Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet138/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суд қарори:
Жавобгарнинг даъвогардан 96 000 000 сўм асосий қарз, 48 000 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар судга тааллуқлидир.
Мазкур кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида иқтисодий суд мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳақидаги низоларни ҳал этиши белгиланган.
Худди шундай нормалар ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексида ҳам мавжуд бўлган (23,24-моддалар).
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси105-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимлар оғзаки ёки ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқланган) шаклда тузилади.
Ушбу Кодекс 110-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонунда кўрсатилган ҳолларда ҳамда тарафлардан бирининг талаби бўйича битимларни нотариал тасдиқлаш шарт.
Битимни нотариал тасдиқлаш қонунда кўзда тутилган ҳолларда ёки тарафлардан бирининг талабига кўра амалга оширилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида битимни нотариал шаклда тузиш шарт бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд.
Жумладан, Фуқаролик кодекси 565-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши кераклиги, автомототранспорт воситаларини:
Ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиырувчи корхоналар, улранинг вакилшлари ва воситачи (дистрибьютерлик ташкилотлар);
лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);
юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2,0 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;
Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда кимошди савдоларида сотиш ҳолатлари бундан мустасно эканлиги белгиланган.
Томонлар ўртасида тузилган “MAN” TGS 41.400 русумли автомашина қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автотранспорт воситаси ҳисобланган. Демак, мазкур транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланиши керак.
Суд ишни кўриш жараёнида қайд этилган ижара шартномаси нотариал тасдиқланмаганлигини аниқлаган.
Фуқаролик кодекси 112-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ижро этиш қонун билан тақиқланган. Бундай битимни бажариш учун содир этилган ҳаракатлар битим тарафлари учун ҳам, учинчи шахсларга нисбатан ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтирмайди.
Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир (Фуқаролик кодекси 114-моддасининг биринчи қисми).
Томонлар ўртасида тузилган ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан ушбу шартнома асосида ижара тўловини ундириш, ушбу тўлов ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли пеня ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этган.
Фуқаролик кодекси 113-моддасининг учинчи қисмига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномаси тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 10-бандидаижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбурлиги, ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун, у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шартлиги, бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланиши шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган ҳолларда эса, фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Суд ижара шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатини суднинг ташаббуси билан қўллаш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаган. Чунки, биринчидан, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш бундай талаб қўйилмаган бўлса, суднинг мажбурияти эмас балки ҳуқуқи ҳисобланади. Даъвогар ёки жавобгар томонидан бундай талаб қўйилмаган.
Иккинчидан, автотранспорт воситаларидан ҳақиқатда жавобгар фойдаланганлиги масаласи юзасидан томонлар ўртасида низо мавжуд бўлган. Қолаверса, шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаш масаласи бўйича даъвогар алоҳида талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақда суд ўзининг қарорида кўрсатиб ўтган.

* * *



Молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўллаш суднинг ҳуқуқи ҳисобланада. Ушбу ҳуқуқни амалга оширишда суд қўлланиладиган молиявий санкция миқдорининг содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик оқибатларига мутаносиблигини баҳолаши, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлигини аниқлаши, солиқ тўловчининг моддий аҳволини ҳисобга олиши лозим. Жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги солиқ тўловчи томонидан исботланади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish