Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet121/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Агар солиқ тўловчига қарор нусхасини топширишнинг имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан эътиборан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.


Низо моҳияти:
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг текширишлар режаси ва Давлат солиқ инспекциясининг буйруғига асосан хусусий фирма фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, солиқ ва мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланиши ва бюджетга ўз вақтида тўлиқ тўланиши ҳамда соҳага оид қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан текшириш ўтказилиб, текшириш далолатномаси расмийлаштирилган.
Текширишда хусусий фирма томонидан маҳсулотларини реализация қилишдан тушган тушумлар яширилганлиги, савдо пуллари назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги аниқланган.
Текшириш материаллари Давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилиб, 2017 йил 27 февралда солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган. Ушбу қарорда хусусий фирмага нисбатан молиявий жарима қўллаш белгиланган. Қарорда хусусий фирмадан молиявий жарима суммасини ихтиёрий тўлаш сўралган.
Ушбу молиявий жарима суммаси хусусий фирма томонидан ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, хусусий фирмага нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраган.

ДСИ (аризачининг) важлари:


Хусусий фирма томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги барча даллар билан тўлиқ тасдиқланган. Шунинг учун ариза тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.

Хусусий фирманинг важлари:


Хусусий фирмага солиқ текшируви далолатномаси, солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомаси, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш қарори тақдим этилмаган. Шу сабабли ДСИнинг аризасини қанотлантириш рад этилиши лозим.


Суд қарори:
ДСИнинг талаби қаноатлантирилсин. Хусусий фирмага нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан 11 160 000 сўм, Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 4 493 200 сўм молиявий жарима тайинланиб, Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмига асосан тайинланган молиявий жарималарни қамраб олиш орқали узил-кесил 11 160 000 сўм молиявий жарима қўлланилсин.

Шарх:
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармони асосида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини (иловага мувофиқ) фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.


Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг текширишлар режаси ва Давлат солиқ инспекциясининг буйруғига асосан хусусий фирма фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, солиқ ва мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланиши ва бюджетга ўз вақтида тўлиқ тўланиши ҳамда соҳага оид қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан текшириш ўтказилиб, текшириш далолатномаси расмийлаштирилган.
Текширишда хусусий фирма томонидан 2014 йилда 21 400 000 сўмлик цемент маҳсулотлари, 2015 йилда 34 400 000 сўмлик қурилиш ва сантехника маҳсулотларини реализация қилишдан тушган тушумлар яширилганлиги, савдо пуллари назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги аниқланган.
Солиқ кодексининг 103-моддасида давлат солиқ хизмати органи солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилиши белгиланган.
Текшириш материаллари Давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилиб, 2017 йил 27 февралда солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган. Ушбу қарорда хусусий фирмага нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан 55 800 000 сўм яширилган тушумнинг 20 фоизи, яъни 11 160 000 сўм, Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш хақининг 30 баравари, яъни 4 493 200 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш белгиланган. Қарорда жавобгардан молиявий жарима суммасини ихтиёрий тўлаш сўралган.
Қонун талабига кўра, солиқ органининг қарорида кўрсатилган жарима солиқ тўловчи томонидан ўттиз кун ичида тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилшга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
ДСИ қонунда белгиланган ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзининг қарорида кўрсатилган молиявий жарима суммаси хусусий фирма томонидан ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли судга ариза билан мурожаат қилиб, хусусий фирмага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 11 160 000 сўм, Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари, яъни 4 493 200 сўм миқдорида молиявий санкция қўллашни сўраган.
СК 114-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, - кирим қилинмаган товар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) - товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
СК 119-моддасининг биринчи қисмига кўра, фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик - энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қонунда ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгилаб қўйилган (Иқтисодий процессуцал кодекс 68-моддасининг биринчи қисми).
Шу билан бирга, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Яъни, мазкур ишда хусусий фирма томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ДСИ томонидан исботлаб берилиши керак бўлган.
Хусусий фирма томонидан текшириш қонуний ўтказилганлиги текшириш режаси, ДСИнинг текшириш ўтказиш ҳақидаги қарор, хусусий фирма томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги эса, текшириш далолатномаси,хусусий фирма ходимларининг тушунтириш хатлари, назорат-касса машинасидан олинган ҳисоботлар ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган. Яъни, ушбу далиллар ДСИ томонидан судга тақдим этилган.
Шунинг учун суд томонидан ДСИнинг талаби асосли эканлиги ҳақида хулосага келинган.
Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кўп миқдордан ошиши мумкин эмас.
Солиқ кодексининг ушбу нормасини қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарори билан қуйидаги тушунтиришлар берилган:
Солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима тайинланиб, сўнгра Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмига асосан жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади. Бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун молиявий санкцияларни қўллашда давлат солиқ хизмати органи томонидан аризада қўлланилиши сўралаётган жарималарнинг энг юқори миқдори оғирроқ жарима ҳисобланади. Унча оғир бўлмаган жарима оғирроқ жарима билан қамраб олинганда оғирроқ жарима қўлланилади. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жариманинг энг кўп миқдоридан ошмаслиги лозим.
Биринчи инстанцияси суди юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, хусусий фирмага нисбатан Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига асосан 11 160 000 сўм, Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан 4 493 200 сўм молиявий жарима тайинлаб, Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмини қўллаган ҳолда жавобгарга узил-кесил 11 160 000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Хусусий фирманинг солиқ текшируви далолатномаси, солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомаси, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш қарори унга тақдим этилмаганлиги ҳақидаги важлари қуйидагиларга кўра инобатга олинмаган.
Солиқ кодекси 101-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, солиқ текшируви далолатномасининг барча нусхалари давлат солиқ хизмати органларининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига топширилади.
Ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда солиқ текшируви далолатномасига тегишли ёзув киритади. Мазкур ҳолда солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва шу пайтдан эътиборан солиқ текшируви тугалланган ҳисобланади.
СК 103-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки иш кунидан ошмайдиган муддатда қарорнинг нусхаси тилхат олиш орқали ёки солиқ тўловчи томонидан олинган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали солиқ тўловчига топширилади. Агар солиқ тўловчига қарор нусхасини топширишнинг имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан эътиборан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.
ДСИ томонидан хусусий фирмага текшириш далолатномаси 2017 йил 7 февралда, ДСИнинг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомаси ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ҳақидаги қарори эса 2017 йил 27 февралда юборилганлигини тасдиқловчи почта квитанциялари судга тақдим этилган Суд ушбу ҳужжатларни хусусий фирманинг важларини инкор этувчи далил сифатида баҳолаган.

* * *



Банкротлик аломатлари аниқланган ҳолларда ва суд санациясини, ташқи бошқарувни жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар бўлмаганда, иқтисодий суд қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish