Œзбекистон республикаси


- расм. Зилзила содир бўлишидан олдин шу худудда V



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

71-
расм. Зилзила содир бўлишидан олдин шу худудда V
P
|V
s

нисбат қийматида 
кузатилган ўзгаришлар графиги. 
 
Тожикистонда кузатилган иккита зилзила содир бўлишидан олдин ушбу
тўлқинларнинг грунтда тарқалиш нисбатининг ўзгариш графиги келтирилган.
Бунда тўлқинлар тезликларидаги қироллантирувчи ўзгаришлар графикда 
яққол кўриниб турибди. Ушбу ўзгаришлар зилзила содир бўлишидан 1 ой
олдин бошланиб, зилзиладан кейин тезда нормал қийматига тенглашган.
Кейинги йилларда Америка, Япония, Хитой олимларининг олиб борган
илмий изланиш натижалари ҳам ушбу хулосани тўлиқ тасдиқлаган. 
Турли регионларда ернинг ҳархил майдонларидаги ўзгаришларни ўлчаб 
бориш асосида зилзилаларни прогноз қилиш имконияти туғилади.
 
Магнитометрия усули. 
Ўтган асрнинг 50 йилларга келиб С. П. Капица, А. Г. Калашников, М. А. 
Грабовский ва бошқа олимлар лабораторияларда тоғ жинслари магнит хоссалари 
Юқори босим ва температура остида ўзгариш жараёнини кузатдилар. Улар тоғ 
жинсларининг магнит хоссалари ҳар100 кГ/см
2
қўшимча босимга тахминан 1% 
атрофида ўзгаришини аниқладилар. Кейинчалик, ана шу хулоса асосида кучли 
зилзилалар пайтида ернинг устида магнит майдони анчагача ўзгариши назарий 
равишда ҳисоблаб чиқилди. Масалан, 1966 йилги Тошкент зилзиласи вақтида 
магнит майдони 20-30 гаммагача ўзгарганлиги К. Н. Абдуллабеков томонидан 
ҳисоблаб топилди. Кейинчалик Республикамизнинг бошқа сейсмик актив 


125 
ҳудудларида ҳам кучли зилзилалар вақтида ернинг магнит майдони 20-30 гамма 
атрофида ўзгариши тасдиқланди.
Ер магнит майдонининг маҳаллий аномалиялари (ернинг бирор ҳудудида 
магнит майдонининг кескин ўзгариши) зилзилаларнинг тайёрланиши билан 
боғлиқлиги кузатувларда аниқланади. Бу нарса 1972 йилда содир бўлган Абай-
бозор зилзиласи вақтида исботланди. Кўп йиллик кузатишлар Тошкентдан 
тахминан 25км масофада жойлашган Абай-бозор қишлоғи ҳудудида магнит 
майдони маҳаллий аномалияси борлигини кўрсатди. Бу майдоннинг ўзгариши 
жуда қисқа вақт ичида хосил бўлди. Шу ҳудудда 6 балл ер қимирлашидан сўнг у 
йўқолиб кетди. Зилзила пайдо бўлиши арафасида олинган магнит 
аномалиясининг зилзиладан кейин йўқолишини тог жинсларининг зўриққан-
деформацияланган ҳолати билан боғлаш мумкин. Жинсларнинг зўриққан 
деформацияланган ҳолати, яъни жинсларда пайдо бўлган кучланишлар 
натижасида деформация ортганлиги ўз навбатида тоғ жинслари магнит хос-
саларининг ўзгаришига олиб келган.
Магнитометрия усулида 1978 йил 2 ноябрдаги Олой зилзиласи аниқ башорат 
қилинди. Ушбу регионда магнит майдони миқдори 26 октябрдан бошлаб ўзгара 
бошлаган, 30 октябргача келиб унинг ўзгариши 23 гаммага етган. Магнит 
майдони 31 октябрдан 1 ноябргача тезда камая бошлаган ва 1 ноябрдан 2 ноябрга 
ўтар кечаси тунги соат 1-у 50 минутда зилзила содир бўлган. Магнит 
майдонининг бу ўзгаришлари ва бошқа усулларнинг кўрсатишига асосланиб 
зилзиланинг бўладиган вақти ва ҳудуди 6-8 соат аввалдан хабар қилинган.
Қуйидаги 72-расмда магнит майдоннинг Олой зилзиласи билан боғлиқ 
бўлган ўзгаришлар қонунияти берилган.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish