108
кучи, вақти ва ўрнини аниқ айта олмайди. Маълумки, ер шарининг зилзила содир
бўлиши мумкин бўлган территориясини аҳоли зичлиги бўйича таҳлил қилсак,
бунда зилзила содир бўладиган территорияларда аҳоли зичлиги бўйича кескин
фарқ борлиги яққол кўринади.
Мамлакатимизнинг сейсмик активлиги юқори ҳудудлари асосан Фарғона
водийси, Тошкент каби ҳудудлари аҳоли зичлиги анча юқорилиги ҳамда саноати
ривожланганлиги билан характерланади. Баъзи ҳудудларда (аҳоли кам яшайдиган
жойлар) анча кучли зилзилаларга ҳам кам эътибор билан қаралса, баъзи аҳоли зич
территорияларда анча кучсиз зилзилалар ҳам асло эътиборсиз қолдирилмайди.
(
Баъзида океан ва узоқ аҳоли турмайдиган тоғли
территориялардаги кучли
зилзилалар фақат фан нуқтаи назаридан ўрганилади).
Планетамизда содир бўладиган турли интенсивликдаги зилзилалар содир
бўлиш частотаси қуйидаги 9-жадвалда келтирилган.
9 –
жадвал
Зилзила интенсивлиги
(балл)
0
Бир йилда содир бўлади
ган зилзилалар тахминий сони
3
1
0
00
300
Бинокор инженер ҳамда архитекторлар учун регионда содир бўлиши мумкин
бўлган зилзила кучи (интенсивлиги)ни олдиндан билиш жуда муҳимдир. Бу
борада ер шаридаги эпицентрлар чуқур ўрганилиб машҳур сейсмолог
Е.Ф.Саваренский томонидан асосан учта сейсмик зона мавжудлиги кўрсатиб
берилди.
1. Ер шаридаги барча зилзилаларнинг тахминан 80% шу ерда содир
бўладиган, ғоят актив тинч океан сейсмик пояси.
Ушбу тинч океан сейсмик
поясининг чегараси деярли океаннинг икки соҳили бўйлаб ўтади. Энг даҳшатли
зилзилалар Аляска, Колифорния, Чили ҳамда Японияда учрайди.
2.
Ўрта Ер денгизи ёки Трансосиё пояси активлиги сустроқ бўлиб, ер
шаридаги жами зилзилаларнинг тахминан 15% шу зонада содир бўлади. Бу пояс
Испания тоғларидан бошланиб, Помир тоғларида тугайди. Ўзбекистон сейсмик
зоналари ҳам шу поясда жойлашган.
3. Арктика-Антлантика пояси Лена дарёсининг
этакларидан бошланиб,
Гренландия ва Исландиянинг жанубий соҳили орқали Атлантика океанининг
марказий қисми бўлиб, Озор ороллари атрофида Ўрта Ер денгизи бўйлаб
туташади.
Бирор регионни сейсмик жиҳатдан ўрганишда шу ҳудуд аҳоли зичлиги ва
саноат қурилиши ҳажмининг ҳар хил бўлишига катта эътибор қаратилади.
Табиийки, сейсмик районлаштиришни аниқлашда халқ хўжалигида муҳим
ўрин тутувчи келажакда катта ҳажмдаги қурилишлар режалаштирилаётган
ҳудудлар назарга олинади.
109
Сейсмик районлаштириш харитасини тузишда, энг аввало, маълум бир давр
(бир неча йилдан то минг йилгача бўлган давр) ичида шу районда содир бўлган
зилзилалар хақида маълумотлар тўпланади. Сейсмологик,
инженер-сейсмологик
ва геологик материалларни биргаликда таҳлил қилиб ва унинг натижаларига
асосланиб ҳар бир зона учун сейсмик районлаштириш хариталари тузилади.
Территорияларни сейсмик районлаштириш харитасини тузиш икки босқичда
амалга оширилади.
Биринчи босқичда зилзилалар сейсмик активлиги прогнози харитаси
тузилади, яъни бу босқичда сейсмик ҳавф ҳақида прогноз берилади. Бу ерда
зилзила ҳақидаги прогноз ер сиртига тегишли бўлмай, балки ўчоқ
зонасига
талууқлидир. Сейсмик маълумотлар (чуқурлик ҳисобга олинган ҳолдаги
эпицентрлар харитаси, такрорланиш графиги, активлик харитаси ва бошқалар)
ҳамда геологик маълумотлар ер устидаги силкинишларни ифодаламай,
балки
фақат ўчоқ зонасини характерлайди.
Иккинчи босқичда сейсмик хавф бўйича олинган прогноз материалларига
асосланиб, ўчоқ чуқурлиги, зилзила энергияси билан кучи ўртасидаги нисбатни,
масофага қараб тебраниш интенсивлиги сўниши ҳақидаги фактлар ва бошқа
маълумотларни ҳисобга олиб сейсмик районлаштириш харитаси тузилади. Бу
харита ер устида бўладиган силкинишлар ҳақида маълумот беради.
Сейсмик районлаштириш харитаси бир хил грунт механик сифати шароитига
ёки ўртача грунт шароитига эга бўлган районларда зилзила кучини балларда
аниқлаб беради.
Маълумки, грунт шароити хилма-хил бўлган участка ва майдонларда зилзила
кучи ҳар ҳил бўлади. Шу муносабат участканинг сейсмик ҳолатига грунт
шароитининг таъсирини ҳисобга олиб сейсмик
районлаштириш харитасида
кўрсатилган зилзила кучига киритиладиган тузатишни аниқлаш зарурдир.
Бирор алоҳида шаҳар ёки бир катта вилоят учун белгиланган зилзила кучига
ҳар хил грунт шароитини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритишга - сейсмик
микрорайонлаштириш деб аталади.
Қурувчи ва сейсмологлар зилзила натижасида вайрон бўлган шаҳар ва
қишлоқларни текшираётиб, ернинг тебраниш-силкиниш кучига фақат
эпицентргача бўлган масофанинг ўзигина таъсир этмаслигини анча илгари
пайқаган эдилар. Баъзан эпицентрнинг ўзида ҳеч қандай хавф таъсир этмаган
участкалар-"сейсмик ороллар" мавжуд бўлгани ҳолда, эпицентрдан анча узоқда
зилзила кучининг кескин ошиб кетиши кузатилган. Масалан, 1944 йил
Япониянинг Татами районида рўй берган зилзила натижасида дарё бўйларидаги
батқоқлашган тупроқли ерларда ва лой тупроқдан
ташкил топган ерларда
вайронагарчилик кўп бўлган. Қирғоқ бўйларидаги кўп иморатларда эса аксинча
ҳолат кузатилган.Юқори террасаларда, дағал тошлардан ташкил топган ерларда
ҳамда қояли ерларда иморатлар кам зарарланган.
110
Зилзила кучининг грунт шароитига қараб ўзгариши Марказий Осиё
регионида ҳам кузатилган. Мисол тариқасида 1949 йилда содир бўлган Хайит
зилзиласини (Помирда) кўришимиз мумкин. Қуйидаги расмда ушбу зилзиланинг
ҳар хил грунт шароитида ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши келтирилган(63-
расм).
Шағал чақиқли ва қум лойли
грунтларда баллар ўзгариш схемаси
1-
грунт сувларининг сатҳи; 2-
шағал чақиқли қатлам 3-қумли
лойлар
Чўкинди жинслар грунтлар
шароитида баллар ўзгариш схемаси
1-
грунт сувларининг сатҳи;2-лой; 3-
қум; 4-соғ тупросимон қумли лойлар; 5-
шағал чақиқли ва лой қумли чўкинди
қатлами
Оҳактошдан шағал қумли
чўкинди қатламга ўтганда баллар
ўзгариш схемаси
1-
грунт сувларининг сатҳи; 2-
охактош; 3-шағал қумли грунт
Грунт шароитининг ва ер ости
сувларининг сатҳига боғлиқ ҳолда баллар
ўзгариш схемаси
1-
грунт сувларининг сатҳи; 2- шағал
чақиқли қатлам; 3-қумли лойлар
Do'stlaringiz bilan baham: