Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet128/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори:
ДСИнинг АЖга нисбатан 20 614 300сўм молиявий санкция қўллаш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ:
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармони асосида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини (иловага мувофиқ) фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.
Қўзғатилган жиноят иши бўйича АЖ ва унинг таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан ҳужжатли тафтиш тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Давлат солиқ бошқармасининг буйруғи чиқарилиб, АЖнинг фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя этилганлиги ҳолати юзасидан ҳужжатли текшириш ўтказилган.
Текшириш далолатномасида ўтказилган хатлов натижасида кирим ҳужжатлари мавжуд бўлган жами 6 494 300 сўмлик товар-моддий бойликлар йўқлиги ва шу миқдорда камомадга йўл қўйилганлиги, нотурар жой объектлар ижараси бўйича ижарачилардан олинган 8 200 000 сўм миқдоридаги маблағ банк муассасасига топширилмасдан мақсадсиз сарфланганлиги, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланишини қисқартиришга доир бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги 280-сонли қарори талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги қайд этилганва текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилган.
Текшириш далолатномаситекширувчи ва текширишда иштирок этган АЖ вакили томонидан имзоланган ва бир нусхаси АЖда қолдирилган.
Солиқ текшируви материаллари туман ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари бошчилигида, туман ДСИ ходимлари иштирокида кўриб чиқилган ва баённома расмийлаштирилган. Йиғилиш баённомасида АЖга нисбатан Солиқ кодексининг 114, 119-моддаларига мувофиқ молиявий жарима қўллаш лозимлиги баённомада кўрсатилган ҳамда АЖнинг текширув далолатномаси бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш Солиқ ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими бош давлат солиқ инспектори зиммасига юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 102-моддасининг иккинчи қисмига кўра, солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда ҳисобланган ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аломатлари мавжудлиги, қўлланилаётган молиявий санкцияларнинг миқдори ва хусусияти, содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатларининг мавжудлиги, шунингдек солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатлар аниқланади.
Мазкур модданинг учинчи қисмида солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда баённома юритилиб, унда солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш санаси ва жойи;солиқ текшируви материалларини кўриб чиқаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек лавозими;солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳозир бўлганлигига оид маълумотлар; кўриб чиқилаётган солиқ текшируви материаллари;солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, илтимосномалари ва уларни кўриб чиқиш натижалари;солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда ўрганилган ҳужжатлар; солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёни ҳақидаги бошқа маълумотлар кўрсатилиши белгиланган.
Солиқ кодексининг 103-моддасида давлат солиқ хизмати органинингсолиқ текшируви материалларини кўрибчиқиш натижалари бўйича қабул қиладиган қарорига нисбатан талаблар қўйилган. Жумладан, ушбу модданинг биринчи – учинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмасдан қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилади:
солиқлар, бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблашни ёки буни рад этишни;
солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортишни ёки буни рад этишни.
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
1) ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеня, шунингдек қўлланилган жарима суммаси;
2) ўтказилган текширувда аниқланган солиқ тўловчи томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатлари, мазкур ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар;
3) солиқ тўловчини солиққа оид муайян ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, ушбу Кодекснинг муайян ҳуқуқбузарликни ва қўлланиладиган жавобгарлик чораларини назарда тутувчи моддалари кўрсатилган қарор;
4) ушбу Кодекс 104-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни тўлаш муддати;
5) солиқ тўловчи белгиланган муддатларда солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни тўлаган тақдирда, унинг жарима тўлашдан озод этилиш ҳуқуқи.
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қарори ушбу Кодекснинг IV бўлими нормаларига риоя этилган ҳолда қабул қилиниши лозим.
Суд ишни кўриш жараёнида ДСИ томонидан солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомасини расмийлаштириш ва унга асосан қарорни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган, баённома расмийлаштириш ва солиқ текшируви якунига кўра қабул қилинадиган қарорнинг шакли ва мазмунига қўйилган талабларга умуман эътибор берилмаганлигини аниқлаган.
Жумладан, ДСИнинг Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш ҳақидагиқарорида мазкур қарор туман ДСИ бошлиғи номидан чиқарилганлиги кўрсатилган бўлса-да, қарорни туман ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари имзолаган.
Қарор шаклан қарор деб номланган бўлсада, солиқ текшируви баённомасида аниқланганлиги кўрсатилган ҳолатлар ҳеч қандай ўзгаришсиз кўчирилган.
Жумладан, қарорда солиқ тўловчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қодексининг 114-моддасига асосан қанча миқдорда, 119-моддасига асосан қанча миқдорда молиявий жарима қўлланилганлиги, Солиқ Кодексининг муайян ҳуқуқбузарликни ва қўлланиладиган жавобгарлик чораларини назарда тутувчи моддалари, солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар ўз аксини топмаган.
Бундан ташқари, ДСИнинг аризасида ҳам АЖга нисбатан Солиқ кодексининг 114-моддасига ва119-моддасига асосан жами 20 614 300 сўм молиявий санкция қўллашни сўралган бўлса-да, ушбу сумманинг аниқ ҳисоб-китоби тақдим этилмаган.
Шунинг учун суд ДСИнинг АЖга нисбатан 20 614 300 сўм молиявий санкция ыщллаш =аыидаги аризасини ыаноатлантириш рад этилган.

* * *




Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish