Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet55/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Лизинг олувчининг важлари
Биз ҳамда лизинг берувчи ўртасида 2011 йил 1 апрелда лизинг шартномаси тузилган.
Мазкур лизинг шартномасига кўра лизинг берувчи 5 дона “Доминатор-130” русумли ғалла ўрадиган комбайнларни лизинг олувчига лизингга бериш, лизинг олувчи эса лизинг объектлари учун шартномада белгиланган лизинг тўловларини амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Мазкур лизинг шартномаси бажарилишининг таъминоти сифатида лизинг берувчи, лизинг олувчи ҳамда кафил ўртасида 2011 йил 5 апрелда кафиллик шартномаси тузилган.
Мазкур кафиллик шартномасига кўра лизинг олувчи кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил лизинг берувчи олдида лизинг олувчи билан бирга солидар жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Лизинг берувчи томонидан лизинг шартномаси мажбуриятлари лозим даражада бажарилган, яъни 5 дона “Доминатор-130” русумли ғалла ўрадиган комбайнлар ўз вақтида лизинг олувчига етказиб берилган.
Лизинг олувчи томонидан эса шартномавий мажбуриятлар айрим объектив сабабларга кўра лозим даражада бажарилмаган.
Шу сабабли низо бўйича қонуний қарор қабул қилиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Лизинг олувчи ва кафилдан лизинг берувчи фойдасига солидар тартибда 71 973 200 сўм лизинг тўловлари ва 1 209 150 сўм пеня ундирилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо лизинг ҳамда кафиллик шартномаларидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида Палата
ўз аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Лизинг берувчи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлганлиги сабабли Палата ҳақли равишда унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилган ҳамда лизинг олувчи ва кафилдан солидар тартибда қарздорлик суммасини ундиришни сўраган.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади)
8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда лизинг берувчи, лизинг олувчи ва кафилнинг мажбуриятлари лизинг ва кафиллик шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
2011 йил 1 апрелда лизинг берувчи ҳамда лизинг олувчи ўртасида лизинг шартномаси тузилган.
Мазкур лизинг шартномасига кўра лизинг берувчи 5 дона “Доминатор-130” русумли ғалла ўрадиган комбайнларни лизинг олувчига лизингга бериш, лизинг олувчи эса лизинг объектлари учун шартномада белгиланган лизинг тўловларини амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида лизинг берувчи, лизинг олувчи ҳамда кафил ўртасида 2011 йил 5 апрелда кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, мазкур кафиллик шартномасига кўра лизинг олувчи кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил лизинг берувчи олдида лизинг олувчи билан бирга солидар жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Лизинг берувчи томонидан лизинг шартномаси мажбуриятлари лозим даражада бажарилган, яъни 5 дона “Доминатор-130” русумли ғалла ўрадиган комбайнлар ўз вақтида лизинг олувчига етказиб берилган.
Лизинг олувчи эса шартномавий мажбуриятларни лозим даражада бажармаган, яъни лизинг тўловлари шартномада белгиланган тартибда ва муддатда амалга оширилмаган. Натижада унинг лизинг берувчи олдида лизинг тўловларидан қарздорлиги вужудга келган.
ФК 293-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Лизинг берувчи, лизинг олувчи ва кафил ўртасида тузилган кафиллик шартномаларининг 1.1-бандида лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафил лизинг берувчи олдида лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммасига олиши белгиланган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди ҳақли равишда лизинг берувчининг даъво талабларини қаноатлантириб, лизинг олувчи ва кафилдан лизинг берувчи фойдасига солидар тартибда 71 973 200 сўм лизинг тўловлари ва 1 209 150 сўм пеняни ундирган.

* * *



Ижарага берилган мол-мулкнинг мулкдори ўзгарганда, ижара шартномасини қайта расмийлаштириш масаласи қўйилган-қўйилмаганлигидан қатъий назар, аввалги мулкдор мулкни ижарага беришдан келадиган даромадни олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, янгиси эса - олиш ҳуқуқига эга бўлади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish