираси белгилаб берилди.
Бу борада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишга доир янги амалиёт жорий этилди.
Шу тариқа, мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси янги бир босқичга кзтарилди.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, мавжуд қонунлар ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар асосида самарали натижага эришиш ҳамда бу борада давлат идоралари ва ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифаларни юксак даражада ижро этиш зарурати ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи субъектлардан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунда берилган таърифлар, тартиб ва қоидаларни ўрганиш уларни янада чуқурроқ англаш, мазмун ва моҳиятига тўлиқ етишни талаб этади. Бу эса мазкур қонун нормаларига, уларда белгиланган тартиб-қоидаларга илмий-амалий шарҳ беришга оид эҳтиёжнинг мавжудлигини намоён этади. Айнан мазкур эҳтиёж муаллифлар жамоасини Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунига шарҳларни тайёрлашга ундаган.
Ушбу илмий-амалий шарҳ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, криминология, жиноят ҳуқуқи, жиноят-процессуал ҳуқуқи ва жиноят-ижроия ҳуқуқининг билим ва назарий қоидаларига, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳамда уларда белгиланган тартиб-қоидаларга асосланиб тайёрланган.
Илмий-амалий шарҳда ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактик фаолиятининг мазмун ва моҳияти, хусусан, профилактик фаолият турларининг тушунчасини, мақсад ва вазифаларини, объектини, усул ва шаклларини ҳамда амалга ошириш тартибини, шунингдек профилактик фаолиятнинг ҳар бир турини ўзига хос хусусиятлари ва авзалликларини, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларига берилган ваколатларни амалга оширишнинг қонун ҳужжатларига асосланган мавжуд механизмини ва қонунни тушунишга хизмат қиладиган бошқа жиҳатларини ёритишга ҳаракат қилинган.
Ўйлаймизки, ушбу илмий-амалий шарҳ «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни илмий-амалий жиҳатдан ўрганишга, тадқиқот ишларини олиб боришга, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фани ва ўқув курсларини ўзлаштиришда ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва амалга оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида
2014 йил 14 майда қабул қилинган



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish