Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet57/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Ижарага берувчининг важлари
Ҳақиқатан ҳам ижара объекти дастлаб ижара шартномаси асосида ижарага олувчига ижарага берилган.
Ижара шартномаси тугагунига қадар мазкур ижара объекти олди-сотди шартномаси асосида сотиб олувчига сотилган.
Бироқ, сотиб олувчи низоли бинонинг мулкдори бўлгандан кейин ижара шартномаси бўйича ижарага берувчини алмаштириш масаласини кўтармаган.
Бундан ташқари, ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасида тузилган ижара шартномаси бекор қилинмаган ёки қонунда белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилмаган.
Шу сабабли мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага берувчидан сотиб олувчига ўтган пайтдан бошлаб Фуқаролик кодексининг 1028-моддасига асосан ижарага берувчи олган даромадни ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага берувчидан сотиб олувчига ўтган пайтдан бошлаб ижарага берувчи олган даромадлар ижарага берувчидан сотиб олувчи фойдасига ундирилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо ижара ҳамда олди-сотди шартномаларидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади)
8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда ижарага берувчи, ижарага олувчи ҳамда сотиб олувчининг мажбуриятлари ижара ҳамда олди-сотди шартномаларидан келиб чиққан.
ФК 573-моддасининг биринчи қисмига кўра бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра ижарага берувчи ижарага олувчига ўзига тегишли бўлган Урганч шаҳри Мустақиллик кўчаси 3-уй манзилида жойлашган 2 қаватли бинони вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш, ижарага олувчи эса ижара ҳақини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Мазкур ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугамасдан туриб, ижарага берувчи ҳамда сотиб олувчи ўртасида ижара объекти олди-сотди шартномаси тузилган.
Ижара шартномаси тузилганидан кейин бино сотиб олувчи томонидан сотиб олинган бўлишига қарамасдан, ижарага олувчи ижара ҳақини ижарага берувчига тўлаб келган.
Шу сабабли сотиб олувчи судга мурожаат қилган ҳамда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага берувчидан сотиб олувчига ўтган пайтдан бошлаб Фуқаролик кодексининг 1028-моддасига асосан ижарага берувчи олган даромадни ундиришни сўраган.
ФК 549-моддасининг биринчи қисмига кўра ижарага топширилган мол-мулкка нисбатан мулк (хўжалик юритиш, оператив бошқариш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш) ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулк ижараси шартномасининг ўзгартирилиши ёхуд бекор қилиниши учун асос бўлмайди.
Бунда ижара шартномасини қайта расмийлаштириш масаласи қўйилган-қўйилмаганлигидан қатъий назар эски мулкдор мулкни ижарага беришдан фойда олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, янги мулкдор эса фойда олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мадомики, сотиб олувчи бинонинг янги мулкдори бўлганлиги учун ФКнинг 1028-моддасига асосан олинмаган даромадларини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
ФКнинг 1028-моддасида мол-мулкни асоссиз олган ёки тежаб қолган шахс бойликнинг асоссиз орттирилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган вақтдан бошлаб ана шу мол-мулкдан чиқариб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган барча даромадларни жабрланувчига қайтариши ёки тўлаши шартлиги белгиланган.
Шу сабабли суд асосли равишда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ижарага берувчидан сотиб олувчига ўтган пайтдан бошлаб ижарага берувчи олган даромадларни ижарага берувчидан сотиб олувчи фойдасига ундирган.

* * *



Маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан етказиб берилган маҳсулот ҳақи шартномада кўрсатилган муддатлардан кечиктириб тўлаб берилиши, маҳсулотни етказиб бериш кечиктирилганлиги учун пеняни ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишга асос бўлмайди.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish