Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»


-модда. Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасалар



Download 441,05 Kb.
bet63/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

45-модда. Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасалар
Давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасалар тузиши мумкин. Ихтисослаштирилган муассасалар ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатади.
Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларни тузиш ва уларнинг ишини ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.



Ш А Р Ҳ

1. Давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари амалдаги қонун ҳужжатларига кўра ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасалар тузиши мумкин.


Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасалар давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳузурида ташкил этилиб, мазкур давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг муайян функциясини бажаришга йўналтирилади. Айнан шунинг учун ҳам улар ихтисослаштирилган муассаса мақомига эгадирлар.
Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган ушбу муассасалар асосан ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга йўналтирилади. Бундай муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 ноябрда қабул қилган «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 240-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Ҳозирги кунда ушбу вазирлик Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги деб номланган) ҳузурида ташкил этилган Республика реабилитация марказини мисол қилиб келтириб ўтиш мумкин.
Одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни нормал турмуш тарзига қайтариш мақсадида амалга оширилади ва мазкур шахсларга юридик ёрдам бериш, уларни психологик, тиббий, касбий реабилитация қилиш, уларни ишга жойлаштириш, уларга вақтинчалик турар жой беришни ўз ичига олади.
Одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида ман қилинмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
2. Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларни тузиш ва уларнинг ишини ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат органлари ҳузурида ташкил этиладиган Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасалар 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг «Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатлари» номли 5-моддасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилиши ва уларнинг иши ташкил этилиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари эса Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрель куни қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунининг «Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқлари» номли 7-моддасида нодавлат нотижорат ташкилотлари «уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш» ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларни тузади ва уларнинг фаолиятини ташкил этади.
7-БОБ

Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish