Низонинг моҳияти
“А” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ва “Б” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар қурилиш материалларини етказиб бериши, даъвогар эса маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга умумий қиймати 16 250 000 сўмлик маҳсулот етказиб беришни, даъвогар эса бу маҳсулотларни 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1.-бандига кўра, даъвогар 16 250 000 сўм пул маблағини жавобгарнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берган бўлса-да, жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаган.
Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 16 250 000 сўм асосий қарз ва 7 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг важлари
Тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартларига кўра, жавобгар маҳсулот етказиб бериши, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга умумий қиймати 16 250 000 сўмлик маҳсулот етказиб беришни, даъвогар эса бу маҳсулотларни 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномада кўрсатилган маҳсулотлар ҳақини олдиндан 100 фоиз амалга оширган бўлса-да, жавобгар томонидан маҳсулот ўз вақтида асоссиз равишда етказиб берилмаган.
Бундан ташқари, жавобгар даъвогар томонидан ихтиёрий равишда маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида юборилган талабномани жавобсиз ва қаноатлантирмасдан қолдирган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 16 250 000 сўмлик маҳсулот ҳақи ва унга ҳисобланган 7 000 000 сўм пеня ундириш лозим бўлади, деб ҳисоблаган.
Жавобгарнинг важлари
Даъвогарга шартномада кўрсатилган турдаги ва миқдордаги маҳсулотлар жавобгар томонидан бугунги кунда тўлиқ етказиб берилган.
Даъвогар томонидан ҳам 100 фоизлик тўлов шартномада белгиланган муддатдан кечиктириб амалга оширилмаган.
Транспорт масаласидаги муаммо маҳсулот етказиб беришдаги узилишларга сабаб бўлган. Бироқ, бугунги кунда маҳсулот тўлиқ етказиб берилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз эканлигини билдирган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг асосий қарз ҳамда пеня ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиши лозим, деб ҳисоблаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |