Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-§. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

2-§. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати
539-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза 
қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан 
жамоатчилик назорати субъектлари 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши 
устидан жамоатчилик назорати «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жамоатчилик назорати 
субъектлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари, 
оммавий ахборот воситалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати субъектларидир. 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши 
устидан жамоатчилик назорати қонунчиликка мувофиқ жамоатчилик 


276 
кенгашлари, комиссиялари ҳамда бошқа жамоатчилик ташкилий 
тузилмалари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. 
Касаба уюшмалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратининг махсус 
субъектларидир. 
540-модда. Каcаба уюшмаларининг меҳнат тўғриcидаги 
қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик 
назоратини амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари 
Каcаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва 
бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари иш жойларида иш 
берувчиларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва меҳнатни 
муҳофаза қилиш қоидаларига, шунингдек жамоа келишувлари ҳамда жамоа 
шартномаси, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан 
келишилган ҳолда қабул қилинган бошқа ҳужжатлар қоидаларига риоя 
этиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга. 
Каcаба 
уюшмалари 
лойиҳалаштирилаётган, 
қурилаётган 
ва 
фойдаланилаётган ишлаб чиқариш объектларида меҳнат шароитлари 
xавфcизлигини экспертизадан ўтказишда, шунингдек лойиҳалаштирилаётган 
ҳамда фойдаланилаётган меxанизмлар ва аcбоб-ускуналарнинг xавфcизлигини 
экспертизадан ўтказишда, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 
бузилиши сабабларини аниқлашда, ишлаб чиқаришдаги баxтсиз 
ҳодиcаларни ва каcб каcалликларини текширишда, тиббий-ижтимоий 
экcперт комиccияcининг мажлисларида иштирок этишга ҳақлидир. 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши 
устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғида касаба уюшмалари: 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви 
органлари ҳузуридаги тегишли жамоатчилик кенгашларида иштирок 
этишга; 
иш берувчиларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг, меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўриб 
чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар юборишга; 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганликда, 
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар фактларини яширганликда айбдор 
шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги талаб билан тегишли 
органларга мурожаат қилишга; 
иш берувчига ходимларнинг ҳаётига ва cоғлиғига таҳдид туғилган 
ҳолларда ишларни тўxтатиб туриш ҳақида, шунингдек меҳнатни муҳофаза 
қилиш талабларининг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида таклифлар 
киритишга; 


277 
меҳнатнинг 
муҳофаза 
қилиниш ҳолатини ўрганишга, иш 
берувчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоа келишувларида 
ва жамоа шартномасида назарда тутилган мажбуриятлари бажарилишини 
назорат қилишга; 
ўзи манфаатларини ифодалаётган ходимларнинг иш жойларига 
киришга; 
якка тартибдаги ва жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқишда 
иштирок этишга; 
ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судга мурожаат 
этишга ҳақли. 
Касаба уюшмалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга 
оширишда «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади. 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши 
устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун касаба уюшмалари, 
шунингдек уларнинг бирлашмалари ўз инспекцияларини ташкил этишга 
ҳақли. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish