Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet122/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Низонинг моҳияти:
МЧЖнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш натижасида 17.08.2018 йил ҳолатига жамиятнинг солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича бюджет олдида жами 346 841 755 сўм, шунингдек бошқа кредиторлар олдида жами 375 087 635 сўм қарзи мавжудлиги аниқланган.
Қарздор бюджет олдидаги қарздорлигини сўндирмаганлиги ва мазкур қарздорлик “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатдан ортиқ вақт мобайнида тўланмаганлиги сабабли давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган.


ДСИ (кредитор, аризачи)нинг важлари:
МЧЖнинг бюджет олдидаги ва бошқа кредиторлар олдидаги қарздорлиги, шунингдек мазкур қарздорлик “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатдан ортиқ вақт мобайнида мавжудлиги барча далиллар билан тўлиқ тасдиқланган. Шу боис ариза қаноатлантирилиши лозим.


МЧЖ (қарздор)нинг важлари:
МЧЖнинг аризада кўрсатилган кредитор қарздорлиги тегишли далиллар билан тасдиқланмаган.
Шу боис ДСИнинг аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим.


Суд қарори:
ДСИнинг МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
МЧЖ банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.


Шарҳ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК) 25-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, банкротлик тўғрисидаги ишлар иқтисодий судга тааллуқли. Бундай қоида “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг биринчи қисмида ҳам назарда тутилган.
Банкротлик тўғрисидаги ишлар жумласига юридик шахсларни ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва қонунда белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги ишлар киради (ИПК 27-моддаси).
Якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳам, юридик шахснинг ҳам банкротлигини ҳуқуқий тартибга солиш асосини Фуқаролик кодекси белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 57-моддасининг биринчи қисмига кўра, тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор (банкрот) деб ҳисобланиши мумкин.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг иқтисодий ночорлигига оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш Фуқаролик кодексидан ташқари махсус, яъни “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён мтнда – Қонун) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Қонуннинг 6-моддасида қаздорни банкрот деб топиш тўғрисида иқтисодий судга ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси белгиланган.
Қонун 6-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбурий тўловлар мажбуриятини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар эга.
Қонунга мувофиқ ДСИ МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ариза Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва Қонун талабларига риоя қилинган ҳолда тақдим этилганлиги, шунингдек қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз бараваридан ортиқ эканлиги ва мазкур қардорлик уч ойдан ортиқ вақт мобайнида тўланмаганлиги инобатга олиниб, ДСИнинг аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Қонуннинг 4-моддасига кўра, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмида банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни қўзғатиш шартлари назарда тутилган.
Ушбу норма банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун банкротлик аломатлари мавжуд бўлиши, яъни қарздор юридик шахсга нисбатан талаблар суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этиши, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этиши лозимлигини назарда тутади.
ИПКнинг 67-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда МЧЖда Қонунда назарда тутилган банкротлик аломатлари мавжудлигини тасдиқловчи барча далиллар ДСИ томонидан тақдим этилган.
Хусусан, жамиятнинг бюджет олдида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан жами 346 841 755 сўм, шунингдек бошқа кредиторлар олдида жами 375 087 635 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган. Ушбу ҳолат молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар, таққослаш далолатномалари, МЧЖ муваққат бошқарувчисининг маълумотномаси, кредиторлар биринчи йиғилишининг баённомаси ва бошқа далиллар билан тасдиқланган.
Ўз навбатида, МЧЖ томонидан солиқ қарздорлиги ва бошқа кредиторлар олдидаги қарздорлик мавжуд эмаслигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади.
Биринчи инстанция суди томонидан қарздор (МЧЖ)нинг МЧЖга нисбатан қўлланилган молиявий жарима натижасида вужудга келган қарздорликни тан олмаслиги ҳақидаги важлари инобатга олинмаган.
Чунки, ДСИнинг аризаси асосида Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарори билан МЧЖга нисбатан 379 635 778 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида ушбу қарор бекор қилинмаган. Қолаверса, мазкур қарздорлик МЧЖ томонидан қисман қопланган бўлган.
Қонуннинг 10-моддасида банкротлик таомили қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этиладиган кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилиши назарда тутилган.
Кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидаги қарорларни қабул қилиш киради:
келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;
кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, унинг миқдорий таркибини белгилаш ва бундай қўмита аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор;
суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва уларнинг муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор;
қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни узиш жадвалини маъқуллаш тўғрисидаги қарор;
ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор.
МЧЖ кредиторлари биринчи йиғилишида жамиятни банкрот деб эълон қилиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қилинган. Кредиторлар йиғилиши баёни судга тақдим этилган.
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ, суд санациясини, ташқи бошқарувни жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар бўлмаганда, иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Суд томонидан мазкур ҳолатда Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари МЧЖда мавжудлиги, суд санациясини, ташқи бошқарувни жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шунга биноан, суд томонидан қарздор (МЧЖ)ни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ, иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши лозим.
Қонунда назарда тутилган талаблар биринчи инстанция судининг қарорида ўз ифодасини топган, шунингдек суд харажатлари қарздор (МЧЖ) зиммасига юклатилган
* * *


Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солинади, ушбу юридик шахсларнинг тегишли ходимлари эса белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Низонинг мохияти:


Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори билан тасдиқланган текширишлар режаси ва Давлат солиқ инспекциясининг (бундан буён матнда аризачи ёки ДСИ деб юритилади) буйруғига асосан хусусий корхона (бундан буён матнда жавобгар ёки хусусий корхона деб юритилади) фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, солиқ ва мажбурий тўловларни тўғри хисобланиши ва бюджетга ўз вақтида тўлиқ тўланиши ҳамда соҳага оид қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш якуни бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилган.
Текширишда савдо дўконида яроқлилик муддати ўтган ва сифат сертификатини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 8 турдаги алкогол маҳсулоти мавжудлиги аниқланган.
Текширишда далилий ашё сифатида олинган сифат сертификати бўлмаган 8 турдаги алкогол маҳсулотлари “Синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан истеъмолга яроқсиз деб топилган. Бу ҳақда синов баённомаси ва маҳсулотдан олинган намуналарни текшириш баённомалар расмийлаштирилган.
Текшириш материаллари ДСИ томонидан кўриб чиқилиб, солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу қарорда хусусий корхонага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғриси” 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли қарорига асосан энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорида молиявий жарима қўллаш белгиланган. Қарорда жавобгардан молиявий жарима суммасини ихтиёрий тўлаш сўралган.
Ушбу жарима суммаси хусусий корхона томонидан ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish