Œзбекистон республикаси


§2. 1. 15. Инсонларнинг зилзила таъсирига реакцияси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

§2. 1. 15.
Инсонларнинг зилзила таъсирига реакцияси. 
Маълумки, серзилзила ҳудудларда бино ва иншоотларнинг сейсмик 
мустахкамлигини таъминлаш зилзила пайтида иқтисодий самара ва энг асосийси, 
инсонлар ҳаёти ва соғлигини сақлаб қолишдек муҳим ижтимоий эффектга 
эришишга қаратилган. Лекин масаланинг иккинчи томони борки, уни йўқотиш 
инсон измидан йироқ. Бу ҳам бўлса, зилзила жараёнининг инсонга психологик 
таъсири. Зилзиланинг инсонга психологик таъсири муҳим факторлардан бири 


146 
бўлиб, зилзила содир бўлганда эвакуация жараёнини ташкил қилишнинг 
муваффакияти шу омилга боғлиқ бўлади. Албатта, инсонларнинг зилзила 
пайтидаги психологик ҳолати кўп факторлар орқали белгиланади, масалан, унинг 
ёши, жинси, соғлиги даражаси, унинг олдин зилзила жараёнида қатнашганлиги ва 
шу кабилар. Зилзила жараёнида инсонлар атрофидаги бино ва иншоотлар ҳамда 
ер доимо тебранма ҳаракатда бўлиб туради. Ушбу тебранма ҳаракатнинг инсонга 
таъсир қилувчи параметрларига қисқача тўхталамиз. 
Умуман олганда, инсонларнинг бўладиган сейсмик таъсирга реакцияси кўп 
факторларга боғлиқ бўлади. Улардан энг асосийларидан бири грунт тебранма 
ҳаракати характеристикалари ҳамда инсоннинг индивидуал хусусиятларидир. 
Сейсмик тебраниш жараёнида грунт ҳаракатининг инсонлар реакциясига 
таъсир қилувчи характеристикалари қаторига ҳаракат интенсивлиги ва
давомийлиги, уч йўналиш бўйлаб тарқалиш (регулярность) ҳамда грунт айланма 
ҳаракатининг ташкил этувчиларини киритиш мумкин. Ушбу факторларнинг 
инсон организмига таъсирини ўрганиш борасида кўп сонли тажрибалар 
ўтказилган.
Инсон билан ўтказилган ушбу тажрибаларда сейсмик тебранишларнинг 
амплитудаси ва частотаси таъсири ўрганилган. Тажрибаларда тебранишларнинг 
таъсири уч хил даражада баҳоланади, яъни, тебранишлар таъсири сезиларли 
даражада, нохуш сезги уйғотиш ва инсонлар ушбу таъсирни қийинчилик билан 
ўтказиш даражалари билан баҳоланди. Ушбу тажрибаларда булардан ташқари 
турли частотали тебранишларнинг таъсир диапазони ўрганилган. Юқоридаги 
тажрибалар натижалари юқори частотали сейсмик тебранишларда инсон 
организмига тезланиш, ўртача частотали тебранишларда-тезлик ва паст частотали 
тебранишларда-кўчиш каби параметрлар сезиларли таъсир қилганлигини 
тасдиқлади. Булардан ташқари, ўтказилган кўпсонли тажрибаларда инсон 
организмининг баъзи органлари, масалан, кўзнинг хусусий частотаси ва реакция-
си орасидаги боғлиқлик унчалик сезиларли бўлмаганлиги намоён бўлган. Мазкур 
орган реакцияси билан вертикал ҳамда горизонтал йўналишдаги тебранишлар 
орасидаги боғланишлар ҳам сезиларли бўлмаган. Ўз навбатида грунт 
ҳаракатининг таъсири самарали максимал тезликка боғлиқ бўлади. 
Ҳар қандай инсон зилзила пайтида қўрқувни хис қилади ва бу қўрқув унинг 
олдинги зилзилалардаги бошидан кечирган эмоционал ҳолатига боғлиқ бўлади. 
Яқин орада кучли зилзилани бошидан кечирган инсонларда қўрқув кучли бўлади 
ва аксинча. 
Бугунги кунда олиб борилган тажриба натижалари ҳамда содир бўлган 
зилзилалар жараёнларидаги кузатувлар инсонларнинг зилзила пайтидаги 
реакциясини баҳоловчи асосий фактор бу тебранма ҳаракат тезлигидир. 
Ҳар қандай аҳоли зич ҳудудда мўлжалланган бино ёки иншоот лойиха-
ланаётганда ёки бир вақтнинг ўзида кўпсонли инсонлар тўпланадиган спорт 
иншоотлари, концерт заллари бинолари лойиҳаланганда бу ҳолат ҳисобга 
олиниши лозим. Чунки зилзила пайтидаги инсонларнинг қўрқув ҳолати зилзила 
окибатларини оғирлаштириш мумкин. 


147 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish