Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet130/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суд бошқарувчисининг важлари:
Банк томонидан кредиторларнинг талаблари реестрига тўғрисидаги аризаларида бир-бирига қарама-қарши бўлган ҳисоб-китоблар илова қилинган. Натижада Банк ва суд бошқарувчиси ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган. Суднинг 2011 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздорликни ундириш гаровга қаратилган, яъни қарздорликни қоплаш учун Банк гаров объектини қабул қилиши керак эди, лекин гаров объекти Банк томонидан қабул қилинмаган. Шу сабабли, аризачининг талабларини қаноатлантириш рад қилиниши лозим.


Суд қарори:
Ариза қисман қаноатлантирилсин. Банк МЧЖ кредиторларининг талаблари реестрига 1 718 386 807 сўм миқдордаги талаби билан иккинчи навбатдаги кредитор сифатида киритилсин. Банк тадлабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.


Шарҳ:
2010 йилда банк ва МЧЖ ( бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида кредит шартномаси имзоланган. Унга кўра банк қарздорга 2 000 000 000 сўм миқдордаги кредитни 48 ойга, йиллик 19 фоиз тўлаш шарти билан, 12 ойлик имтиёзли давр билан берган.
Кредит савдо мажмуасини харид қилиш учун берилган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун қуйидаги гаров шартномалари тузилган:

  • қарздор билан - кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинган савдо мажмуасининг бино ва иншоотлари гаровга қўйилган;

  • учинчи шахс билан - учинчи шахснинг бинолари гаровга қўйилган.

Қарздор томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги оқибатида хўжалик судининг 2011 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан банк фойдасига 2 240 511 064,18 сўм, шундан 1 998 171 266,18 сўм - кредит қарздорлик, 115 956 304,57 сўм - муддати ўтган фоиз ва 136 383 493,45 сўм - ҳисобланган фоиз ундирилиб, ундирув гаров объектига қаратилган.
Давлат солиқ инспекциясининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Тугатишга доир иш юритув жараёнида суд бошқарувчиси ва қарздорнинг кредитори ҳисобланган Банк ўртасида банк талаби миқдори бўйича келишмовчилик юзага келган.
Шу муносабат билан, Банк судга юқорида келтирилган талаблар юзасидан ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу ҳолатда мажбуриятлар кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит шартномаси шартларига мувофиқ банк қарздорга 2 000 000 000 сўм миқдордаги кредитни 48 ой муддатга берган. Қарздор эса шартномада назарда тутилган 12 ойлик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда кредит маблағларидан фойдаланганлик учун йиллик 19 фоиз устама тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунга кўра, қарздор томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тегишли равишда бажарилмаган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Банкнинг манфаатида хўжалик судига кредит шартномасини бекор қилиш ва 1 998 171 266,18 сўм - кредит қарздорлик, 115 956 304,57 сўм - муддати ўтган фоиз, 136 383 493,45 сўм - ҳисобланган фоиз ва 6 721 533 сўм зарарни гаров предметига қаратиш йўли билан муддатидан олдин ундириш тўғрисида даъво билан мурожаат қилган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво талаблар қисман қаноатлантирилган ва қарздор ҳисобидан банк фойдасига 2 240 511 064,18 сўм, шундан 1 998 171 266,18 сўм - кредит қарздорлик, 115 956 304,57 сўм - муддати ўтган фоиз ва 136 383 493,45 сўм - ҳисобланган фоиз ундирилиб, ундирув гаров шартномасига кўра гаров объектига қаратилган.
ФК 744-моддасининг учинчи қисмига кўра агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади.
ФК 736-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Шартноманинг 3.11-бандида кредитни қайтариш муддатлари бузилганда, муддати ўтган қарздорлик учун 30 кунгача муддатда 24,7 фоиз, 30 кундан ошган муддатда 28,5 фоиз миқдорда оширилган фоиз тўланиши назарда тутилган.
Шунга кўра, Банк томонидан муддати ўтмаган асосий қарз учун йиллик 19 фоиз, 30 кунгача ва 30 кундан ошган муддати ўтган асосий қарз учун эса тегишлича йиллик 24,7 ва 28,5 фоиз ҳисобланган.
“Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 125-моддасининг тўртинчи хатбошисига кўра иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.
Хўжалик судининг 2014 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Шунга кўра, Банк томонидан “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг юқорида келтирилган нормасига амал қилинган ҳолда 2014 йил 23 июнгача фоизлар ҳисобланиб, эксперт хулосасига кўра ушбу фоизлар 1 329 962 255,51 сўмни ташкил қилган.
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонун 59-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш жараёнида суд бошқарувчиси ушбу Қонунга мувофиқ берган аризалар, шу жумладан ўзи билан кредиторлар ўртасида, ўзи билан қарздор ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида берган аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари бу ариза ва шикоятлар олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатдан кечиктирмай иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Суд бошқарувчиси ва Банк ўртасида Банк талаблари миқдори масаласида келишмовчилик юзага келганлиги муносабати билан, Банк “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун 59-моддаси тартибида судга ариза (шикоят) билан мурожаат қилган.
ФКнинг 281-моддаси, “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддаси ва “Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига кўра, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни реализация қилиш (сотиш), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кимошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.
ФКнинг 281-моддаси, “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва “Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига кўра такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида гаровга олувчи гаров нарсасини такрорий ким ошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камайтирган суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли.
Бинобарин, Банк ССПнинг даъвоси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган санадан (2011 йил 15 ноябрь) бошлаб суд бошқарувчиси томонидан ташкиллаштириладиган такрорий ким ошди савдоси эълон қилиш санасига қадар гаровга қўйилган мол-мулкни кредит шартномаси бўйича қарздорликни қоплаш ҳисобига қабул қила олмайди.
Прокуратура органлари томонидан жиноят иши доирасида гаров объектига банд солинганлиги муносабати билан суд бошқарувчисида ким ошди савдосини ўз вақтида ташкиллаштиришга имкон бўлмаган ва фақатгина 2012 йил 16 ноябрда (чекловлар олиб ташлангандан кейин) гаровга қўйилган мол-мулк суд бошқарувчиси томонидан такрорий ким ошди савдосига қўйилган.
Гаровга қўйилган мол-мулк ким ошди савдосида сотилмаганлиги сабабли суд бошқарувчиси 2012 йил декабрь ойида Банкка гаровдаги буюмни ўзида қолдириш таклифи билан қилган мурожаатига Банк қарздорлик суммаси билан объектлар қийматидаги фарқни (279 483 935,80 сўм) тўлашга имкони йўқлиги ва гаров объектини яна бир марта такрорий ким ошди савдосига қўйишни сўраб, хат билан маълум қилган.
Шу билан бирга, аввал 2012 йил 3 октябрда жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан 2 000 000 000 сўмлик савдо мажмуасининг бир қисми кредит маблағлари қайтарилмаганлиги оқибатида зарарни қоплаш учун Банкка берилган. Мазкур ҳукм 2012 йил 16 ноябрдан кучга кирган ва шу санадан бошлаб мудат ўтишни ҳисоблаш керак бўлади. Ундан кейин қарздор муддати ўтган кредит учун фоиз тўлашга мажбур бўлмайди.
Банк ҳисоб-китобларига кўра, 2012 йил 12 октябрь ҳолатига кредит шартномаси бўйича қарздорлик 2 601 158 585,79 сўмни, шу жумладан 1 985 518 838,90 сўм асосий қарз (1 222 221 222,30 сўм муддати ўтмаган асосий қарз, 763 297 616,60 сўм муддати ўтган асосий қарз) 615 639 746,89 сўм фоизни ташкил қилган.
Ҳукм кучга киргандан сўнг қарздор муддати ўтган давр учун фоиз тўлашга мажбур эмаслиги муносабати билан, суд Банкнинг кредиторларнинг талаблари реестрига киритиш тўғрисидаги талаби 1 718 386 807 сўмни ташкил қилади, деган хулосага келди.
Банкнинг 56 274 сўм банк хизмат ҳақи ва банкротлик жараёнида амалга оширилган 12 077 101 сўм харажатини қўшиш тўғрисидаги талаби эътиборга олинмаган, чунки Банк томонидан қилинган харажатларни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Банкнинг суд бошқарувчисининг банкни кредиторларнинг талаблари реестрига киритишни рад қилишни ифодалайдиган хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб топиш, А.А.ни суд бошқарувчиси мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш ва кредиторларнинг талаблари реестридан навбатдан ташқари тугатиш харажатларини, шу жумладан суд бошқарувчиси этиб тайинланган санадан А.А.га ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни чиқариш тўғрисидаги талаблари ҳам қаноатлантирилмасдан қолдирилган, чунки Банк томонидан мазкур талабларни тасдиқлайдиган далиллар ҳам тақдим этилмаган.

* * *

Ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ер ажратиш тариқасида амалга оширилади. Шахс ўзига ажратилмаган ер участкасини эгаллаб олган бўлса, ер эгасининг талаби билан уни қайтариб бериши шарт.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish