74-
расм. Тошкент олди артезиан ҳавзасидаги иссиқ минерал суви кимёвий
таркибининг ўзгариш графиги.
Ушбу расмнинг пастки қисмида Тошкент зилзиласидан кейинги
тебранишларнинг қайталаб туриш баллар орқали ҳар ойда неча марта
бўлганлиги ифода этилган. Расмнинг юқори қисмида 1966-1967 йиллар
мобайнида Кибрай қудуғидаги сувнинг кимевий таркиби ва умуман
тузларнинг ошганлиги ҳар бир ой учун кўрсатилган. Қизиғи шундаки,
Тошкент зилзиласигача ва ундан 2-3 ой кейин ҳам бундай ўзгариш
кузатилмаган, фақат 1966 йилнинг июнь ойидан сўнг кескин ўзгариш содир
бўлган. Бу билан зилзила ўчоғи атрофидаги тоғ жинсларининг дарз
кетганлигини тушунтириш мумкин. Дарз кетиш чуқур қатламларгача бориб
етган, деб фараз этилади. Шу сабабли у ердаги хлорид газлари шу дарз
130
кетган тоғ жинслари орқали юқорига чиқиб ер ости суви таркибининг
ўзгаришига олиб келган бўлиши мумкин. Бошқа қудуқларда бундай силжиш
гидравлик босим ҳолатига қараб ҳам ўзгарган. Яъни, сув фильтрация
этаётган тоғ жинсларининг дарз кетиши ер ости режимини бўзишга сабабчи
бўлган. Худди шу пайтнинг ўзида радиоген газ ҳисобланганда радон
миқдори 3-4, гелий 12 марта кескин кўпайган. Бу ўзгариш жараёни Тошкент
зилзиласи пайтида биринчи маротаба аниқланган. Зилзила даракчисини аниқ
белгилаш шаклланаётган ер қимирлаш ўчоғининг энергия миқдорига, бўлажак
зилзила механизмига ва кузатишлар олиб борилаётган пунктгача бўлган
масофага боғлиқ. Шунинг учун, зилзила билан боғлиқ бўладиган гидрохимик
эффектни аниқлашдан олдин сейсмик маълумотларни тўплаш зарур, чунки
улар зилзила табиатининг физик моҳиятини очиб беришга ёрдам беради.
Ер қимирлаш жараёни кўпинча маълум ҳажмдаги тоғ жинсларининг
деформацияси билан боғлиқ. Деформация пайтида бўлажак зилзила ўчоғини
ташқил қиладиган тоғ жинсларининг физик-механик хусусиятлари ўзгаради ва
вақт ўтиш билан тўпланаётган энергиянинг ажралиб чиқишга қараб зилзилани
башорат қилиш имконияти туғилади. Бу эса ўз навбатида ер кимирлашнинг бўла-
жак жойини, кучини ва вақтини белгилашга ёрдам беради. Шуни айтиш керакки,
зилзиладан олдинроқ хосил бўлган геохимик газ аномалиялари ва бошқалар тоғ
жинсларининг деформация тезлиги ва миқдори билан кўпроқ боғлиқ бўлади.
Бунда ер қимирлаш ўчоғининг катта кичиклиги ҳам муҳим рол ўйнайди.
Информацияларни қайта ишлаш тажрибаси башорат қилиш учун имконият
туғдирган аномалияларни аниқлашга ёрдам беради. Бу аномалиялар бўлиб ўтган
зилзилалар пайтида олинган геохимик вариантларни синчиклаб ўрганиш
натижасида аниқланган. Кузатувлар шуни кўрсатадики, зилзилалар ўчоғининг
ҳажми ва узунлигидан ўн маротаба узоқ бўлган масофада вариацияларни ҳосил
қилган деформация миқдори камайиб борган. Ана шу давр ичида бундай
ўзгаришлар, масалан, 1976 йилдаги Газли ва бошқа қатор зилзилалар пайтида
аниқланган. Қуйидаги 75-расмда сув таркибидаги радон миқдорини зилзила
ўчоғидан узоқда бўлган пунктларда қайд қилиниши кўрсатилган. Бу схема 1977
йил 17 майдаги Газли зилзиласига тааллуқли.
131
Do'stlaringiz bilan baham: |