Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet126/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суд қарори:
Якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан 833 975 056 сўм яширилган тушумнинг 20 фоизи, яъни 166 795 011 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Аризада билдирилган талабнинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарх:
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармони асосида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини (иловага мувофиқ) фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг рухсати, туман Давлат солиқ инспекциясининг буйруғига асосан якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилиб, текшириш далолатномаси расмийлаштирилган.
Текшириш даврида якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисоб рақамига нақд пулсиз кўринишда жами реализация қилишдан тушган 2 833 975 056 сўм тушумнинг ҳисобга олиш регистирларида акс эттирилмаганлиги ҳолати аниқланган.
Солиқ кодексининг 103-моддасида давлат солиқ хизмати органи солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилиши белгиланган.
Текшириш материаллари Давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб кўриб чиқилиб, солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган. Ушбу қарорда якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан 2 833 975 056 сўм яширилган тушум суммасининг 20 фоизи миқдорида 566 795 011 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш белгиланган. Қарорда жавобгардан молиявий жарима суммасини ихтиёрий тўлаш сўралган.
Қонун талабига кўра, солиқ органининг қарорида кўрсатилган жарима солиқ тўловчи томонидан ўттиз кун ичида тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
ДСИнинг қарорида кўрсатилган молиявий жарима суммаси якка тартибдаги тадбиркор томонидан ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбикорга нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраган.
Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига кўра, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) – товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, ушбу моддани қўллаш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти ҳужжат билан тасдиқланганда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги эътироф этилади.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаслиги эса, тушумни яшириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 374-моддасига кўра, савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида даромадларнинг ҳамда амалга оширилган товар операцияларининг ҳисобини юритишлари шарт.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари қуйидагилардир:
чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари;
Товар чеклари дафтари.
Жавобгар томонидан 833 975 056 сўмлик товарни реализация қилишдан тушган тушум даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари ва товар чеклари дафтарида акс эттирилмаган, яъни ушбу дафтарлар жавобгар томонидан юритилмаган.
Солиқ кодексининг 374-моддасида қайд этилганидек, даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари - чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари ва товар чеклари дафтари ҳисобланади.
Суд якка тартибдаги тадбиркорнинг электрон тижорат билан шуғулланувчи шахсларга Солиқ қодексининг 374-моддасида кўрсатилган даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини юритишлари шарт эмаслиги тўғрисидаги важи билан келишмаган. Чунки, Солиқ кодексида электрон тижорат билан шуғулланувчиларга нисбатан ушбу талаб қўлланилмаслиги назарда тутилмаган.
Қолаверса, электрон тижорат алоҳида савдо фаолиятини амалга ошириш тури ҳисобланмайди, балки савдо фаолиятини электрон тижорат шакли (кўриниши) ҳисобланади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан жавобгарга турғун савдо шахобчасида чакана савдо фаолияти турини амалга ошириши учун гувоҳнома берилган ва жавобгар ушбу гувоҳнома асосида ўз фаолиятини амалга оширган.
Бундан ташқари, жавобгарнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 189-моддасида назарда тутилган жиноят аломатларининг мавжуд эмаслиги, унинг ҳаракатларида солиқ ҳуқуқбузарлигининг мавжуд эмаслигини англатмайди. Суд жавобгарнинг текшириш бўйича қўзғатилган жиноят иши савдо қоидаларини бузиш аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли тугатилганлиги тўғрисидаги важи, ДСИнинг аризасини тўлиқ рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида хулосага келган.
Шунинг учун якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан 833 975 056 сўм кирим қилинмаган товарнинг 20 фоизи, яъни 166 795 011 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.
ДСИ томонидан жавобгарга нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан яширилган тушум деб ҳисобланаётган 2 000 000 000 сўм пул маблағи, жавобгарнинг ҳисоб рақамига МЧЖ томонидан маҳсулот олиш учун ўтказиб берилган сумма ҳисобланади. Жавобгар ўтказиб берилган ушбу маблағ ҳисобига МЧЖга маҳсулот етказиб бермаган. Натижада жавобгардан МЧЖ фойдасига 2 000 000 000 сўм ундириш ҳақида иқтисодий суд томонидан суд буйруғи берилган.
Шунинг учун суд ДСИнинг 2 000 000 000 сўмни яширилган тушум деб баҳлоланиши лозимлишги ҳақидаги важи билан келишмаган ва ушбу сумманинг 20 фоизи миқдорида молиявий санкция қўллаш ҳақидаги талабини қаноатланотиришни рад этган.
* * *



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish