65-
расм. Чотқол зилзиласининг изосейст харитаси.
Чотқол зилзиласи эпицентри Тошкент шаҳридан 250 км. Сори-Челак кўли
худудида бўлган. Бу зилзила эпицентри кам сонли аҳоли яшайдиган аҳоли
пунктида бўлишига қарамасдан кўп вайроначиликлар келтириб чиқарган. Чотқол
зилзиласи афтершоклари ноябр ойида 300 марта декабр ойида 44, 1947 йилнинг
январ феврал март ва апрел ойларида мос равишда 26, 17, 14 ва 9 марта бўлиб
ўтган. Ушбу зилзила оқибатлари Тошкент шаҳрида етарли даражада ўрганилган
бўлиб, кузатувлар шаҳарда кўпгина бинолар шикастланганлиги кўрсатган.
Шикастланган биноларнинг аксариятини ғишт бинолар ташкил қилган бўлиб, хом
ғиштдан қурилган бинолар пишиқ ғиштдан тикланганларига нисбатан кўпроқ
шикастланган. Антисейсмик тадбирлар қўлланилмаган ва иш сифати паст бўлган
пишиқ ғиштли бинолардан ҳам айтарли даражадаги шикастланишлар кузатилган.
Мутахассисларнинг кузатишлари айрим биноларда иш сифати яхши
бажарилгани ва антисейсмик тадбирлар қўлланилганлиги туфайли масалан,
Педагогика институти биноси (Педагогикаси кўчаси, 63 уй) консерватория
(Пушкин кўчаси 81 уй) биноси, Политехникум (Пролетар кўчаси, 26 уй) биноси,
Министрлар Советига қарашли ётоқхона (Пролетар кўчаси 4 уй) ва бошқа қатор
биноларда шикастланиш жуда кам даражада бўлганлиги қайд қилинган.
Кўпгина биноларда антисейсмик камар бўлмаганлиги сабабли бўйлама
деворларнинг кўндаланг деворлардан ажралиб кетганлиги холлари кузатилган.
Биноларда қоришмаларнинг мустаҳкамлиги паст бўлганидан ғиштлар бир-бирига
яхши ёпишмаслиги сабабли юқори шикастланиш даражаси содир бўлган. Барча
антисейсмик камари бор бўлган биноларда шикастланиш деярли кузатилмаган.
1966 йил 26 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 5 дан 23 минут ўтганда
Тошкент шаҳрида зилзила содир бўлди. Унинг кучи эпицентрда 8 балл,
магнитудаси 5,1 га тенг бўлиб, манба чуқурлиги тахминан 8 км га тенг бўлган. Бу
зилзила эпицентри шаҳар марказида жойлашган бўлиб, марказдан узоқлашган
115
сари зилзила интенсивлиги тез камайиб борган ва эпицентрда 7-8 км. узоқликда
унинг кучи 5 балга тенг бўлган. Олимларнинг хулосаларига кўра, зилзила кучи 8
балл бўлган майдон 10 км
2
ни ташкил қилган. Шиддатли ер силкинишлари 6-8
секунд давом этиб, ер тубидан келган гумбурлаган овоз ер тебранишлари билан
қўшилиб кетган. Бундан ташқари зилзилада тектоник синиқдан шимолий ғарбда
ёруғлик пайдо бўлгани кузатилган. Эпицентр зонасидаги грунтда кенглиги 2 см.
Уларнинг узунлиги 20м гача бўлган ёриқлар пайдо бўлган. Мутахассисларнинг
фикрича, Тошкент зилзиласининг келиб чиқишига ер қаъридаги тектоник синиқ
бўйлаб содир бўлган силжиш сабабли бўлган. 66-расмда зилзила изосейста(а)
харитаси ва (б)сейсмограммалари келтирилган.
а)
б)
116
Do'stlaringiz bilan baham: |