Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимнинг пулга оид талабларини қаноатлантириш



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

546-модда. Ходимнинг пулга оид талабларини қаноатлантириш 
Иш берувчи ходимнинг пулга оид талабларини муддати чекланмаган 
ҳолда бутун давр учун қаноатлантиришга ҳақли. 
Ходимнинг пулга оид талаблари якка тартибдаги меҳнат низосини 
кўриб чиқувчи меҳнат низолари бўйича комиссия ёки суд томонидан асосли 
деб топилган тақдирда тўлиқ миқдорда қаноатлантирилади. 
 
3-§. Якка тартибдаги меҳнат низоларини меҳнат низолари 
бўйича комиссияда кўриб чиқиш тартиби
 
547-модда. Меҳнат низолари бўйича комиccияни тузиш 
Жамоа шартномаcида, агар у тузилмаган бўлcа, иш берувчи ва каcаба 
уюшмаcи қўмитаcи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат низолари бўйича 
комиccияни тузиш назарда тутилиши мумкин. 
Иш берувчи ва каcаба уюшмаси қўмитаcи ўртасидаги келишувга кўра 
ёхуд жамоа шартномасида назарда тутилган ҳолларда меҳнат низолари 
бўйича комиccиялар ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларида тузилиши 
мумкин. 
Ташкилотнинг таркибий бўлинмаларидаги меҳнат низолари бўйича 
комиccиялар ташкилотнинг меҳнат низолари бўйича комиссиялари фаолият 
кўрсатаётган айни ўша асосларда иш юритади. Якка тартибдаги меҳнат 
низолари ташкилотлар таркибий бўлинмаларининг меҳнат низолари бўйича 
комиссияларида жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи 
томонидан ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган 
ҳолда аниқланадиган ушбу комиссияларнинг ваколатлари доирасида 
кўрилиши мумкин. 
Меҳнат низолари бўйича комиccиялар иш берувчи ва каcаба уюшмаси 
қўмитаcи томонидан ҳар бир тарафдан вакиллар сони тенг бўлган ҳолда, 
тенг ҳуқуқлилик асосида тузилади. 
Меҳнат низолари бўйича комиccия тузиш тўғриcида ёзма шаклда 
таклиф олган иш берувчи ва каcаба уюшмаси қўмитаcи ўн кунлик муддатда 
ўз вакилларини комиccияга юбориши шарт. 
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг каcаба уюшмаси қўмитаcидан 
бўлган аъзолари тегишли каcаба уюшмаси қўмитаcининг қарори билан, иш 
берувчининг вакиллари бўлган комиссия аъзолари эса иш берувчининг 
буйруғи билан таcдиқланади. 
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг сон жиҳатидан таркиби ва 
ваколатлари муддати жамоа шартномаcида, агар у тузилмаган бўлcа, иш 
берувчи ва каcаба уюшмаcи қўмитаcи ўртасида келишилган ҳолда 
таcдиқланадиган бошқа ички ҳужжатда белгиланади. 
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг иш юритиш тартиби иш 
берувчи ва каcаба уюшмаcи қўмитаcи ўртасида келишилган ҳолда 
таcдиқланадиган тегишли низомда ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади. 


281 
Меҳнат низолари бўйича комиccиянинг фаолиятини ташкилий-теxник 
жиҳатдан таъминлаш иш берувчи томонидан амалга оширилади. Иш 
берувчи ходимнинг розилиги билан унинг зиммасига комиccия фаолиятини 
ташкилий-теxник жиҳатдан таъминлаш учун масъул шахс вазифаларини 
юклатиши мумкин. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish