1 1.16-расм. Ёруғликни қайтиши.
1- шиша шарча, 2- йўл асоси, 3-полимер мастика, 4-фарадан тушаётган нур.
Ушбу машина шиша шарчаларни босим остида сепиш курилмасига эга бўлиб, у шиша шарчаларнинг ашё копламасига яхширок жойлашиш имконини беради. Босим шарчаларнинг макбул жойлашувини таъминлаши керак. Жойлаша олмаган шарчаларни хавфсизлик нуктаи назаридан тозалаб олиб ташланади.
Йўл белгилари учун шиша шарчалар юкори мустахкамлик, температуралар ўзгаришига чидамлилик, кимёвий моддаларга чидамлилик, йўл белгилари учун ишлатиладиган турли ашёлар учун яхши адгезия хусусиятларига эга бўлиши керак. Кимёвий бирикмалар таъсири остида шиша шарчалар ўзгармайди ва аввалгидек шаффоф бўлиб колаверади.
Шиша шарчалардаги зарраларнинг ўлчами ва миқдори йўл белгисининг тури қалин ёки юпқа суртилишига қараб танланади.
Бирнеча хоссаларга эга янги турдаги «Ақлли» ойна ва уни қўллаш
Бугунги кунда янгидан-янги қурилиш ашёлари пайдо бўлмоқда. Шу жумладан кўп вазифаларни бажарувчи ойна ҳам ўзининг шаффофлик хусусиятларини кўрсатиши мумкин. Масалан, ёруғ ўтказувчанлик ва иссиқлик алмашувчанлиги ташқи фасад ва интеьерларни пардозлаш борасида катта ўзгариш қилди. Кўп вазифаларни бажарувчи ойна, смарт-ойна, электрохромли ойна шулар жумласидандир. Ойнани қайта ишлашнинг янги усуллари пайдо бўлди, унинг таркиби бойиди ва унинг янги турлари ишлаб чиқарила бошланди. Энг муҳим томони ушбу соҳада замонавий наноойналар ва смарт ойналар ишлаб чиқаришда илғор тажрибалар пайдо бўлди.
Наноойналар - бу алоҳида ашё бўлиб унинг ўзаклари нанозарралар билан бойитилган. Наноойнанинг таркиби бевосита ундаги ўзак ва нанозарраларга боғлиқдир.
Наноойналар ойнанинг мисли кўрилмаган жиҳатларини юзага чиқаради. Масалан, мустаҳкамлик, тусланувчанлик, иссиқлик ва шовқин ўтказмаслик, нам тортмаслик, юзаси хамма вақт тиниқ-шаффоф бўлишлиги ва бошқалар. Бу ойналар юқори технологиянинг бошқа, янгича томонларини намоён қилади. Бу ойна қатламли композит ва кимёвий ашё бўлиб ўзининг оптик хусусиятларини ўзгартириши мумкин: ялтироқлиги, ёруғ ўтказувчанлик даражаси, иссиқни ўзида сақлаши ва бошқалар. Унинг мураккаб таркиби ёруғлик ўтказиш (фотохромизм), ҳарорати (термохромизм), электр кучланишларининг (электрохромизм) ўзгаришига ҳам сабаб бўлади. Ушбу ойналар “смарт-ойна” ҳам деб юритилади, яъни ишлатилиши жараёнида “хоссаларни ўзгартирувчи ойна”.
Смарт-ойналар қуйидаги афзалликларга эга:
- ўз-ўзини тозаловчи;
-автоматик равишда «старт-ойна» ли дераза (вақти-вақти билан ёки ёмғир датчиги сигнали асосида шамоллатиш учун) очилади ва ёпилади.
Унга ўзига хос хираланишнинг боғлиқлиги:
- проекцион - диффузия ёки анологик технологияларга мослашиш;
- товушга мослашган ойна;
- бинонинг ичида овоз тарқалишини, бир маромлигини таъминлаш учун ойнанинг юза қисмига динамик ишлов берилган бўлади;
- сенсорли ойна (қўл тегизиш ёки махсус кўрсатма орқали бошқариш);
- электрон иситиш ойнаси;
- бутун майдонда ҳароратни бир маромда ушлаш, буни толасимон иситиш элементлари ишлатиладиган автомобил иситгичлари билан адаштирмаслик лозим.
Демак суюқ кристалли (КСD) старт-ойналар бинонинг ичига кириши мумкин бўлган ёруғликни маълум миқдорда чеклайди, ўзидаги ички ҳарорат туфайли қўёш нурларини тўсади. Ақлли ойнанинг мазкур тури бизнинг серқуёш юртимизда юқори сифатли қуёшдан ҳимоя қилувчи муқобил ашё бўлиб хизмат қилиши мумкин. У бинонинг ичига ёруғлик ва иссиқликнинг киришини назорат қилиш ташқи қисмнинг ифлосланмаслиги, келажакда эса бино ва иншоотларни совутиш тизими учун кетадиган сарф ҳаражатларни камайтириш, умуман электр энергиясини тежаш орқали моддий томондан иқтисод қилишда ҳам қўл келиши мумкин.
Электр токи билан бошқариш системаси ўрнатилган старт-ойнадан тайёрланган деразалар бинонинг ички шароитларига қараб термометр ва фотодатчиклар ўзатган маълумотларига қараб ўз хоссасини ўзгартириб туриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |