128
Ушбу усулнинг яратувчилари ватанимиз олимларидир. Фанга маълум
бўлишича зилзила содир бўлаётган пайтда чуқур қатламлардаги сувлар таркибида
мавжуд химиявий элементлар, тузлар ва уларнинг бошқа компонентлари ўзгариб
туради.
Гидрогеосейсмологиянинг асосий вазифаси сейсмик ходисалар билан боғлиқ
бўлган қонуниятларни ўрганиб, улардан ер қимирлашини прогноз қилиш йўлида
фойдаланишдир. Гидрогеосейсмологик кузатишлар систематик равишда
геодинамик полигонлардаги мавжуд қудуқларда кузатувлар
натижалари зилзила
тайёрланаётган зонада ер ости сувлари таркиби, режими ва гидрохимиявий
хоссаларининг ўзгаришини кўрсатади. Олимларнинг фикрича ушбу ўзгаришлар,
яъни гидрогеохимик аномалиялар хосил бўлишининг
асосий сабаблари
қуйидагилар:
1. Тоғ жинсларининг дарз кетиши ер ости сувларининг умумий газ-химик ва
физикавий хусусиятлари ўзгаришига имкон туғдиради.
2. Дарз кетиш натижасида ультра тўлқинларнинг хосил бўлиши тоғ
жинсларидаги газ ва химиявий элементларнинг сиқиб чиқарилишига ва уларнинг
бир жойдан иккинчи жойга йўналишига ёрдам беради.
3
. Ернинг энг чуқур қатламларидан газ ва флюидларнинг келиши содир
бўлади.
Тошкентда олиб борилган кўп йиллик кузатишлар борасида ер ости
сувлари таркибида содир бўладиган гидрогеохимик
элементларнинг
ўзгаришини ўрганилиб, ер ости сув қатламининг нормал геохимик шароити
аниқланган. Бу эса ҳар бир параметрнинг сейсмик жиҳатдан актив ва пассив
ҳолатларига мос келишини кузатиш шароитини яратибгина қолмай, шу
қатламдаги элементларнинг узлуксиз ўзгаришига қараб
зилзила даракчиларини
белгилаб олиш имконияти борлигини аниқлаштирди. Мисол учун, кузатишлар
олиб борилган полигонларда геохимик аномалияларни аниқлаш, кенг спектр
бўйича ўлчаш (углерод, азот, водород, нейтраль
радиоген газлардан аргон,
гелий, радиактив элементлар- уран, радий ва микроэлементлар-фтор, симоб,
хлор) бундай ўзгаришлар гидрогеохимик ҳолатга боғлиқ эканлигини кўрсатди.
Вақт жиҳатдан бу ўзгаришлар қайталаб туриш ҳолатига эга бўлиб, кўпинча
тектоник жараёнларнинг активлиги билан мослашиб келади.
Гидрогеологик элементларнинг ўзгариш даражаси кўпинча бу
элементларнинг активлиги ва турли хил силжиш қобилиятига эга
бўлганлигига боғлиқ. Айниқса бу ҳолат тектоник
зилзилалардан олдин ва
кейин бўладиган жараёнларда намоён бўлади. Бу индикаторларнинг
биринчисига инерт газлардан ҳисобланган водород, азот, карбонат ангидрид
ва уларнинг изотоплари ҳамда баъзи бир макро ва микрокомпонентлар (хлор,
фтор, симоб, силикат, бор) термодинамик шароитнинг кескин ўзгариши
натижасида эритмадан газ ҳолатига ўтиб силжишлик қобилиятини
129
кескинлаштиради. Иккинчи индикаторларга радиактив элементлар (уран ва
унинг изотоплари) макро ҳамда микрокомпонентлари ва
ер ости сувининг
минераллашганлиги киради.
Зилзила ўчоғи қанчалик узоқ бўлса, бу элементлар гидрогеологик
ўзгаришларга шунча кам учрайди ва аксинча. Бунинг натижасида олинаётган
маълумотлар ўлчов пунктларига кечиқиб келади. Масалан, Тошкент (1966й)
зилзиласигача Кибрай посёлкасида қудуқдаги сув гидрокарбонат-натрий
таркибига эга бўлган бўлса, зилзиладан кейин
эса хлорид-гидрокарбонат-
натрийга ўзгарган, яъни, сув хлорид миқдори билан бойиган. Унинг таркибида
3-
4 ой мобайнида хлорид элементлари кўпайиб сув минерализацияси ошди. Бу
ўзгаришнинг асосий сабаби Тошкент ёриғи бўйича палеозой қатламлари
таркибида хлорид бўлган сувларнинг сеноман қатламига сизиб ўтишидир.
Кибрайдаги қудуқда бундай силжиш зилзиладан сўнг 2-3 ой ўтгач бошланган.
(74-
расмга қаранг)
Do'stlaringiz bilan baham: