Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

552-модда. Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг 
баённомаси
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг мажлисида баённома 
юритилади, у комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг баённомасида 
ўтказилаётган мажлиснинг қуйидаги бутун жараёни акс эттирилади: 
мажлис ўтказилаётган сана; 
комиссия таркиби; 


284 
қандай ариза кўрилаётганлиги; 
комиссия мажлисини олиб бориш тартиби
ходим (унинг вакили) ҳамда иш берувчининг вакили томонидан 
келтирилаётган тушунтиришлар ва важларнинг, шунингдек гувоҳлар 
кўрсатувларининг, мутахассислар фикрларининг баёни; 
қарорнинг мазмуни. 
Якка тартибдаги меҳнат низосининг тарафлари ва меҳнат низолари 
бўйича комиссия мажлисининг манфаатдор иштирокчилари мажлис 
баённомаси билан танишишга ҳақли ҳамда ушбу баённома имзоланган 
кундан эътиборан уч иш куни ичида баённомага нисбатан ёзма 
эътирозларини ундаги хатоларни, нотўғри талқинларни ёки баённоманинг 
тўлиқ эмаслигини кўрсатган ҳолда бериши мумкин. Комиссия 
тарафларнинг ёзма эътирозларини мажлис баённомасига илова қилиши 
керак. 
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисининг баённомасини 
юритиш комиссия мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви орқали электрон 
шаклда амалга оширилиши мумкин.
553-модда. Ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиш 
Меҳнат низолари бўйича комиссия ходимнинг аризасини қабул 
қилишни, агар меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ёки суднинг иш 
юритувида худди шу тарафлар ўртасидаги низо бўйича, худди
шу предмет ва худди шу асослар бўйича бошқа ариза мавжуд
бўлса ёхуд ариза ходимнинг номидан бунинг учун ваколатли
бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса ёки ушбу якка тартибдаги
меҳнат низосини кўриб чиқиш комиссиянинг ваколатларига кирмаса, рад 
этади.
Аввалги мажлисда тайинланган меҳнат низолари бўйича комиссия 
раиси ариза берувчига аризани қабул қилишга доир ёзма равишда 
асослантирилган рад жавобини уч кунлик муддат ичида беради. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish