Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

3-модда. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни
ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий 
муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга 
солишнинг асосий принциплари 
Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита 
боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга 
солишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: 
меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида 
камситишни тақиқлаш; 
меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш; 
меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик; 
меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари 
бажарилишининг кафолатланганлиги; 
ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги. 
4-модда. Меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат
ва машғулотлар соҳасида камситишни
тақиқлаш принципи 
Ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг 
имкониятларга эга. 
Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Жинси, 
ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати
ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат 
бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик 
сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа 
жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-
тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир 
тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир. 
Меҳнат ва машғулотлар соҳасида ходимларнинг ҳуқуқларини 
меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки юқорироқ ижтимоий 
ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (оилавий вазифаларни бажариш билан 
банд бўлган шахслар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, 
ҳомиладор аёллар ва бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлик билан 
боғлиқ ҳолда асосланган тарзда фарқлаш, истисно этиш, уларга афзаллик 
бериш, шунингдек уларни чеклаш камситиш деб ҳисобланмайди. 
Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга 
солиш борасидаги асосланган фарқлар ходимнинг иш берувчи билан меҳнат 
алоқаси хусусиятига, меҳнат фаолияти амалга ошириладиган жойга, ходим 
меҳнатининг шарт-шароитлари ва хусусиятига, иш берувчининг ҳуқуқий 
мақомига, баъзи тармоқлар ва касблардаги ходимлар меҳнатининг ўзига хос 
хусусиятларига, организмнинг психофизиологик хусусиятларига, оилавий 
вазифаларнинг мавжудлигига ҳамда бошқа объектив ҳолатларга боғлиқ 
бўлиши мумкин.



Меҳнат ва (ёки) машғулотлар соҳасида ўзини камситилган деб 
ҳисоблаган шахс камситилиш факти устидан белгиланган тартибда шикоят 
қилиши, шу жумладан камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган 
моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённинг компенсация 
қилиниши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish